03 February 2011
03:27 - Нурсултон Назарбой вақтли президент сайлови ўтказишга қонуний замин тайёрлади
Қозоғистон президенти ўз ваколатларини референдум орқали узатиш ўрнига вақтли президент сайлови ўтказишга қарор берганини 31 январда маълум қилганди. Унинг истакларини қонунлаштириб бериш учун ўта тезликда ҳаракат қиладиган мамлакат парламенти бугун Қозоғистон Конституцияси ва президент ҳақидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиб, вақтли президент сайловини президентнинг ўзи тайинлайдиган қонун лойиҳасини тасдиқлади. Унга кўра, президент вақтли президент сайлов кунини сайловдан икки ой аввал тайинлаш ҳаққига эга.

Бугуннинг ўзиёқ Нурсултон Назарбой бу қонун лойиҳасини имзолади. Қонун эълон қилинган кунидан бошлаб кучга киради. Демак, қонун эртага эълон қилиниши ва икки ойдан кейинга президент сайлови тайинланишини кутиш керак.

Нурсултгон Назарбойнинг халқ орасидаги обрўси баланд, бунинг устига, мамлакатда унинг авторитар режими ҳукмдор бўлгани учун, у референдум орқали ҳам, вақтли сайлов йўли билан ҳам лавозимида қолишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Амо, ННнинг бунчалик шошиш, лаганбардор парламентни ҳам бунчалик шоширтириш сабабини тушуниш қийин.