Актуал мавзу - 02 August 2018
01:01 -
Юсуф Жума. Халқ ва оқ эшак
Онча юзсизлик улусдан кўрмишам, гар берса даст,
Истарамким, кўрмасам ҳаргиз бани одам юзин.
...........................................................Алишер Навоий
Хотирам ниҳоятда ёмон. Баъзан кечаги кўрган одамимни букун эслай олмайман. Айникса СНБ тергов изоляторидан чиққанимдан кейин шундай бўлиб қолди. Соғлигим, кўриш қобилятим, хотирам кескин ёмонлашди. Мустабиднинг жаҳаннамига бир тушиб чиққан одамнинг ҳоли менинг ҳолимдек бўлади. Мустабид мени зиндонда заҳарлатди. Бутун вужудим йиринг бўлиб оқди. Беш йилдан буён оқмоқда. Хотирам ҳам соғлигимдек ёмонлашмоқда. Хотирам нечоғлик ёмонлашмасин кечган ҳаётимдаги айрим дамлар, кўрган айрим воқеаларим мармарга ўйиб ёзилган хатдек хотирамдан ўчмас бўлиб қолган. Ҳатто олис болалагимда юз берган бўлса ҳам. Нега кеча кўрганимни букун танимайман, нега 36 йил илгари кўрганим букунгидек ёдимда? Бу саволга жавоб беролмайман. Гап бу саволга жавоб топиш ҳақида ҳам эмас. Гап сарлавҳадаги сўзлардан ҳам маълум. Халқ ва оқ эшак ҳақида.
Ўн бир ўн икки яшарлик вақтим. Саҳар туриб қўй боқардим, кейин мактаб, кейин – пешин колхоз даласида онамнинг номига ишлар эдим. Шу пайтлар иш ҳақига ун берарди. Унни қишлоғимиздан беш олти километр наридаги колхоз омборидан олиб келардик. Оиламизга унни мен эшакда олиб келардим. Унни кундузи эмас кечқурун беришарди. Чунки кундуз пахта даласида ишлаш керак эди. Ишдан қолиб унни олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Алқисса, унга бордим. Колхоз омбори олдидаги майдонга кўпчилик йиғналган. Колхоздаги барча қишлоқдан одамлар келган. Чоллар йигитлар, ҳатто аёллар ҳам бор. Лўнда қилиб айтганда халқ унга келган. Бу халқ орасида танишларим кўп. Мен ҳурмат киладиган обрўли одамлар ҳам бор. У пайтлар мен ҳаммани, халқни жуда ҳурмат этардим. Тангридан кейинги ўринга халқни қўярдим. Мен улуғ билган халқ келган, факат омборчи йўқ, мудир йўқ. Бутун халқ бир одамни, омборчини кутарди. У йўқ. Халқ узоқ кутди. Кун бўйи далада куллардек ишлаган халқ узоқ кутди. Бир соат кутди йўқ, икки соат кутди йўқ, уч соат кутди йўқ. халқнинг сабр косаси тулди шекилли норозилик саслари эшитила бошлади. Кимдир омборчини ўғри деди. Кимдир омборчининг онасини йўқлади. Кимдир отасини… бу ўғрининг қорни тўйган, халқни фалонига кўйган, уни йўқотиш керак!
- Умр бўйи омборчи бўлиб ноннинг гулини егач бизни писанд этармиди, хе онасини…, хе отасини..
- Бу ўғрини қаматиш керак!
- Тўғри айтасан қаматиш керак! Мен эллик кило ун олсам у олдига бир қўйиб бир юз эллик кило қилган. Муттаҳамни қаматиш керак!
- Э менинг ҳақимни ҳам шундай ўмарган қаматиш керак!
- Қаматамиз, э онасини.., хозир келсин ёқасидан оламиз!
- Уриб тишини синдирамиз, менинг ризқимни еган тишини уриб синдирамиз!
- Ҳозироқ раисга борамиз ё бу ўғрини бўшатсин, ё икковини ҳам прокурорга берамиз!
