12 November 2006
04:00 -
7:00 - Кичик, лекин муҳим ғалаба: “Бирлик” Партиясининг Марказий Кенгаши ниҳоят Тошкентда йиғилди

Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг кучли тазйиқлари остида қолган мухолифатдаги сиёсий партиялар бирон бир табдир ўтказиш имкониятгига эга бўлмай қолдилар. “Бирлик” Партиясининг икки марта Марказий Кенгаш мажлисини ўтказиш учун қилган ҳаракатлари зое кетди. Шу йил 1 июлда Марказий Кенгашнинг мажлиси кўпчилик аъзоларнинг телефон ёки Интернет орқали қатнашуви билан ўтказилганди.
Мавжуд кризис сифатидаги вазиятдан чиқиш мақсадида “Бирлик” Партияси навбатдаги Марказий Кенгаш мажлисини Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқи билан мунсабатларини илиқлаштириш учун ҳаракатлар олиб бораётган вақтига режалаштирганди. Кеча, 11 ноябрда бу мажлис ниҳоят Тошкентда ўтказилди.
Бу мажлиснинг ўтказилиши, шубҳасиз, мухолифатнинг Андижон фожиасидан кейинги энг йирик тадбири бўлди. Бу мажлисни ҳам ўтказтирмаслик учун кучишлатар тизим вакиллари етралича ҳаракат қилдилар, аммо Европа Кенгаши Ўзбекистонга нисбатан муносабатларини янгидан кўриб чиқишга тайёрланаётган пайтида илгарилари каби қўпол ҳаракат қилишга журъат этмадилар. Улар Фарғона водийси, Сурхандарё ва Бухородан келадиган “Бирлик” фаолларининг баъзиларини йўлини кесишга муваффақ бўлдилар, аммо Марказий Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги Тошкентга етиб келди.
Хуллас, кеча “Бирлик” Марказий Кенгашининг 38 аъзосидан Тошкентга етиб келган 17 нафари ва телефон орқали қатнашган 6 аъзоси (уларнинг 4 нафари чет элда вақтинча яшашга мажбур бўлганлар - партия раиси Абдураҳим Пўлат, раиси ўринбосарлари Пўлатжон Охун ва Исмол Дадажон, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбарали Орифов) иштирокида режалаштирилган мажлис ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бир неча кун аввал қамоқдан озод қилинган Марказий Кенгаш аъзоси Улуғбек Ҳайдаров ҳам шу ерда эди. Марказий Кенгашнинг Қашқадарёлик аъзолари Дайнов Ташанов ва Зулфиқор Мирзо кеча эрталаб соат 9 атрофида мажлисга кетишар экан, Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани милиционерлари томонидан ушланиб, туман бўлимига олиб келинди ва 2 соатча ҳеч бир сабабсиз бу ерда тутиб турилгач, қўйиб юборилди. Шу сабабли Марказий Кенгаш мажлиси белгиланган соат 10 ўрнига соат 12 да бошланди. Мажлис қатнашчилари Улуғбекни озод бўлиши муносабати билан табрикладилар.
Партия раиси ўринбосари Ҳолиқназар Ғаниев томонидан олиб борилган мажлисининг кун тартибида икки асосий масала бор эди. Булар:
1. Партияни рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан олиб борилаётган ишларни давом эттириш ва партиянинг навбатдаги қурултойи масаласи,
2. Янаги йилда бўладиган президентлик сайловида иштирок этиш.
Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишдан олдин Абдураҳим Пўлатнинг мажлис қатнашчиларига мурожати ҳамда “Бирлик” тузилганининг 18 йиллиги муносабати билан табриклари ўқиб эшиттрилди. Партия лидери мажлисдан олдин ва мажлис давомида бир неча марта телефон-селектор орқали боғланиб муҳокамаларда фаол иштирок этди, бундан ташқари Улуғбек Ҳайдаров билан алоҳида гаплашди. Улуғбек Жиззахда “Бирлик”нинг фаолиятини жонлатириш учун ташаббусни ўз қўлига оладиган бўлди.
