20 October 2010
06:20 -
Dow Jones индекси анчагина пастга тушди
АҚШда фонд бозорларининг активлигини ёки энг катта 40 ширкат акцияларининг қиймат даражасини кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси шу йил 8 октябрь куни Нью-Йорк биржасининг бекилиш вақтида 11006 га тенг бўлгани, шундай қилиб 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейинги ўпирилиб тушишдан сўнг кўтарилиб бораётган бу индекс шу йилнинг апрель ойидан бери иккинчи марта 11 минглик маррани ошиб ўтганини хабарларимизда билдиргандик. Кейинчалик ҳам бу индекс ортишда давом этди ва 18 октябрь куни кечқурун 11143 га тенг бўлди.
Dow Jones индекси зиг-заглар билан бўлса ҳам охирги икки ой ичида фақат ортиб бораётгани АҚШ иқтисодининг тузалиб бораётганига, бу эса, ўз навбатида, дунё иқтисодининг тузалишида ижобий роль ўйнашига умид бераётган эди.
Аммо, кеча Dow Jones индексида яна бир сезиларли тушиш бўлди. 20 дақиқа олдин Нью-Йорк биржаси бекилганда Dow Jones индексининг қиймати 10978,62 эди. Шундай қилиб, бир кунда унинг қиймати165,07 га, яъни 1.48 фоизга тушди. Тўғри, масалан, 23 сентябрь ва 4 октябрь кунлари Dow Jones индекси икки марта ҳар сафар 200 даражага юқорига сакраган эди. Демак, кечаги 165,07 га тушиш янги инқирознинг бошланиши эмас, зиг-заглар билан ўсиш йўлидаги сезиларли пасайишдир, холос.