Актуал мавзу - 25 June 2018
01:01 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Ризаевнинг Ўзбекистон Президенти, БМТ ва ЕХҲТ ваколатхоналарига МУРОЖААТНОМАСИ (Шикоят тартибида. Очиқ хат) - 2-чи қисм
O’zbekiston Inson Huquqlari «Ezgulik» Jamiyati
Human Rights Society of Uzbekistan «Ezgulik»
Toshkent 100011, Usta Olim ko chasi 3 A uy
Tel: (+99897)131-48-72, (+99894) 581-44-42
E-mail vasila/iva@.com Website: http://www.ezgulik.org
(Мурожаатноманинг 2-чи қисми. 1-чи қисми аввалги файлда)
11. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти томонидан Президент номига аниқ далиллар асосида йўллаган мурожаатларимиз ҳолатини интернет орқали текшириб кўришимиз натижасида (ўз вақтида асослантирилган жавоб хатлари берилмагач) вилояти Прокуратураси масъул мансабдорларининг кўплаб “кашфиётлари”га гувоҳ бўлдик...
...2017/2018-йилда жамиятимиздан ҳуқуқий кўмак сўраб, такрорий мурожаат этган Гулистон шаҳрида фаолият олиб борувчи тадбиркор-Х.Оразбоевни товламачилик, фирибгарлик йўллари билан чув тушириб кетган, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Сирдарё вилояти бўлимига АҚШ элчихонаси томонидан ажратилган 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағини талон-тарож қилган фуқаро- К.Бозорбоев иши юзасидан Гулистон шаҳар Прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра 31.01.2018-йилда гўёки ўша “машҳур” Ўзб. Респ. ЖПК.нинг 83-моддаси, 2-бандига асосан “унга нисбатан жиноят қўзғатиш рад этилганлиги” тўғрисидаги Сирдарё вилояти Прокурори 1-ўринбосари О.Қўлдошев томонидан 18.04.2018-йилда №15/5-18-263-сонли юзаки жавоб хатидан тасодифан орадан 2 ярим ой муддат ўтгач, (аслида 4 ярим ой) воқиф бўлиб қолдик...
Мазкур иш ёпиб юборилганлиги ҳақидаги жавоб хати билан фуқаро-Х.Орабоевни таништирсак, у ўзини бирор марта ҳам на суруштирувчи, на терговчи йўқламаганидан ҳайрон...
12. Ташкилотимизга 2018-йил январ ойидан буён мурожаатлар йўллаётган маҳкум-А.Ташматов ва унинг турмуш ўртоғи-С.Ташматова мурожаатлари мазмунича 24.10.1990-йилда туғилган, маълумоти тўлиқсиз олий, ГДУ.нинг 4-босқич талабаси, фуқаро-А.Ташматовни муқаддам Гулистон шаҳар ИИБ, ТБ ва ЖҚБ ходимлари 2012-йил 13-мартдан 10-августгача (5 ой давомида) ғараз ва паст ниятларда қасддан жазолаш ёхуд бирон-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ўзбошимчалик билан Ўзб. Респ. ЖК.нинг 166-моддаси 4-қисми “в” банди, 169-моддаси 4-қисми “в” банди, 276-моддаси 1-қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлигига иқрорлик кўрсатмаси олиш мақсадида шафқатсизларча қийноққа солишиб, ғайриинсоний, қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлишиб, (уриб, дўппослаб, жинсий аъзоларига сув тўлдирилган боклашка осиб қўйиш орқали аъзоб бериб, турли-хил тазйиқ ва оғир рухий-босимлар ўтказишиб) сўнгра уни нохақдан 16 йилга озодликдан махрум этилишига сабабчи бўлишганлиги етмаганидек, у жазони турли қамоқ ва манзил