13 November 2006
04:00 -
16:30 - ЕС продлил срок действия санкций против Узбекистана 16:00 - Яна Озодлик ҳақида (сайтимизга билдирилган фикр) 9:00 - ББС, Озодлик ва Америка Овозини МХХнинг бошқарувидан қутқариш ҳам мухолифатнинг вазифаси -

16:30 - ЕС продлил срок действия санкций против Узбекистана
Министры иностранных дел ЕС в понедельник продлили действие санкций в отношении Узбекистана. Так, эмбарго на поставку оружия будет действовать еще 12 месяцев, запрет на выдачу виз правительственным чиновникам – 6 месяцев. В заявлении министров говорится, что ЕС «глубоко озабочен ситуацией с правами человека» в Узбекистане. // Associated Press
16:00 - Яна Озодлик ҳақида (сайтимизга билдирилган фикр)
----- Original Message -----
From: George Stepien
To: Abdurahim Polat
Sent: Monday, November 13, 2006 4:13 AM
Кечаги (12.11.06, оддих куни) ОЗОДЛИК-радио эшиттиришидаги КУРУЛТОЙни эшитиб, ва
http://www.harakat.net/el_news.php?id=832 нинг “ББС, Озодлик ва Америка Овозини МХХнинг бошқарувидан қутқариш ҳам мухолифатнинг вазифаси” ни укиб чикдим. harakat.net даги маколага юз фоиз кушиламан.
УЗБЕК УГУЗХОН
9:00 - ББС, Озодлик ва Америка Овозини МХХнинг бошқарувидан қутқариш ҳам мухолифатнинг вазифаси
Ўзбекистон демократик мухолифатининг асосий кучлари бу радиолардаги ўзбекча эшиттриш хизматчиларини тамомийла Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати контороли остида ишлаётган одамлар деб кўп марта такрорладилар. Аслида, бу иддаода ғайритабиий бўлган бир нарса йўқ. Бу ходимларнинг кўпчилиги Ўзбекистонга бориб-келиб туради, уларнинг яқинлари Ўзбекистонда яшашади. Шу сабабли, улар ўзлари Ўзбекистонга келганларида бирон муаммо чиқмасин, яқинларимизга тазйиқ бўлмасин деб ўйлашлари ва МХХнинг конторли остида ихтиёрий ишлаётганларига ҳайрон бўлиш ортиқча. Улардан мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари каби мардлик талаб қилиб бўлмайди, аммо, умуман олганда демократик бўлган радиолардан маош олиб, диктатурага хизмат қилишларини кечириб ҳам бўлмайди.
Тўғри, бу радиолар чет элларники бўлгани учун, унда ишлаётган ўзбеклар фақатгина Ўзбекситондаги режимини очиқча мадх этувчи, мухолифатнинг борлигини ҳам ўзбек халқидан яшириб келувчи программалар тайёрлай олмайдилар.Баъзи пайтда Ўзбекистон ҳукуматининг у ёки бу қадамларини танқид қилиб турадилар, тишларини тишларига қўйиб мухолифатга минбар ҳам беришга мажбурлар. Андижондаги каби бутун дунёни даҳшатга туширган воқеаларни очиқча ёритишдан бошқа иложлари йўқ. Лекин асосий вазифалари - ўзбек мухолифатининг фаолиятни ўзбек халқидан имкон борича яшириш, имкон борича мухолифатни дискредитация қилиш.
Улар ўзларини Ўзбекистон матбуотидан фарқли эканликларини кўрсатувчи фактлар ҳам тайёрлаб борадилар. Масалан, Ўзбекистон матбуоти “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг номини бирон марта тила олмайдиган бўлса, ББС ва Озодлик яқиндан бери у билан суҳбат ҳам ўтказишга журъат қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳам бўлса, “Бирлик” фаоллари ББС ходими Паҳлавонни ва Озодликдаги ака-ука Бобожоновларни, Замира ва инглиз хизматидаги бир аёл журналистни тўғридан тўғри МХХ агенти эканликда айблаганларидан сўнг бўлди. Энди Паҳлавоннинг ўз раҳбарлари олдида алибиси бор: “Кўринг, - деса керак у, - программаларимизда мухолифатга ҳам сўз бермоқдаман”.
Аммо амалдачи? У МХХдаги шефларидан қўрқиб, "Бирлик"нинг номини ҳам тилга олмасликка ҳаракат қилади. Яқинда оддий бирликчи эмас, партиянинг Бухоро вилоят ташкилоти раисига суиқасд уюштирилди. Паҳлавонимиз огоҳлантиришларга қарамасдан, унинг "Бирлик"чи эканлигини тилга олмади. Яна яқинда оддий бирликчи эмас, партия Марказий Кенгашининг аъзоси қамалди. Аммо ББСчилар унинг бирликчи эканлигини радиоэиттироувчилардан била туриб яширдилар.