Биринчи масалани муҳокама қилишда, партияни рўйхатга олишни пайсалга солиб келаётган Адлия вазирлигининг иддаолари тўла асосииз эканлиги қайд этилди. Бу жараённинг тўхтаб қолишига Андижон воқеалари сабаб бўлгани айтилди. Адлия вазирлигидан келган жавоблар ўринсиз ва мавжуд қонунларга зид экани қуйидагича таърифланди:
Биринчи. Қонунга кўра Адлия вазирлиги партияни ёки рўйхатга олиши ёки рўйхатга олишни рад этиши керак. Ваҳоланки, Адлия вазирлигининг 2005 йил 4 апрелдаги №15-302 сонли жавобида партиянинг “аризаси кўрилмай оқибатсиз қолдирилди” дейилган. Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар қонунида ариза оқибатсиз қолдирилиши мумкинлиги кўзда тутилмаган.
Иккинчи. Вазирликнинг 2005 йил 4 апрелда партияга берган жавоби вазирликники эмас, вазирликнинг бир бошқармасиникидир. Демак, шу нуқтаи назардан ҳам, партия ўз аризасига Адлия вазирлигининг жавобини ҳали олмади деб ҳисоблаш мумкин.
Учинчи. Юқорида айтилганидек, шу бошқарманинг жавобидаги рўкачлар асосланмаган, яъни кўп сондаги партия аъзоларининг имзолари сохта эканлиги исботланмаган.
Бу хусусда сўз олган Васила Иноят ва партиянинг Тошкент шаҳар ташкилоти раиси Ҳайитбой Абдуллаев партияни рўйхатдан ўтказиш масаласида Адлия вазирлиги билан ишлашни давом эттириш лозимлигини айтдилар.
Партияни рўйхатдан ўтказиш - кун тартибининг кейинги масаласи бўлмиш 2007 йилда бўладиган президент сайловларига тайёрланишнинг муҳим босқичлигини тан олган мажлис қатнашчилари партия қурултойини ўтказиш масаласига ҳам шу нуқтаи назардан қараш кераклигини гапирдилар.
Партия Уставига кўра, партия қурултойи ҳар 3 йилда ўтказилиши керак. Демак, шу вақт келди. Лекин қурултойга тайёрланиш бизни бу куннинг энг долзарб масаласи - партияни рўйхатдан ўтказиш ва сайловларда қатнашиш масаласидан чалғитмайдими? Бу кунги оғир шартлар остида бир неча жабҳада фаолият олиб боришга кучимиз етадими? Ҳали партия рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли ҳозир қурултой ўтказмасак Уставни бузган бўламизми? Шу саволлар атрофида бахс-мунозара қилган “Бирлик” фаоллари партиянинг қурултойини ўтказиш масаласини ёзгача қолдириш керак деган фикрда тўхтадилар.
Иккинчи масала президент сайловига тайёрланиш эди. Маълумки, МКнинг шу йил 1 июлдаги мажлисида мухолифатнинг умумий номзодини чиқариш ғояси тасдиқланган ва умумий номзод масаласи Давра Кенгаши доирасида ҳал этилиши лозимлигига келишилган эди. Ўшанда бошқа партиялар билан музокаралар олиб бориш учун маъсуллар ҳам тайинланганди. Бугун уларнинг фикрлари тингланди.
Абдураҳим Пўлат Озод деҳқонлар партияси раиси Муҳаммадбобир Маликов билан гаплашилаётгани, мухолифат умумий номзод билан чиқиши кеарклиги хусусида ҳамфикр эканликлари, аммо ҳали ечилмаган бир қатор масалалар борлигини билдирди.
Партия раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов шундай деди: “Мен бу борада мухолифатнинг қуйи бўғинларидаги монеликни кўрмаяпман, аксинча, баъзи партиялардаги лидерлик васвасасига йўлиққан сафдошларимиз бундай имкониятнинг сиёсатчи учун нақадар муҳимлигини тушуниб етишмаяпти. Бизда, яъни мамлакатимизнинг жанубий минтақасида мухолифатнинг жипслигига монъелик йўқ. Самад Мурод бошчилигидаги “Эрк” партияси бу масаласди биз билан ҳамкорлик қилишга тайёр”.
Абдураҳим Пўлатнинг ёзма нутқидан билинишича, Исмоил Дадажон “Тадбиркорлар ва Аграрийлар” партияси раиси Марат Зоҳидов билан гаплашган. У ҳам сайловларда мухолифат умумий номзод билан қатнашиши кераклиги хусусидаги фикрни қўллаб-қувватлайди.