колонияларда 6 йилу 3 ойини ўташ даврида ҳам унга нисбатан масъул мансабдорлар томонидан дискриминация, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишлик, сохта хужжатларни гўёки “қонунийлаштириш”, турли-хил тазйиқ ва оғир рухий-босимлар ўтказиш каби адолатсизликлар давом этаётганликлари, энг қизиғи бундай хўрликлар, қийноқлар натижасида хозирда у “бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, яъни-Постравматик энцефалопатия, симптоматик эпилепсия, талваса (тутқаноқ) хуружи ва ўнг-томонлама кесилган чов-чурраси хасталиклари”ни ортириб олганлиги ва соғлигини буткул йўқотиб, оғир ҳамда ўрта меҳнатга яроқсиз бўлиб қолиши натижасида қолган жазони ўталмай қолиб, 2017-йил сентябрь ойидан то шу кунга қадар турли шифохоналарда изчил муолижа олиб келаётганлиги, 2 нафар ёш вояга етмаган фарзандли турмуш ўртоғи молиявий, иқтисодий танг аҳволда эканлигини, унинг шу йиллар давомида биринчи бор, оқибатини ўйламай содир этган қилмишидан пушаймон эканлиги, бу ҳақда бир-неча маротаба жазони ўташ муассасаси орқали Сизнинг номингизга ва бир вақтнинг ўзида виртуал қабулхонангизга йўллаган 10 га яқин ёзма ва овозли авф сўраган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилгач, (?) биз бу ёш оила манфаатида 2018-йилда виртуал қабулхонангизга маҳкум-А.Қ.Ташматовни юқоридаги хасталиклари бўйича истисно тариқасида муддатидан олдин жазодан озод қилинишини сўраб 2 бор мурожаатнома йўллаган эдик.
...2018-йил 20-июнь кунги интернетдан мурожаатимиз ҳолатини тасодифан текшириб кўриш жараёнидан маълум бўлдики, бизнинг сўровимиз (илтимосимиз) қаноатлантирилмаганлиги, боз устига бу ҳақда бизга (жамиятимизга) ИИВ ЖИЭББ томонидан шу кунгача жами 6 маротаба жавоб йўллаганлиги, бироқ биз бирор марта ҳам олмаган, муассаса бошлиғи-Ш.О.Саибназаровнинг ушбу ёлғон битилган мактубини ўқиб ҳайратимиз яна ортди...
13. ...2018-йил бошидан буён жамиятимизга Мирзаобод туман “Янги ҳаёт” МФЙ.да истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар; асосан кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи, боқувчисини йўқотган, руҳий ҳамда сил касалликлари диспансерида ҳисобда туриб, қийин шароитларда яшовчи фуқаролар уларнинг фуқаролик паспортлари муддатлари тугаб, янги биометрик паспорт олганликларига ойлаб, ҳатто йил ўтса ҳам Мирзаобод тумани ИИБ М ва ФР бошлиғи-У.Матхоликов томонидан гўёки “мазкур тоифа фуқароларнинг турар-жойлари кадастр хужжати йўқлиги сабаб, узоқ йиллардан бери оиласи билан муқим яшаб келаётган Инсонларни рўйхатга қўймаётганлиги, айрим кадастр хужжати бўлмаган фуқаролар эса, қайсидир воситачи орқали “рағбатлантирилса”, 10 дақиқада паспортига муҳр босиб бераётганлиги” тўғрисида (масалан 2-гуруҳ ногирони-И.Имомқулов шикоят аризасида очиқ, батафсил баён этилган...) мурожаатлар этишгач, биз Прокуратура органларидан ушбу ҳолатни текшириб, таъмагирликни олдини олиш мақсадида мурожаат йўллаган эдик..