- Керак бўлса Тошкентга борамиз, керак бўлса Москвага борамиз!
- Керак бўлса Брежневга кирамиз!
- Ҳозироқ ёқасидан оламиз!
Халқ жунбушга келди. Овози осмонга етди. Ҳамма ғазабланган. Мен ўйлардим омборчи келса халқ уни ўлдиради. Шубҳасиз ўлдиради. Анави Норқул тоға зўр одам экан, Қандим тоға ҳам зўр одам экан. Иккови бутун халқни жунбушга келтирди. Ўғри омборчига қарши ҳақ гапни айтдилар. Юзлаб одам бир одамни тилка пора қилишади. Бир пайт қоронғиликдан таниш йўтал эшитилди. Омборчи ҳамиша калта йўталиб юрарди. Таниш йўтал ана энди қиёмат бошланди деб ўйлардим. Таниш йўтал, бу йўтални ҳамма танийди. Таниш йўтални эшитган исёнкор халқ тинчиди қолди. Сукунат ва таниш йўтал қолди оламда. халқнинг овози ўчди. Йўталдан йўталгача орада пашшаларнинг ҳам овози эшитиларди. Қоронғиликдан омбор олдига чироғ ёруғига оқ эшак минган омборчи кириб келди. Тамом қиёмат бошланади деб ўйладим, ҳаракатга келган халқнинг қўлларига караб. Бироқ барча қўллар кўкракларга келди. Халқ қўлини кўкракка қўйиб омборчига эгилиб салом берди. Ассалому алайкум, Салимбой ака!
Ҳайбати отдек оқ эшакда туриб Салимбой ака бош ирғади. Тағин йўталиб тупуриб қўйди. Омбор ёнидаги тут олдига келиб омборчи эшакдан тушди. Оқ эшакни одатда шу тутга боғларди. Ҳамма оқ эшакдан тушган Салимбойга қараб югурди. Тамом қиёмат бошланди. Халқ унга алдаб салом бериб, ўртага олиб, Салимбойни ўлдирмокчи деган хаёлга келдим. Бутун халқ Салимбойга караб югурди. Мендан бошқа ҳамма югурди. Бир бирин туртиб, суриб ҳамма Салимбойга караб югурди. Лекин ҳамон олдда Қандим тоға билан Норқул тоға борардилар. Бу икки исёнкорлар бошлиғи халқ етиб келгунча омборчини бир ёқлик қилишади деб ўйлардим мен. Аввал иккови, кейин бошқалар оқ эшакнинг арқонига ёпишдилар. Нима бало уриб ўлдирадилар деб ўйласам, оқ эшакнинг арконида бўғиб ўлдирмокчилармидейман. Балки осарлар, ҳамма арконга ёпишдику, деб уйладим.
- Салимбой ака, овора бўлманг эшакни мен боғлайман, - деди биринчи бўлиб Норқул тоға.
- Йўқ, ўзим, - деди Қандим тоға.
- Йўқ, мен боғлай қолай!
- Йўқ мен
- Менга беринглар ўзим…
Бутун халқ арқон талашарди. Оқ эшакни тутга боғлаш учун арқон талашарди. Омборчи – бутун колхоз каъбаси оқ эшакни халққа колдириб, дарвозани очди. Бу воқеани тез-тез эслаб тураман. Кимдир халқ улуғ деса ўша оқ эшак ёдимга келади. Кимдир “нега халқни ерга урасан” деса ўша оқ эшак кўз ўнгимдан ўтади.
Қишлоғимнинг ёнбошида аэродром бор эди, ҳамон бор. Бу аэродром орқали самалётлар ёрдамида пахтага бутафос сепиларди. Бутафос хиди ҳамон атрофни босиб ётибди, ҳамон пахтага шу ердан химикатлар сепилади.
