08 June 2009
23:47 -
“Миллий Нажот Қўмитаси”нинг масхарабозлигини янги шаклда давом эттиришмоқчи
Мухолифатнинг мазохист сайтларда хабар берилишича, “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари, мухолифатга қилган хиёнати туфайли 53-54 лақаби билан танилиб қолган Салой Мадамин ва ислом экстремист-фанатикларини бирлаштирувчи “Андижон - Адолат ва уйғониш” ташкилоти раиси Нуриллох Мақсудов бир қатор сафдошлари билан биргаликда Швециянинг Холлифорш шаҳрида тўпланиб, ўзбек мухолифатининг муаммолари ва мухолифатнинг бирлашуви мавзусини муҳокама қилганлар, Иттифоқ тузиш хусусида келишганлар.
Иттифоқ номидан тарқатилган баёнотда шундай сўзлар бор: “Йигирма йилдан бери ҳокимият тепасида туриб, халқни эзаётган мустабид режимга қарши бўлган бутун мухолиф кучларнинг бирлиги ўзбек сиёсий мухолифатининг узоқ йиллар давомида кун тартибидан тушмаган, доим долзарб бўлиб келган масаладир. Андижондаги тинч намойишнинг қонли шаклда бостирилиши Ўзбекистон ҳукумати демократик тарзда ифода қилинган норозиликнинг ҳеч қандай шаклини қабул қила олмаслигини яна бир бор намойиш этди.”
Баёнотда мутлоқо тўғри сўзлар ёзилган. Аммо, халқни эзаётган мустабид режимнинг яратилишига айнан бош 53-54 Салой Мадаминнинг ўша режим раҳнамоси Ислом Карим билан қилган ҳамкорлиги, мухолифатга қилган хоинлиги сабаб бўлгани ва ўтган 20 йил ичида мухолифатнинг бирлашишига доим қарши чиқиб келган инсон яна ўша Салом Мадамин эканлигини айтиш эсларидан чиқибди. Аввалги мислолларни қўйиб туринг, мухолифатни бирлаштириш учун бор-йўғи 2-3 йил аввал ҳам ҳаракат бўлганда, унга Салой қарши чиққани ҳаммага маълум. Билмаганлар бу хусусдаги Исмоил Дадажоннинг “Ўзбек мухолифати бирлашадими?” мақоласини “шу ерда”
ўқишлари мумкин.
Дарвоқе, ўша 53-54 бир неча йилда бери мухолифатнинг асосий кучларини бирлаштирувчи, номига кўра оламшумал “Миллий Нажот Қўмитаси” яратилганини гапирарди. Гапдан нарига ўтолмаган бу одам энди бошқа лойиҳага осилмоқдамикан? Атрофида эркчилардан ҳам ҳеч ким қолмаган бу хоинга ишонадиган яна битта аҳмоқ топиладими Ўзбекситонда?
Хўш, бу 53-54 билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган “Андижон - Адолат ва уйғониш” ташкилотида ким бор? Булар - МХХ билан ҳамкорлик қилишганини ортиқча яширмаётган (алданиб ҳамкорлик қилишган эмиш) акромийларку. Псевдодемократнинг акромийлар биилан бирлашиши навбатдаги сиёсий латифа эмасми? Ёки қоғоздаги “Миллий Нажот Қўмитаси”ни шу акромийлар ёрдамида тирилтиришмоқчими?