14 January 2011
23:52 -
Қозоғистон Парламенти Президент ветосини ошди, ННнинг ваколатларини узатувчи референдум бўлади
Қозоғистонда Нурсултон Нзарбойнинг шахсига сиғиниш мехнизмларини такомиллаштириш давом этмоқда. Бугун Қозоғистон Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси, “Ҳаракат” агентлиги мухбирлари аввалдан башорат қилганларидек, 6 январда қабул қилинган, аммо, ўша куниёқ президент томонидан вето қилинган, мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритувчи қонунни қайтадан қабул қилди. Президент энди уни вето қилолмайди, имзолашга мажбур. Қозоқ расмий агентликларининг хабарига кўра, Парламент эқори палатаси - Сенатининг мажлисда қатнашаётган 44 аъзосидан 44 нафари ва қуйи палатаси - Мажлиснинг 106 аъзосидан 106 нафари бу қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз берибди.
Бу қонунга кўра, Қозоғистон Конституциясига Президент-Миллий лидер ваколатларини референдум йўли билан узатиш мумкинлиги ҳақида модда киритилади. Бундан ташқари Нурсултон Назарбойни “Элбоши” деб эълон қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим Афғонистон бўйича “6+3” конференцияси ўтказиш таклифини йиллардан бери ҳеч кимга уқтиролмас экан, Нурсултон Назарбой Остонада ЕХҲТнинг саммитини ўтказиш таклифини бир йилга етказмасдан ҳаётга жорий қилиб, Қозоғистонни жаҳон сиёсий саҳнасининг юқори поғаналарига олиб чиқди. Шундай шароитда, қозоқлар ўз “Элбоши”ларини кўкларга кўтаришга интилишларининг қандайдир асоси бор. Аммо, қозоқлар ошириб юборишмоқда, балки, узоқ ваъдали келажакларига болта уришмоқда.