03 April 2015
19:29 - Ямандан 47 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг икки самолёти Ямандан собиқ иттифоқ давлатлари фуқароларинингг бир қисмини олиб чиқди. Уларнинг ичида 47 нафар ҳамюртимиз ҳам бор. ТАСС агентлигига кўра, икки самолётда 284 одам Ямандан эвакуация қилинган. Улар орасида Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Яман, Белорус, Озарбайжон, Польша, Қирғизистон, Украина, Канада, Сербия, Литва ва Молдова фуқаролари мавжуд.

Самолёт Москвадаги Чкаловский аэродромига қўндирилган. Ҳозирда эвакуация қилинганларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатилмоқда.