02 October 2010
00:37 -
“Америка Овози”радиосининг мухбири Абдумалик Бобоев устидан суд 4 октябрда бошланади
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимочилари Ташаббус Гуруҳи тарқатган хабарда айтилишича, таҳаллуси Малик Мансур бўлган “Америка Овози”радиосининг мухбири Абдумалик Бобоев устидан суд 4 октябрь куни Мирзо Улуғбек тумани жиноий ишлар судида бошланади. Унинг иши судга чиқарилгани 15 сентябрдаги хабарларимиздан маълум.
Тошкент шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси Х.Ҳасанов томонидан тайёрлангнан 18/10-2683 сонли жиноий ишга кўра, журналистга туҳмат қилиш, ҳақоратлаш, чегарадан ноқонуний ўтиш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар яратиш ва уларни тарқатиш айблари қўйилган.
Маълумки, “Америка Овози” радиоси ўзбек хизматининг Вашингтондаги бюроси хизматчилари Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчихонаси назорати остида ва у билан ҳамкорликда ишлашади. Шу сабабли бу радионинг ўзбек хизмати эшиттиришлари демократия ғоялардан узоқда туради, Ўзбекистондаги демократик мухолифатга, Ўзбекистон режими каби, душмандек қарайди, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ҳатто АҚШ Конгресси комиссияларида сўзлаган нутқларини Ўзбекистон режимига ёқадиган шаклда ёритади.
Шу сабабли, бу радионинг ўзбек хизмати билан ҳамкорлик қилаётган Абдумалик Бобоевни "Америка Овози" радиосининг ўзбек хизмати Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг бўғилиши, инсон ҳуқуқларининг оммавий шаклда топталиши каби ҳолатларни ёритгани сабабли қасд олиш учун суд қилишмоқчи деган фикр бўлиши ҳам мумкин эмас, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бу хусусда аниқ фактлар билан ёзилган лавҳаларни хабар сўнгидаги линклар орқали ўйиш мумкин.