1975-76 йиллар студент, талаба эдим. Қишло-имизнинг “жасур” одамлари аэрадромга карши юкорига ариза ёзиб беришимни сўрашди. Сен аризани ёзсанг бутун кишлок имзо қўяди. Бутафос сепишса ана чўлдан жой килишиб сепишсин. Бирок бизни захарлашмасин, керак бўлса Рашидовга кирамиз. Кўрсатиб қўямиз кимлигимизни. Мен рози бўлдим, арзнома тайёр. Бутун қишлок эмас энг жасурлари имзо чекишди. Хатни Тошкентга юборишди. Текширувчилар келишди, ҳамма имзо қўйганлардан тушунтириш хати олишди. Энг жасурлари биз билмаймиз, бу хатни Юсуф Жумаев ёзган, Юсуф Жумаев жавоб берсин биз хатнинг мазмунини тушунмай қўл қўйганимиз учун партиядан кечирим сўраймиз, деб ёзишди. Мен эса оқ эшакни эсладим. Шундан сўнг оқ эшакни ёдимга соладиган бесаноқ вокеаларни бошдан кечирдим, бошимдан кечирмоқдаман.
1976 йил биз – Бухоро Педагогика институти талабаларини Навоий шаҳри якинидаги бир колхозга пахта йиғимига олиб боришди. Мен ўқийдиган факултет талабаларини бир кишлоқ одамларининг уйларига жойлаштиришди. Ёнма ён икки қозон овқат пиширишади. Бирида ўкитувчиларга, бирида биз студентларга. Ўкитувчиларга хил-хил гўштли овқат, талабаларга қуртлаган макарондан овқат тайёрланарди. Мен билан бир уйда яшаётган ўқувчилардан бири челакда овқат олиб борди. Овкатдан қурт пашша чиқди. Бир оз карам, сув, макарон, қурт-пашшадан иборат совет студентининг пахта теримидаги овкати. Ҳа, совет студенти! Хозир Шўро даври дейдилар. У пайтлар Шўро сўзи ишлатилмасди. Совет ишлатиларди. Менимча ўша давр тарихини ёзаётганлар советни совет деб ишлатишлари даркор. Советга албатта изох бериш керак СССРми СССР дейиш даркор. Тарихни ҳатто сўзлар орқали ҳам бузмаслик керак. Совет хукумати, совет халқи, совет студенти, … Алқисса, қуртни пашшани, яна бошқа ҳашоратларни кўриб овқатни емасликка қарор қилдик. Куз оқшоми, ҳамма оч, ҳозиргина пахтадан қайтган холсиз студентлар нима ейишни, нима килишни билмасдилар. Мен тилга кирдим, сукутдан нон чикмайди. Челакни олиб барча курс студентларини йиғаб, ўқитувчилар яшайдиган жойга борамиз, бизга ажратилган гўштни ўзлари еб бизни бундай хўрлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Кетдикми?!
- Кетдик, - деди уйдагилар. Кейин бошка уйда яшайдиган студентларнинг олдига бордик. Мен юқорида айтган гапларимни такрорлардим, ҳамма мени мақуллади. ҳамма қўшилди. Юзлаб йигит қизлар, барча курс талабалари қўшилди. Кузнинг аёзли, ёмғирли кечаси лашкардай бўлиб совет ўқитувчилари, совет амалдорлари турадиган кошонага йул олдик. Декану партком раҳбарлигида айшу ишрат қилаётган ўқитувчиларнинг рангги оқариб кетди.
- Нима бало, стачками, - бақирди декан. Мен челакни курсатдим:
- Кўринг, қурту пашшаларни кўринг, хар кун шундай овкат чайнаймиз! Кани адолат?!
- Нима-нима, совет замонида адолат йўқ дедингми, шундок мўл кўлчилик замондая, сенинг жойинг институт эмас сенинг жойинг турма, - ўшқирди декан.
Мен ҳам бўш келмадим, кўпчилик мени қўллаб турди. Бундай холдан ютмаслигини билган совет домлалари, амалдорлари бошкача йул тутишди.