Мажлисга раислик қилган Ҳолиқназар Ғаниев ўзига тоширилган вазифани бажариб, “Эрк”нинг бошқа фракцияси раҳбарларидан Отаназар Орипов билан гаплашгани ва у тарафни долзарб сайлов масаласида биргаликда фаолият олиб боришга чақирганини маълум қилди. Аммо Отаназар Орипов ҳали сайловларгача узоқ вақт бор бўлганлиги учун “Эрк” бу масалани ўз кун тартибига олиб чиқмаганини билдирибди.
Марказий Кенгаш аъзолари келаётган президент сайловида мухолифатнинг биргаликда ишлашини таъминлаш борасида фаолиятларни давом эттириш хусусида келишдилар.
Кун тартибидаги асосий икки масаладан ташқари яна бир қатор масалалар ҳусусида ҳам сўз борди. Масалан, Қашқадарёлик Зулфиқор Мирзо сафларни ёш, навқирон кучлар билан тўлиши муҳимлигига эътибор қаратди. Унинг фикрича, партия қошида албатта ёшлар қанотига тартиб бермоқ зарур. Бу борадаги таклифни қўллаган партиянинг Тошкент вилояти бўлими раиси Исомиддин Тўланов ҳам масаланинг муҳимлигига тўхталди.
Мажлисга телефон орқали қатнашган “Бирлик”нинг Фарғона водийси бўйича маъсули Ҳамдам Сулаймон жойларда партия фаолиятини жадаллаштирш кераклигига урғу берди.
Мажлис иштирокчилари Европа Иттифоқи - Ўзбекистон муносабарларини ҳам муҳокама қилиб, бу хусусдаги “Бирлик”нинг 6 ноябрдаги Баёноти асосида фоалият олиб бориш кераклигини урғуладилар. Имкониятлар доирасида Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш йўли билан унинг демократия томон юришини таъминлаш йўли энг тўғри йўл эканлиги қайд этилди. Шу кунларда партия фаоллари Пўлат Охун ва Исмоил Дадажон Брюсселда бўлиб, Европарламентда жуда фойдали учрашувлар қилишаётгани ахборот учун қабул қилинди.
“Бирлик” МК мажлисида бошқа мухолифат гуруҳларининг вакиллари ва бир қатор журналистлар иштирок этди.
Мажлис иштирокчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилдилар. Уларнинг асосий нуқталари қуйидагилардан иборат:
1. Жойларда партия фаолиятини жонлантириш, сайловлар арафасида одамлар орасида ишни йўлга қўйиш, партиянинг сайловолди программасининг асослари эълон қилинаётган “Ҳаракат” журналининг сонларини тарқатиш учун ҳамма Марказий Кенгаш аъзолари маъсуллар.
2. Партияни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган амалий ишларни бажариш Васила Иноят ва Ҳайитбой Абдуллаевга топширилди. Агар партия 2007 йил 23 июнгача рўйхатдан ўтса, президентликка номзод партия қурултойида кўрсатилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, навбатдаги қурултой масаласи шу санадан кейин кўриб чиқилади.
3. Президент сайловида иштирок этиш учун тайргарлик икки йўналишда (партияни рўйхатда ўтказиш ва ташаббус гуруҳлари орқали номзод кўрсатиш) олиб борилиши назарда тутилади. Бошқар партия ва сиёсий гуруҳлар билан мухолифатнинг умумий номзодини кўрсатиш масаласида мулоқотлар давом эттирилиб, улардан шу йилнинг охиригача ниҳоий жавоб олишга ҳаракат қилинади. Умумий номзод чиқарувчи механизм сифатида бугун мавжуд бўлган Давра Кенгаши қабул қилинади. Партиянинг вилоятлардаги раҳбарлари бошқа мухолиф гуруҳлар билан келишган ҳолда Давра Кенгашининг вилоят бўлимларини жонлантиришга ҳам маъсуллар. Бу йўналишдаги фаолият Давра кенгашининг координатори Пўлатжон Охун билан келишилган ҳолда олиб борилиши керак.
4. Партиянинг Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларига оид шу йил 6 ноябрдаги Баёноти асосан тўғри деб топилиб, бундан кейинги фаолият шу йўнлишда давом эттирилади. Юрт ташқарисидаги партия раҳбарлари Европа Иттифоқи билан доимий алоқалар қилиб боришлари назарда тутилади.