Америка Овозининг қилаётган ишларидан оғиз очайлик. Масалан, бир йил аввал Хельсинки Комиссиясида Ўзбекистонга бағишларган Тинглов бўлганда, улар ўз программаларини Ўзбекистон элчисининг мамлакатимиз матбуотида ҳам ҳар куни такрорланадиган лофлардан иборат нутқига бағишлар эканлар, асосий нотиқлардан бири бўлган Абдураҳим Пўлатни фақатгина шу Тинловда иштирок этганини эслатиб ўтдилар. Унинг Ўзбекистондаги диктатура моҳиятини очиб бервчи нутқидан бир сўзни ҳам тилга олмадилар.Бу йил яна Хельсинки Комиссиясидаги яна бир Тингловда биринчи ва асосий нотиқ бўлган Абдураҳим Пўлатни программларининг охирида эслатиб ўтиб, унинг мухолифат ичидаги қарама-қаршиликка оид сўзларинигина келтирдилар. Ваҳоланки, “Бирлик” лидери нутқининг 90 фоизи Ўзбекистонда мухолифатнинг мавжуд режимга қарши олиб бораётган демократик фаолиятни ёритиб беришдан иборат эди. Буларни ўзбек халқига етказишга МХХ рухсат берармиди?
Яқинда Америка Овозининг рус порограммаси Озод Деҳқонлар партиясининг раиси Муҳаммадбобур Маликов билан суҳбат ўтказибди. Сўнгра рус журналистлари ўзбек хизмати раҳбари Жевдед Сайхонга ҳам шунга ўхшаш суҳбат ўтказишни таклиф қилишса, у қочибди. Ҳарҳолда маслаҳатлашиш учун Ўзбекистон элчихонасига чопган бўлса керак.
Бу радиодаги “ўзбек” журналистларининг мақсади аниқ – мухолифатнинг фаолиятини халқдан бекитишга интилиш, мухолифатнинг ўзини ички кураш билан машғул бўлган куч қилиб кўрсатиш. Улар МХХнинг топшириғи шундай бажаришаётганлари аниқ. Бундан ҳайрон бўлиш керак эмас, чунки, Америка Овози ўзбек программасининг раҳбари Жевдед Сайҳон Туркиядаги ўзбеклар эски замондан бери КГБнинг агенти деб ҳисоблаб келишадиган Собир Сайхоннинг ўғли. У касбини ҳам отасидан мерос қилиб олган халос.
Озодлик радиосидаги ўзбек журналистларинг МХХ топшириғини бажариш, мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик”нинг фаолиятини халқдан яшириш, Абдураҳим Пўлатнинг номини ҳам эфирга бемаслик учун қилаётган ҳаракатларига ёқани ушлаш керак. Шу кунларда бутун дунё матбуоти Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларини мухокама қилмоқда Шундай пайтда бир гуруҳ “Бирлик” фаоларининг Брюсселга келиб, Европарламент депутатлари билан учрашганлари биринчи даражали хабар бўлиши керак. “Бирлик” Партияси Андижон воқеаларидан кейин биринчи марта мухолифатнинг очиқ табирини ўтказди, Тошкентда партия Марказий Кенгашининг мажлиси бўлди. Бу ҳам биринчи даражали хабар. Аммо, ўзбек “озодлик”чиларининг бундан хабарлари йўқдек.
Озодлик радиоси ўзбек хизматининг иш услубини кўрсатувчи яна бир воқеа кеча юз берди. МХХнинг Ғарбдаги хизматчиларидан ака-ука Бобожоновларнинг бири Шуҳрат Ўзбекистон президенти Каримовнинг мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш таклифига бағишланган эшиттириш қилиб, унга қандайдир Хоразмлик Суръат ёки Суҳрат Абдуллаев исмли медицина доктори, ўзини мустақил журналист деб атаган қандайдир саводсиз бир Тўлқин Қораев, “Эрк” партиясининг мухолифатчилар ичида 53-54-чилар гуруҳи деб билинган фракциясининг раҳбари Салай Мадаминов билан бирга Абдураҳим Пўлатни таклиф қилибди.
Абдураҳим Пўлат шундай дейди: “Бу уччала шахс ҳам Ўзбекистон конституциясини билишмайди, Каримов берган таклифларини ҳам ўқишмаган. Қаранг, Конституциянинг жорийдаги матнида “вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими президент тамонидан тайинланади ва у томонидан ишдан олинади, тайинланиш ва ишдан олиниш вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади” деб ёзилган. Каримов таклиф килаётган вариантда Кенгашлар тасдиғи йўқ қилинган. Демак, бу таклифлар Конституцияга киритилса, демократиянинг ҳеч бўлмаса қоғоздаги сояси ҳам йўқ қилинади.