- Майли ахволни яхшилаймиз, ҳамма жой жойига! Биз масалани ўрганамиз. Челакни қолдиринглар, бундай овқат пиширганлар жазоланади.
Биз адолат ўрнатилишига ишониб тарқадик. Вокеанинг қизиғи кейин бошланди. Рахбарлару, ўқитувчилар уйма уй юришди, бу челак кайси уйники?
- Жумаев Юсуф яшайдиган уйники.
- Демак стачкани Жумаев Юсуф яшайдиган уйдагилар бошлаган.
- Ҳа улар бошлади.
- Сизлар нега қўшилдинглар?!
- Кечиринг, энди қўшилмаймиз!
- Демак, сизларни Жумаев Юсуф бу йўлга бошлаган?
- Ҳа ўша бошлади. Қачонгача қуртли макарон еймиз, деди
- Биров шундок деса ахмоқ бўлиб қўшилаверасизларми?!
Ҳамма уйларда шундай суҳбатлар бўлиб ўтган. Айбдорлар аниқлангач мен яшайдиган уйга келишди. Ғазабланган раҳбар ўқитувчилар мен билан бирга турадиган ўндан ортиқ студентни тергов қилишди.
- Кимсан? Қаердансан? Нега бу ахмоқона стачкага қўшилдинг?! Шу қилмишинг учун сени институтдан ҳайдасак нима қиласан?!
Ҳамма кечирим сўради. Қуртли макарон еб аёзли кунларда пахта тераётган бахтиқаролар кечирим сўрарди. Навбат менга келди:
- Кимсан?!
- Юсуф Жумаевман!
- Нима?! - газабланди декан Хайруллаев, - Юсуф Жумаев?!
- Ҳа, ростдан Юсуф Жумаевман.
- Сен кимсанку, ўзингни Юсуф Жумаевман дейсан?! Ҳаммага ўхшаб Жумаев Юсуфман десанг бўлмайдими?! Нима қилиб қойил қилгансанку, Юсуф Жумаевман дейсан?!
- Қилмаган бўлсам қиламан! Лекин ҳозир ҳам Юсуф Жумаевман!
- Нимага талабаларни стачкага бошладинг? Бунинг сиёсий жиноят эканлигини биласанми?! Оқибати нима бўлишини биласанку.
Тонг отарли шундай “тергов” бўлди. Эрталаб бутун факултет студентлари йиғилиб якуний мажлис бўлди. Ҳамма кечирим суради. Мени охиригача қўллаб биттаю битта қиз колди. Розия Ражабова!
Ҳа битта Розия колди. Қолганлар мени сотди. Халқнинг онгли қисми бўлган студентлар шу бўлгач, зиёлилари бўлган профессорлари–ўқитувчилари шу бўлгач халқдан не гина. 1976 йилнинг аёзли куз кечаларида оқ эшакни кўп эсладим. Бу халқ талабаларига қарасам оқ эшак ёдимга тушади. Зиёлиларига қарасам, оқ эшак ёдимга тушади! Халқнинг ўзига қарасам, тағин оқ эшак кўз олдимга келади.
Халқ ва ок эшак.
Кейинчалик бу халқнинг даҳоларини ҳам кўрдим, пешволарини ҳам яқиндан билдим. 2003 йил ноябрида фалончи даҳонинг уйига боришимни айтишди. Ҳам ифтор, ҳам бирликнинг фалон йиллиги. Мен шундоқ ҳам ўша фалончи даҳоникига бормоқчи эдим. Фалончи даҳо йиқилиб касал бўлган, даволанаётган эди. Мен ҳурмат қиладиган даҳонинг уйида мен ҳурмат қиладиган анча кишилар йиғилган эди. Ҳам ифтор, ҳам “Бирлик”нинг фалон йиллиги. Очиқ дастурхон атрофида, тағин рўза ойида, тағин рўзадорлар орасидаман. Бу даврада “Америка Овози”нинг мухбири ҳам бор. Мухбир “Бирлик”нинг фалон йиллиги бўйича рўзадорлардан интервю олаяпди. Ҳамма бир гапни такрорлайди: “Бирлик” тузилгани яхши бўлди, тепасига фалончининг келгани ёмон бўлди. Фалончи айтганди, “Бирлик”ка фалончини катта қилиб хато қилдинглар, у КГБнинг одами”.