...2018-йил 20-июнь куни фуқаролар манфаатидаги мурожаатларимиз ҳолатини тасодифан ўрганиб кўриш асносида маълум бўлдики, Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФР бошлиғи-Ш.Н.Ходжаев томонидан 22.05.2018-йилдаги йўллаган, ҳатто жўнатма квитанцияси ксеронусҳаси ҳам илова этилган жавоб хати бўйича (қизиқ, вилоят М ва ФР ва мен яшайдиган манзил оралиғи 8 км. бўлса, нима учун 1 ой давомида ҳам почта етиб келмаслиги сабаби нимада экан?) фуқаролар мурожаатлари юзасидан У.Матхаликов иши қонунийлиги текширилиб, бирон-бир қонунбузарлик аломатлари “аниқланмабди” ...Қизиқ, у ҳолда 50 йиллардан буён бир манзилда, бир турар-жойда оиласи билан доимий рўйхатда турувчи, МФЙ.нинг хўжалик китобида рўйхатлари бор, уй дафтарлари мавжуд кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, 2-гуруҳ ногиронлари, диспансерларда рўйхатда туриб, доимий муолажага мухтож фуқаролар бизнинг ташкилотга ёлғон маълумотлар беришларидан муродлари нима экан-а?!.
14. ...Жамиятимизга 2018-йилнинг февраль ойида Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар, (асосан тадбиркорлар) зарурият юзасидан Гулистон шаҳар, 3-мавзе, «Боғишамол» МФЙ, 54/36-хонадонда яшовчилар 27.04.1980-йилда туғилган Қоз. Респ. фуқароси-Д.А.Ниязметова ва унинг турмуш ўртоғи 18.09.1978-йилда Қоз. Респ.да туғилган ҳозирда Ўзб. Респ. фуқароси-У.Б.Эргешовлар, содда фуқароларга (23.800 АҚШ долларини) катта фоиз устамаси билан берган, судхўрлик, фирибгарлик ва товламачилик билан шуғулланувчи собиқ ИИБ ходими-У.Эргешов ва унинг турмуш ўртоғи-Д.Ниязметовалар устидан шикоят этишиб, (И.Худойбердиев, А.Аҳмеджонов, Н.Насриддинова ва С.Исмоиловлар) гарчи улардан олган АҚШ долларини ўз вақтида беришсада, қарз эвазига ўз тажрибаси, собиқ касбидан, органларда ишлайдиган таниш-билишларини манфаатдор қилиб, нотариал идора ходими орқали уларнинг фирма ва кўчмас мулкларини ўз номига расмийлаштириб олганлиги, фуқаролар қўлида У.Эргешовнинг ўз қўли билан ўз фуқаролик паспорти ксеронусхаси вароғига ойма-ой неча АҚШ доллари қайтариб олганлиги ва бошқа далиллари бўлсада, ўзининг узоқ йиллик нотариус таниши орқали ўзаро олди-берди шартномаси муддати ўтиб кетганлигини фуқаролар (тадбиркорлар) иш билан банд бўлганлиги сабаб, вақтлари бўлмаганидан ва бу ҳақда уларни огоҳлантирмай, нотариуснинг Гулистон шаҳар МИБ.га ижро харакатини амалга ошириш хати юзасидан 20 дан ортиқ ишчини иш билан таъминлаган, давлатга солиқларни ўз вақтида тўлаб борувчи тадбиркор-И.Худойбердиевни фаолиятига жиддий зарар келтиришиб, унга тегишли мулкларни ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда хатлашаётганлиги, ҳеч қандай Суд қарорисиз бировнинг мулкини кадастр хужжатлаштираётганлиги, уйидан товар-моддий бойликларини (собиқ У.Эргешов ва унинг турмуш ўртоғи-Д.Ниязметоваларнинг шаллақиликлари акс этган видео лавха сўралган жойга тақдим этилади) мусодара қилишаётганлиги, А.Аҳмеджоновнинг эса оиласи билан узоқ йиллардан буён яшаётган турар-жойидан мажбурий кўчиртириш ҳаракатлари, шунингдек, С.Исломов ва Н.Насриддиноваларни 13.700 АҚШ долларига чув тушуриб кетишганлиги ва бошқалар тўғрисида шикоят этишгач, биз 2018-йил 15-февраль куни Президентнинг виртуал қабулхонасига тадбиркорлар манфаатида мурожаат йўллаган эдик...
