09 January 2011
07:09 -
Нурсултон Назарбой ўз курсисида қолиш учун бошлаган ўйинларини давом эттирмоқда
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбойнинг ҳамма ҳокимият идораларини эгаллаб турган лаганбардорлари унинг президентлик ваколатларини 2020 йилгача узатиш бўйича референдум ўтказиш ғоясини олға сурдилар. Шубҳа йўқки, аслида, бу ғоя ННнинг ўзидан чиққан.
Ўтган йилнинг 23 декабрь куни бу ғояни амалага ошириш билан шуғулланадиган Ташаббус гуруҳи тузилди. Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан зудлик билан рўйхатга олинган Ташаббус гуруҳи, мамлакат Конституциясига кўра, референдум ғоясини қўллаб-қувватловчилардан икки ҳафта ичида камида 200 минг имзо йиғиши керак эди. ННнинг Қозоғистон халқи ичида обрўси баланд бўлгани, бунинг устига, ҳокимиятнинг ҳамма механизмлари ишга туширилгани сабабли, 5 январгача 2,5миллион имзо йиғилди.
6 январдаёқ референдум ўтказиш таклифи Қозоғистон Парламенти тарафидан тасдиқланди. НН ҳам “бўш келадиганлардан” эмасди. У Конституцион ваколатларига асосланиб, ўша заҳоти махсус Фармон чиқарди ва Парламентининг қарорига вето қўйди, тўғрироғи, уни рад этди. Яна ўша куни Парламентнинг қуйи палатаси Мажлисининг раиси Урал Мухамеджанов Парламент палаталарининг қўшма мажлисини 14 январга чақирди.
Қўшма мажлис йиғилишининг кун тартиби эълон қилинмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, Парламент 14 январда президентнинг ветосини ошиб ўтиш учун иккинчи марта аввалги қарорини чиқаради ва референдум эълон қилади. Референдумда табиий, ННнинг ваколатлари 2020 йилгача узайтирилади.
Келгуси президент сайловларида НН ғалаба қозониши аниқ бўлишига қарамасдан, у ўзининг ваколатларини референдум орқали узайтиришга қаратилган ўйинларини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Балки, у келаётган сайловларда сайланишига аниқ ишонса ҳам, ундан кейин нима бўлишидан қўрмоқдамикан?
Ҳа, ҳамма диктаторларнинг қўрқадиган нарсаси - келажакдир.