Ҳамма ўша КГбнинг одамига тош отдилар. Мен бир чеккада индамай ўтирдим. Албатта, ифтор дастурхони атрофида ёши бир жойга бориб қолган рўзадор кимсаларнинг ёлғону туҳматдан иборат ғаразли сўзлари асабимни қақшатарди. халқнинг даҳолари шу бўлса бизнинг юртда минг йилда ҳам адолату озодлик бўлмайди деб ўйлардим. Лекин бир чеккада жим эдим. Мухбир Сиз ҳам бир нима денг деди.
- Кераги йўқ, - дедим, - ҳамма гаплар гапирилди гапиришим шарт эмас!
- Йўқ, гапирмасанггиз булмайди, - деб туриб олди, мухбир.
Мен бор гапни гапирдим: Фалончи КГБ экан, нега ҳамманг унинг этагидан ушлаган эдинглар, рўза ойида шундоқ гаплар жоизми?! Очиғи бундай халқнинг ичида мусулмонлар борлигига ишонмайман. Агар чиндан мусулмонлар бўлса, бундоқ туҳматона ғаразли гапларни, ёлғонларни гапиргунча нега турмаларда тириклай чириётган мусулмонларнинг ёнини олиб майдонга чиқмайди?!
Ҳамма гапимдан ғазабланди. Тўрда ўтирган, ёши саксондан ошган Олим Каримов мени ҳақорат қилиб, ўрнидан турди.
- Мен бундай кофир билан бир даврада ўтирмайман, - деди. Ғазаб билан ўрнидан туриб йиқилиб тушди.
- Майли cизлар ўтиринглар, мен чиқиб кетдим, - деб чиқиб кетдим. - Майли ёлғон, туҳмат, ғараз сўзларни тасбеҳ қилганлар мусулмон бўлса, мен кофир бўла қолай…
2006 йил март ойида Қоракўл туманидаги Човли фукаролар йиғинининг казо казолари маишат қилишади. Ҳа, казо казолари! Фуқаролар йиғини раҳбарлари ҳам, миршаби ҳам казо казоларга киради. Ахир йиғин раҳбарлари СНБ агентлари эканлигини дунё билади. СНБ агенти -айғоқчисининг ҳар қандай жинояти ёпиб юборилади. Хатто одам ўлдирса ҳам бундай кимсалар Ўзбекистонда ардокланади. Алкисса, маишат қуюқ бўлади. Маишатда Навоий турмаси казоларидан бири полковник ҳам бўлади. Алқисса. маишат фуқаролар йиғини рахбарининг укаси бўлмиш шу полковник шарафига уюштирилади. Маст полковник Чўян исмли йигитни Тико машинаси билан босиб ўлдиради. Бу жиноят полковник шарафига ёпиб юборилади. Ишдан оч қайтаётган шўрлик йигит ичига ароқ қуйилади ва у айбдор деб топилади. Мен бу ҳакда тегишли идораларга мурожаат қилдим, қотил жазоланишини сўрадим. Шўрлик йигитнинг отаси арзимаган 400 000 (тўрт юз минг) сўмга ўғлини сотди. Даъвом йўқ деб ёзиб берди. Бу пулга бозорда бир сигир бермайди. Менинг ҳаракатларим натижасида фуқаролар йиғини раисини ишдан бўшатишди, холос. Кўп ўтмай унга ундан юқорирок лавозим беришди. Тағин Тико русумли давлат машинасини беришди. Бунга ҳайратланмаса бўлади. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсати. Бироқ тўрт юз минг сўмга. яъни уч юз АҚШ долларига ўғлини сотган ота инсонни ҳайратга солади. Эҳ, бу халқ..., дея ғазаблана бошлайсан. Кимдир Ватанпарварлик қилади, нима битта ота шундай қилган бўлса бутун халқни айблайсанми?!
