13 November 2010
01:50 -
Тошкентдаги апелляцион суд Абдумалик Бобоевга берилган жазони ўзгартирмади
Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бироз аввал Мирзо Улуғбек суди томонидан 400 минимал ойлик жазоси берилган “Америка Овози” радиосининг мухбири Абдумалик Бобоевнинг апелляцион аризаси кўриб чиқилди. Суд ортиқча вақт сарфлаб ўтирмасдан номигагина мажлис ўтказди ва пастги инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Абдумалик Бобоевнинг ўзи ҳеч қандай айби йўқлигини такрорлади, мажлисда АҚШ ва Буюкбритания элчихоналарининг вакиллари иштирок этишди.
Маълумки, бу радионинг ўзбек хизмати Ўзбекистон МХХси назорати остида ишлаши сайтимиздаги бир қатор фактлар билан исботланган. Бечора Абдумалик Бобоевнинг ростдан ҳам ҳеч қандай айби йўқ. У “Америка Овози” радиосининг ўзбек хизмати эшиттиришларида Ўзбекистон режимининг жиғига тегадиган ҳеч қандай хабар эълон қилмаган. Масалан, ўзбек демократик мухолифатининг фаолиятини ёритувчи биронта материал тайёрламаган. Ваҳолангки, бу радионинг бошқа тилдаги хизматлари айнан мухолифатнинг фаолиятини ёритиш билан шуғулланишади.
Тошкентда ўтказилган суднинг мақсади – АҚШ расмийларига “Америка Овози” журналистлари Ўзбекистонда таъқиб остидалар деб кўрсатишдир. Шундай қилинмаса, америкаликларнинг ўзи яқинда ўзбек хизматидаги журналистлардан қутилиш ҳаракатигша тушиб қолардилар. Вақти келиб, барибир шундай бўлади.