12 October 2010
23:25 -
Ўзбекистон режими Американинг овозини ўчирмоқчидек кўринади, аслида МХХ “Америка Овози”даги одамларини қутқармоқчи
Кеча жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида “Америка Овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоевга устидан олиб борилаётган маҳкаманинг иккинчи мажлиси ўтказилди. Маҳкамада Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов, Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи вакили Суръат Икромов ҳамда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги вакиллари иштирок этишди. Журналистни адвокат Сергей Майоров ҳимоя қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь кунидаги биринчи маҳкамада фақатгина процдура масалалари кўрилганди.
Туҳмат, ҳақорат, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ва давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтишда айбланаётган журналист ва унинг ҳимоячиси аввалги суд мажлисида радио материаллар ҳақида хулоса берган Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва коммуникациялар агентлиги Мониторинг маркази экспертларини ҳамда давлат чегарани қўриқлаш бошқармаси экспертларини судга чақириш ҳақида илтимоснома киритганди. Суд илтимосноманинг бир қисмини, яъни чегарачиларни чақириш ҳақидаги сўровни қаноатлантирганди. Бугунги судда айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди, божхона ва чегара пости ходими сўроқ қилинди. Натижада журналистга қўйилган давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш айблови мантиқан исботини топмади.
Бироқ илтимосномаларнинг қаноатлантирилмаган қисми ўта муҳим бўлиб, унда радио орқали Ўзбекистон ҳақида эфирга узатилган материалларнинг барчаси экспертлар томонидан туҳмат, ҳақорат ва жамият хавфсизлигига таҳдид солади, деб баҳоланган. Ана шу хулоса орқали бир неча журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Абдумалик Бобоев иши жиноят ишининг бир қисми сифатида ажратиб олинган. Яъни, мамлакат ҳукумати сиёсати ҳақида салбий фикр билдирган ҳар бир шахс жиноятда гумон қилинмоқда ва уларнинг барчаси вақти билан жавобгарликка тортилади. Улар орасида журналистлар Алексей Волосевич, Ҳусниддин Қутбиддинов, Василий Марков, Сид Янишев, Абдураҳмон Ташанов, ҳуқуқ ҳимоячилари Суръат Икромов, Баходир Намозов ва яна бир қанча шахслар бор.
Кейинги маҳкамада радио орқали эфирга узатилган материалларнинг СD дискларга ёзилган нусхалари эшиттирилади. Абдумалик Бобоев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини баён қилди. “Маҳкама Абдумалик Бобоев шахсига нисбатан эмас, “Америка Овози”га қарши қаратилган жараён бўлиб, у давомли кампаниянинг ибтидосидир” дейди маҳкамада иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири.
Абдумалик Бобоев устидан олиб борилаётган маҳкаманинг асл сабаби бошқача, дейди “Ҳаракат” агентлигининг эксперти. Сайтимизда ҳам келтирилган аниқ фактлардан маълумки, “Америка Овози” радиоснинг Вашингтондага ўзбек хизмати бюроси ходимлари мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси воситасида Ўзбекистон МХХси назорати остида фаолият олиб боришади. Масалан, улар Ўзбекистон демократик мухолифатининг мамлакат ичидаги фаолиятини мутлақо ёритишмаган ва ёритишмайди. 2001-2003 йилларда “Бирлик”нинг қайтадан оёққа туриши, бугун унинг яна жонланаётгани ҳақида мутлақо хабар беришмайди. Бу фактлар “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат томонидан керакли ҳар бир ерда гапирилмоқда. Бу гаплар радио раҳбариятига ҳам етиб бориб, радиодаги ўзбек ходимларини ташвишга солаётгани шубҳасиз.
Исмини очиқлашимизни истамаган Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ходимининг айтишича, “Америка Овози” радиоснинг Вашингтондага ўзбек хизмати журналистлари элчихонага мурожаат қилиб, ўзларнини оқлаб олиш масаласида ёрдам сўрашган. Уларнинг бу истаги Тошкентга етказилган. Ҳозир Абдумалик Бобоевга қарши очилган ишнинг асл мақсади – “Америка Овози”нинг ўзбекча эшиттиришларидан Ўзбекистон ҳукумати ғазабдадир, бу радио билан ҳамкорлик қилувчи журналистлар таъқиб остидадир, деган кайфият яратишдир. МХХ Вашингтондаги ўз одамларини қутқариш учун Тошкентдаги майдароқ журналистни қурбон қилиши ҳам мумкин.
Дарвоқе, суднинг навбатдаги мажлиси 13 октябрь соат 10 га белгиланибди.