Аслида шу халқпарвар 20 миллион халқ ўлдирилса ҳам чурқ этмайди. Нега бундай деб менга ўхшаб идорама идора юрмайди. СНБ раҳбарларидан бири Ғайрат Шомуродов бировнинг машинасида маст холда Қоракўлнинг Дўрмон қишлоғида куппа кундузи куни бир болани босиб майиб мажруҳ қилди. Мен бу ҳакда энг юқори идораларга мурожаат қилдим. Майиб бўлган боланинг отаси майиб бўлган бўлса менинг болам майиб бўлди, Юсуфга нима, - дебти. Мана халқ.
Бузоқнинг пулига ўғлини сотаётган халқ!
Тағин кўз олдимга оқ эшак келади.
Нега халқ ўлсин халқсиз қолай, деб шеър ёзгансан, деди кейинги суҳбатларимиздан бирида даҳолардан бири. Нега сизлар шеърнинг бир сатрига ёпишиб олдинглар, шеърни тўлиқ ўқинг, шеърнинг ўзида Сизнинг саволинггизга жавоб бор, дедим.
Шеър халқнинг букунги ҳолига очиқ кўз билан карашга, бошка озод халқлардай озод бўлишга чорлайди. Бу кунингдан ўлганинг яхши дейди.
- Тўғри, сен шоирсан, сенинг халққа қолган кунинг йўқ. Бизнинг эса халқсиз кунимиз ўтмайди. Шеърингни кўшик қилсам халқ мени ёмон кўриб колади.
- Халқ ўзининг кимлигини яхши билади. Сизлардан яхши билади. Шеърларимни “Озодлик”дан эшитиб хурсанд бўлади. Биз чиндан ҳам шундай халқмиз дейди. Шундай шеърларимни излаб топиб ўкишга уринади. Шундай шеърларим учун мени ҳурмат килишади. Уни мақтаб ёзган Эркин Воҳиду Абдулла Орифларни оналаб сўкишади.
Киш кунларидан бирида 2003 йилнинг охирларида ўша даҳони йўқлаб бордим. У мени илик кутиб олди. Мен Тошкентга БиБиСи радиосининг юбилейи муносабати билан боргандим. Юбилейдан кейинги кеча даҳонинг уйига боргандим. Илиқ кутиб олган мезбон эрталаб тўнини тескари кийиб менинг ёқамдан олди. Албатта тегишли идоралардан ўша тунда мезбон даҳога қўнғироқ бўлган. Менинг бу уйда бўлишим ўша идораларга ёқмаган. Шу боис мезбон мендан қутулиш учун яна ўша дейдиёни бошлади.
- Нега халқни ҳақорат қиласан, бизнинг боримиз шу халқ. Яхшими, ёмонми ўзимизники. Нега халқ ўлсин деб шеър ёзасан. Одамлар бу Юсуф Жума арабми, ё туркманми деб айтаяпди. Туркман бўлсанг Туркманистонга, араб бўлсанг Арабистонга, ёки ўша инглизларинг сени яхши кўради, Америкага кет.
Мен айтадиганимни айтиб даҳонинг уйидан чиқиб кетдим. Ё тавба, халқни қирғин қилаётган СНБ халқпарвар, СНБ сўзи билан мени ҳақорат қилиб уйидан ҳайдаган кимса халқпарвар, мен халқ душмани. Даҳоси шу бўлган халқ нима бўлади? Тагин кўз олдимга ўша оқ эшак келади.
