Абдураҳим Пўлат - 31 October 2012
06:01 -
Ўзбекистон инқилобий ўзгаришларга муҳтож, буни фақат “Бирлик” қилолади
Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида, масалан, Қозоғистондан ривожланиш бўйича шунча орқада қолиб кетдики, асрлардан бери Марказий Осиёда асосий роль ўйнаган ўзбеклар қайтадан ўзларини тиклаб олиш учун инқилобий ўзгаришларга муҳтожлар.
Авваламбор, Ўзбек миллатининг аҳволини тўғри тушуниши керак. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) бўйича Жаҳон Банки тарафидан эълон қилинган сўнги йилларнинг рақамларига қаранг:
Мамлакт/йил 2005 2006 2007 2008 2009 2011
Қозоғистон $2930 $3860 $4970 $6160 $6740 $10919 (тахм)
Ўзбекистон $530 $610 $730 $910 $1100 $1400 (тахм)
Таъкидлаш керакки, 2005-2009 йилларга оид рақамлар Жаҳон Банки томонидан эълон қилинган, 2011 йилга оид рақамлар “Ҳаракат” агентлиги тарафидан турли расмий манбалардан топилган.
Қаранг, киши бошига ЯИМ бўйича (демак, киши бошига даромад бўйича ҳам тахминан шундай) 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлган бўлсак, 2009 йилда 6,1 марта орқада эдик, 2011 йилда эса 7,8 (!!) марта орқада қолиб кетдик. Болтиқбўйи жумҳуриятлардан 10-15 баравар, ривожланган Ғарб мамлакатларидан 40-50 баравар орқада эканлигимизни гапириб ҳам ўтирмайлик.
Яна қаранг, 2005 йили Қозоғистон билан орамиздаги фарқ 2930 – 530 = 2400 доллар эди, 2011 да 10919 – 1400 = 9519 доллар бўлди. Даҳшат! Оддий одамларнинг даромади орасидаги фарқ ҳам шунга пропорционал равишда ортиб бормоқда.
Бундай рақамлар халқдан бекитилиб келмоқда. Улар халққа етиб борган кун инқилоб бошланишини Ислом Карим жуда яхши билади, демак, улар ҳеч қачон эълон қилинмайди.
Мавжуд режим ўзгартирилмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Ваҳоланки, Ўзбекистон инқилобий ўзгаришларга муҳтож.
Хўш, буни ким қилади ёки қилолади? Ечим нимада?
Муаммони тўғри қўйиш (ёки ифодалаш) ечимнинг ярмисдир, деган мақол бор.
Ўзбеклар! Кўриб турибсизку, бор муаммоларни фақат “Бирлик” Партияси тўғри қўймоқда, тўғри ифодаламоқда. Демак, шу ернинг ўзида ечимнинг ярми бор. Иккинчи ярмиси ҳам, қилса бўладиган ишлар.
Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини кескин ошириш учун саноат соҳасида ёриб ўтиладиган даражадаги ҳамлалар қилиниши лозим. Бунинг учун катта инвестициялар керак. Демак, инвесторлар керак. Ислом Карим 21 йилдан бери катта инвесторлар, оддий халқ тилида айтсак, бойлар синфини яратиш йўлида тўсиқ бўлиб турибди. Бу миллат ва ватанга нисбатан жиноятдир.
Ҳозир бизда ўз хусусий инвесторларимиз бўлмагани сабабли, табиий, гап миллион ва миллард долларлик инвестициялар қила оладиганлар ҳақида кетмоқда, инвесторликни давлатнинг ўзи қилмоқда.
Ҳозирги босқичда бу ҳам керак, аммо мутлақо етарсиз.
Руслар айтгандек, поезд кетиб бўлди, лекин уни қувлаб етишдан бошқа иложимиз йўқ. Бу ишга, биринчи навбатда, Россиядаги ўзбек миллиардерлари Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов ва бошқаларни жалб этиш шарт.
Замонавий банкчилик системаси яратилмагунча, Ўзбекистонда ҳеч қандай бизнес учун муҳит бўлмайди. Демак, бир дақиқа ҳам вақт ўтказмасдан бу ишда ҳам газга босиш керак.
“Бирлик” кўрсатаётган ечимларни Ислом Карим ҳеч қачон амалга оширмайди, оширолмайди. Чунки, биринчидан, у бундай нарсаларни тушунмайди. Иккинчидан, бойлар инвестор эканлигига унинг ақли ҳам етмайди, у бойларни ёки олигарх (соддароқ қилиб айтсак, давлат бошқарувини зимдан қўлга олиш иштиёқидагилар) ёки ўзининг қизи каби ўғрилар деб билади.
Демак, битта йўл бор. Тезроқ бу режимни ўзгартириш. Ҳозир йиллар эмас, кунлар ғанимат.
Лекин, шуни ҳам унутмайликки, гап фақат Ислом Каримда эмас. Ўзбек миллати, биринчи навбатда, ўзбек зиёлилари, ош ейишдан бошқа нарса билан иши бўлмаганлар тўдасига айлантирилганида. Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Дадахон Ҳасан, Гулчеҳра Нурилла каби миллатчилар миллатни унутганларида, қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда ҳам овоз чиқармаганларида. Мухолифат ичида эса, “митинг қилиш - кўча чангитиш” дейишгача борган 53-54 лақабли хоин Салой Мадамин ва АҚШ Давлат Котиби билан учрашувдек муҳим имкониятдан тўғри фойладаниш ўрнига, Жиззахдаги бир колхоз раиси колхоз бригадирига шапалоқ урганини арз қилиб юрган Толиб Ёқуб каби аҳмоқлар кўпайиб кетганида.
Бироқ, Ўзбек халқи аҳмоққа айланмаган. Юқорида санаб ўтилган фактлар, улар ростдан ҳам фактлардир, миллатга маълум бўлгач, у “Бирлик” Партиясини қўллаб қувватлашига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Ҳозир эса, юрт ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган милионлаб ўзбекларга мурожаат қиламан: Ватан ва Миллат келажагини ўйласангиз, “Бирлик” сафларига қўшилинг, ёки энг камида, “Бирлик”ни қўллаб-қувватланг.
Акс ҳолда... Буни энг қисқа шаклда шундай тушунтиришга ҳаракат қиламан. 100 йил аввал ким ўйлабди, Авлиё-Ота, Туркистон, Чимкент ва Ўш каби тарихий ўзбек шаҳарларидан ўзбеклар бутунлай сиқиб чиқарилади деб. Аммо, бугун шундай бўлди ёки бўлмоқда. Ишлар шу йўналишда кетаверса, келажак авлод ўзбеклари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ургенчни ҳам ташлаб кетиб, Россияда русларнинг хизматидаги халққа айланадилар.”Бирлик” бунга йўл бермоқчи эмас, бермайди ҳам.
Эй, ўзбеклар! Ватан ва Миллат келажагини ўйласангиз, “Бирлик” сафларига қўшилинг, ёки энг камида, “Бирлик”ни қўллаб-қувватланг. Бошқа йўл йўқ!!
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" Партияси раиси