Аммо, дунёда нима бўлаётганидан ҳам хабари йўқ Абдуллаев, Қораев ва Мадаминовлар Каримовнинг ўзгартиришлари қоғоздагина демократик, амалга ошмайди деб “башарот” қила бошладилар. Ваҳоланки, бу ўзгаришларни "қоғозда демократик" дейишнинг ўзи кулгили, улар моҳиятан антидемокраик, бунинг устига, айнан бу ўзгартиришлар амалага оширилади, зотан, улар аллақачон амалга ошиб бўлган. Чунки шу вақтгача вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари президент таклифларини қўйлар подасидек тасдиқлаб келардилар. Каримов уларни бундан ҳам маҳрум қилмоқчи халос.
Бу оддий ва очиқ ҳақиқатни на Шуҳрат Бобожонов на унинг мендан бошқа маҳмонлари ҳатто тушунишмасди. Ахир бу каби программаларни эшитган оддий радиотингловчиларда Каримовнинг таклифлари энг камида қоғозда демократик экан деган ёлғон фикр шаклланади, бундай нарсаларни тушунадиган одамларда эса, мухолифат ичида тўнка каби ақлсиз одамлар кўп экан, деган фикр пайдо бўлади.
Шуҳратнинг мақсади ҳам шу – МХХнинг истаги бўйича, мухолифатни обрўсизлантириш. Шунинг учун Шуҳрат ҳақиқий сиёсатчи-мухолифатчилар, ҳақиқий мустақил журналистлар, воқеликни тушунадиган зиёлилар туриб, Абдуллаев, Қораев ва Мадаминов каби сиёсий саводсизларни таклиф қилган эшиттиришига. Мени бу ерга чақиришдан мақсад эса, Озодлик ва ББС аввалари ҳам ҳаракат қилгани каби, уларнинг провокацион суҳбатлари ичида мени ҳам обрўсизлантиришга уриниш. Буни тушунганим учун мен уларга улар ҳақидаги фикримни очиқча айтдим ва суҳбатни кесдим”.
Нима бўлганда ҳам, кўз олдингизга келтира биласизми, Американинг демократик деб ҳисобланган радиосида на Ўзбекистон конституциясини на унга киритилаётган ўзгартиришларни билмайдиган одамлар ўзбек радиоэшиттувчиларга бу ҳақда комментарий беришмоқчи бўлишибди. Булар на ўзларини на радиони на радиоэшиттирувчиларни ҳурмат қилишади. Абдураҳим Пўлат улар даврасида суҳбат қилишни ўзи учун эп кўрмагани жуда мантиқлидир.
Аслида, бундай шармандачиликдан кейин Шуҳрат Бобожонов дарҳол истеъфога кетиб, журналистикага иккинчи қўл урмаслиги керак. Айни замонда шу ҳам тушунарлики, бу боладан бундай мардликни кутиш диктатордан демократия томон юришни кутишдек хом ҳаёллик бўларди.
Бу воқеалардан шундай хулоса қилиш керак, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонда демократия учун кураш демократиянинг асосий принципларидан бири бўлган ошкоралик учун ҳам курашдир. Демак, ўзбек мухолифати ББС, Озодлик ва Америка Овози радиолари ўзбек хизматларини МХХли журналистлардан тозалаб, бу радиоларни демократик йўлга солиш учун ҳам бир нарсалар қилиши шарт.
Эстрада хонадаси Руслан Шарипов гиёҳвандликда айбланмоқда
Ўзбекистонда хизмат кўрсатга артист, эстрада хонадаси Руслан Шарипов шу кунларда Тошкентдаги тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз куни кеч озодликка чиққан БХХП Марказий кенгаши аъзоси, журналист Улуғбек Ҳайдаровга таяниб хабар қилди. Улуғбекнинг таъкидлашича, у Тоштурмадаги ёнма-ён камераларда у билан бирга ўтирган. Руслан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 216-моддаси (Гиёҳванд моддаларни сақлаш, тайёрлаш ва сотиш) билан айбланмоқда.
Хонанда Руслан Шариповни ўзини журналист сифатида танитиб, АҚШдан бошпана топган ҳуқуқ ҳимоячиси Руслан Шарипов билан адаштирмаслик керак, дейди мухбиримиз. Бу хонанда Юлдуз Усмонова ҳамда Гулнора Каримова воситасида Президентнинг меҳрини қозонган ва маддоҳлик қўшиқлари билан унинг олқишига сазовор бўлганди.
Яқин кунларда унинг иши судга чиқарилиши мумкин.