Кўп ўтмай ўша даҳо бошига СНБ қора кунларни солди. Мададга она халқи эмас ўша ингилизлар етиб келдилар. Ёраб, нафақат ҳукумат томони, мухолифат томонининг ҳам айримлари менинг “инглизларимга” нафрат билан қарашади. Шу ўринда ҳукуматнинг оғзи бўлган, тили бўлган Абдулла Орифнинг Адабиёт газетасида “демократ бўлай деб итим билан бир хонада ётайми” деб ёзгани эсимга тушди. Наҳот демократияни ити билан бир хонада ётиш деб тушунса шоир, йўқ, у демократияни яхши тушунади. Бироқ билиб туриб демократияни ҳақорат қилади. Бу эса жоҳил кимсанинг гуноҳидан минг карра оғир гуноҳ. А. Ориф юқоридаги сўзи билан нимани назарда тутаётганини яхши биламан. А. Ориф итлар билан бир хонада ётмаса ҳам, қавмининг айрим қиз жувонлари итлар билан бир хонада ётиб туриб юрибдилар. Букун Ўзбекистонда юз бераётган ахлоқсизларга шайтон ҳам ёқа ушлайди. Дунё фоҳишахоналарини инглизлар эмас, ўзбек аёллари тўлдирди. Бу Каримовлару Абдулла Орифлар сиёсатлари оқибатларидир. Ўз келинлари билан ушланган номозхон қайноталар бизда, синггилари билан зино қилган акалар бизда. Қизлари билан зино қилган оталар бизда. Зинокор қавмга айланмокда қавм. А. Орифга қарасам тағин ўша оқ эшак кўз олдимга келади.
Халқ ва оқ эшак.
Айрим халқпарварлар нега халқка тош отасан ахир сени ҳам шу халқ туққанку дейишади.
Эй биродарлар! Дейлик туққан онажонинггиз дунё фохишахоналарини тўлдирса, ҳой, онажон фоҳишаликни бас қилинг, десанггиз онажонинггизга тош отиш бўладими?!
Ё раҳмат, онажон, бир кунда ўнлаб эркакларни қабул қилдинггиз сизга қойил дейсизми?!
Хар куни ўнлаб эркаклар билан ётиб турган эй улуғ онажоним деб қасида ёзасизми?!
Дейлик, не-не азиз инсонларни гуруҳ-гуруҳ бўлиб сотаётган онажонинггизга, ҳой онажон сотқинлик қилманг хиёнат энг оғир гуноҳ дейсизми, ёҳуд аҳиллик билан айғоқчилик қилаётган, хоинлик қилаётган улуғ онажоним деб қасида ёзасизми?!
Оммавий маддоҳлик, оммавий айғоқчилик, оммавий жаҳолат ботқоғига ботган онажонинггизга, уйига ўт тушган онажонинггизга эҳтиёт бўл ботқоққа чўкиб кетасиз, уйинггиз ёнаяпди, кўзинггизни очинг дейсизми, ёки балчиққа ботаётган, уйи ёнаётган улуғ онажоним деб Эркин Вохиду, Абдулла Орифдек қасида ёзасизми?!
Ўзбекистонда СНБ ва ҳоким идоралар халқни менга қарши гиж-гижламокда. Бунинг боиси аён, ҳукумат қўли билан мени бўғсалар шарманда бўладилар, халқнинг қўли билан бўғсалар, бизда айб йўқ, нима қилган бўлса халқ қилди дейдилар. Ҳукуматнинг бу компаниясига айрим мухолифатчиларнинг қўшилганига ҳайрон қоламан. Мени танқид қилаверсинлар, менга тош отаверсинлар бунга қарши эмасман, лекин мустабид ҳукумат ва унинг СНБси томонида туриб тош отсалар бу хиёнатдир. Бунга афсусланаман.