...2018-йил 20-июнь куни интернетдан мурожаатимиз тақдирини ўрганиш мақсадида текшириб кўрганимизда кўп сонли мурожаатларимиз тақдири каби, биз ҳамда ташкилотимизга шикоят йўллаган жабрланган фуқаролар: мол-мулки, кўчмас мулклари, турар-жойлари талон-тарож этилган ва этилаётган фуқаролар 5 ойдан буён нега жавоб йўлланмаётганлиги (муқаддам 2-3 бор ҳолат текширилганда, “мурожаатингиз ўрганиш жараёнида” деган жавоблар олган эдик...) фуқаролар эса, нега ўзларини вилоят Прокуратура ёки ИИБ суруштирувчи-терговчилари чақирмаяпти деб кутишаётган бир вақтда, мурожаатимиз вилоят Прокуроридан Гулистон шаҳар Прокурорига, у ердан яна вилоят Прокуратурасига “юмалаб” юрганлиги ойдинлашди...
Сирдарё вилояти Прокурори 1-ўринбосари О.Б.Қўлдошев 21.05.2018-йилда имзолаган №16/10-18-1045-сонли жавоб хати билан (орадан 1 ой ўтиб) ўзимиз танишиб, мурожаат муаллифларини ҳам таништирдик... Жавоб хати мазмунича судхўрлик, фирибгарлик ва товламачилик билан доимий шуғилланиб келаётган, собиқ ИИБ ходими-У.Эргешов ҳеч бир ноқонуний фаолият олиб бормаганлиги, аксинча жабрланган фуқароларнинг ўзлари “ҳуқуқбузар” бўлиб чиққанликлари аниқланганлиги баён этилган эди...
Прокурорнинг ушбу юзаки, айбдорга (судхўр, пулдор) нисбатан қонуний чора кўришдан бўйин товлаши, боз устига таҳқирловчи жавоб хатидан ўта норози бўлишган фуқаролар, норозилик белгиси сифатида такроран ўта норози мазмунидаги шикоят аризалар бердилар. (сўралган жойга нусҳалари тақдим этилади)
Уларнинг такрорий шикоят аризалари мазмунида уларни ушбу мурожаат йўллангач, ўтаётган 5 ой давомида ҳам жабрланган фуқароларни ҳеч ким тегишли давлат идораларига чақириб муаммони бартараф этиш чораларини кўрмаганликлари, Сирдарё вилояти Прокуратураси мансабдорларининг мансаб суиистеъмолчиликлари, ёлғончиликлари, асосийси-масъулиятсизликлари тўғрисида баён этишган...
15-боб ёҳуд хулоса ўрнида.
Муҳтарам Шавкат Миромонович,
Биз Сизнинг манзилингизга юқорида, очиқ хатимиз муқаддимасида баён этганимиздек Сиз Президент этиб сайланганингиздан буён вилоятимиздаги ҳақ-ҳуқуқлари қотиллар, босқинчилар, муттаҳамлар, порахўрлар, судхўрлар, товламачилар, фирибгарлар ва бошқа шу каби жамиятимиз учун зарарли (ҳавфли) бўлган ёт унсурларнинг айбли қилмишларидан зарар кўраётган, жабрланаётган кўплаб фуқаролар манфаатларида 100 дан зиёд мурожаатлар йўлладик!
Минг афсуски, яна бир-бор такрорлаш ўринлики, ушбу мурожаатларимизнинг бирортаси Сирдарё вилояти прокуратурасининг мутасадди мулозимлари томонидан Қонуний ҳамда амалий кўриб чиқилмади.
(рад этувчи мазмундаги ўз вақтида жўнатилмаган соҳта жавоб хатларини ҳисобга олмаганда)
...Сиз ҳар бир чиқишингизда бежизга уларни “энг катта ўғри-уларнинг ўзи”, “ғўддайганлар” деб таъриф бермадингиз.Бежизга уларнинг 70 фоизини ишдан олганлигингизни ошкор этмадингиз! Жуда асосли, адолатли таъриф! Биз бу тавсифга 100% қўшиламиз!
