16 October 2010
04:11 - “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоевга ҳукм ўқилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди туҳмат, ҳақорат, давлат чегараларини ноқнуний кесиб ўтиш ҳамда жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбланган журналист Абдумалик Бобоевга нисбатан ҳукм ўқиди.

Журналист давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш айблови юзасидан оқланди, аммо қолган уч айблов бўйича унга энг кам иш ҳақининг 400 баравари (18 086 000 сўм ёки 8 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинди.

Журналистнинг адвокати Сергей Майоровга кўра, унга қўйилган айблов абсурд, ҳуқуқий майдонда кураш давом этади. Ҳукм устидан юқори судга апеллация шикояти берилади.