Мен ва оилам ўн минглаб одамларга аник масалада ёрдам берганмиз, бераяпмиз. Ҳа, ўн минглаб! Кимнидир миршаб зулмидан, кимнидир ҳоким зулмидан, кимларнидир зўравон идорлар зулмидан ҳимоя қилганмиз. Ёниб турган оловга ўзимизни уриб бировларнинг кунига яраймиз. Кейин роса жабрини тортамиз, халқ эса одатдагидай қочиб қолади. Биз “Эрк”нинг бош котиби Отаназар Орифдек “биз миллионларга ёрдам бераяпмиз, ўз партия аъзоларимизни ҳимоя қилишга вақтимиз йўқ” деб чиллага кирмаймиз. Одамларни қаматишдан ва чиройли баёнотлардан бошқа нарсага ярамайдиган “Эрк”ка ўхшаган партиялардан фарқли ўлароқ, оиламиз имкон даражасида одамларнинг кунига ярайди. Юкорида ўн минглаб деб ибора ишлатиб лоф урганим йўқ. Эҳтимол бошқа пайтда керак бўлса санаб берарман. Ҳозир гап бу ҳақда эмас. СНБга жўравоз айрим сафдошларнинг халқпарварлиги Муҳаммад Солиҳнинг Ватанпарварлигини, халқпарварлигини эслатади менга. М. Солиҳ ҳақида гапирган Москвалик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири М. Солиҳ аввал мустақиллик кейин демократия деган эди, мана букун укалари зиндонда, ўша сўзларидан пушаймон бўлса керак деб самимий гапирган. Бу гапга М. Солиҳ одатдагидай носамимий муносабат билдирган. Йўқ, пушаймон эмасман Ватан мустақиллиги менга ҳар нарсадан баланд деган маънода гапирган. Ватанпарваликка қаранг, мустақилликпарварликка қаранг.
Тўғри М. Солиҳ Ватанни, мустақилликни севади, бироқ ўзини мустақилликдан ҳам, Ватандан ҳам, укаларидан ҳам яхши кўради, йўқса уларсиз ҳам бундай семириб юрмасди. Юқоридаги гапни Ватан мустақиллигини укалари ҳаётидан баланд қўйгани учун айтаётгани йўқ, ўзининг хақлигини, ҳеч қачон хато қилмаслигини, собик сафдоши Каримовдай худо эканлигини исботлаш учун айтаяпди. Йўқса, қайси Ватан мустақиллиги ҳақида гапиряпди. Ўзбекистон И.А.Каримов билан мустақил бўладими?! Ўтган ўн беш йил ичида Ўзбекистон бир кун ҳам мустақил бўлгани йўқ. Бир кун Москва қўйнида, бир кун Пекин қўйнида, яна бир кун яна бошқанинг қўйнида. Ахир М.Солиҳ буни пайқамаслик даражасида ахмоқ бўлмаса керак. Якинда Андижон баҳонасида чет элга кетганлардан бири чет элда ташкилот тузибди. Бу “қаҳрамон” очган сайтида Юсуф халқни нега сўкади, халқдан нима истайди деб ёзган, СНБ сўзларини такрорлаган. Мустабид мени жисмонан йўқотмокчи, йўқотиб мен эмас халқ йўқотди демокчи. Мухолифатчи “дўст”лар ҳам шу мақсадга хизмат қилишяпди. Ўзларини мухолифатчи деяётганлар мустабиднинг оқ эшаги - қатоғонига, қора ниятига хизмат қилмасликлари керак. Айрим мухолифатчиларни ўйласам ёдимга ўша оқ эшак тушади.
“Озодлик” радиоси қурултойида Темур Хўжа Ўзбекистон парламентида Россияга Ўзбекистоннинг Каримов томонидан қўшилишига депутатлардан кимдир қарши чиқишига умид қилганди. Ёппасига мақуллашига ишонмаганди. Ёппасига маъқулланди. Халқ ҳам жим.
Халқ рози, ихтиёри подшода. Хоҳласа Ўзбекистонни жаҳаннамга қўшмайдими?!
Кимдир халқни оқласа ҳам ёдимга ўша оқ эшак тушади.
Кимдир халқни қораласа ҳам ёдимга ўша оқ эшак тушади.
Рангги оқ бўлса ҳам эшак эшакдир.
Рангги қора бўлса ҳам эшак эшакдир.
Лекин менинг ёдимга ўша оқ эшак тушади.
Ўша халқ! Ўша оқ эшак!
30,07.06.