Ахир, фуқароларнинг давлат идораларига ўз қонуний манфаатларида мурожаат этишларини деярли Давлат сиёсати даражасига бекорга кўтармадингиз-ку?.
Нега бизнинг Сирдарё вилояти прокуратураси ва уларнинг арим мансабдорлари Сизнинг ушбу ислоҳотларингиз ва кескин таныидий чиқишларингиздан тегишли хулоса чиқариб олмаяптилар? Бу танқидлар фақат бизнинг Сирдарё вилоятигагина тегишли эмас кўринади. Биз ҳар куни ТВ ва радиолардан ташқари ижтимоий тармоқларни ҳам кузатиб бораамиз, уларда ёритилаётган мақолаларни таҳлил қиламиз ва маълум бир хулосага келамиз. Демак:
Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам Прокуратура соҳасидаги ишлар мониторинги-бизнинг вилоятдаги вазиятдан яхши эмасдек кўринади...
Балки бунингдек “халтура”га 2 йил муқаддам Хоразмдан ташриф буюрган вилоят прокурори-Р.Машариповнинг ўзи бош сабабчидир.
У вилоятга келгандан буён бирор марта аҳоли билан, кенг жамоатчилик билан очиқ мулоқот ўтказганини мониторингимиз давомида кўрмадик, ҳам эшитмадик ҳам.
... Яқинда мен яшайдиган уй дарвозаси остига номаълум шахс вилоят прокурори-Р.Машариповнинг “ҳурмача қилиқлари”, маҳаллийчилиги, маишатбозлиги ва ҳакозолар тўғрисида ишорали фактлар билан (Тошкент шаҳрида нечта турар-жойлари ва бойликлари борлиги ва бошқалар....) юридик сўзлар билан ёзилган аноним хат ташлаб кетишибди.
Ушбу саводли ва аниқ далиллар асосидаги мурожаатни биз ёпиқ шаклда мониторинг қилиб кўрдик ҳамда аксарияти ҳақиқатга мос келмоқда...
Бироқ, хат муаллифи ўз яшаш туманини аниқ, исми шарифини эса бош ҳарфларигина кўрсатилганлиги, яъни аноним хат бўлганлиги учун биз бирор давлат органига ёки ОАВ.ларга айбсизлик презумпцияси бўйича тақдим этмадик...
Балки, барча иллатларнинг (саботажнинг) бош сабабчиси, вилоят Прокуратураси раҳбариятининг ўзлари бўлиб чиқар??!
...Сизга ва барча ижтимоий тармоқларга ҳам ўз ҳаётимизни ҳавфга қўйиб бўлса-да йўллаётган навбатдаги танқидий мазмундаги, бироқ самимий очиқ мурожаатномамизни шахсан ўз қўлингизгача етиб боришини, (ижтимоий тармоқлар, Халқаро ОАВ орқали бўлса ҳам) ўз назоратингизга олиб, юқорида фуқароларимиз манфаатларида аниқ далиллар асосида баён этилган қонунбузилиш ҳолатларини ишончли, энг мухими виждонли ходимларингиз орқали текширтириб кўришингизни ҳамда Сирдарё вилоятида Адолатни, Қонун устуворлигини таъминлаб, Сизга ва Сиз чиқарган Фармон, Қарор ва Қонунларга нисбатан зид харакатлар содир этишаётган айрим прокуратура ходимларига нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилишида раҳбарий ёрдам беришингизни сўрар эдик.
(Давоми кейинги мурожаатларда)
Ҳурмат билан: И.М.Ризаев
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик”
Жамияти, Тафтиш комиссия раиси
Ҳ. Н. Алибоев,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик”
Жамияти фаоли
Мурожаат рақами 79949-s/18
Текшириш коди 04a8842498