03 February 2011
04:30 -
Dow Jones индекси 12 минглик маррадан ўтди
Аввалги хабарларимздан маълумки, АҚШда бизнес фаоллигини кўрсатувчи Dow Jones индекси 2008 йил ёзида бошланган молиявий инқироздан аввал 13-14 минг атрофида ўйнаб турган бўлса, кейин кескин тушишга бошлаган ва 2009 йилнинг биринчи ойларида 7 мингларга тушиб қолганди. Инқироздан чиқиш учун АҚШ ҳукумати олган тадбирлар натижасида, Dow Jones индекси 2009 йилнинг иккинчи кварталидан бошлаб, зиг-заг шаклда бўлса ҳам, доимий ортиб бормоқда.
Кеча Dow Jones индекси яна бир психологик маррадан, яъни 12 мингдан ошди ва унинг абсолют миқдори 12040.16 га тенг бўлди.
Бу воқеа АҚШ молиявий ва унинг натижаси бўлган иқтисодий инқироздан чиқишни давом эттирмоқда. АҚШлик экспертлар бу юксалиш давом этишини урғулаб, жорийдаги йилда акция/ҳисслар сотиб олиш фойдали ишга айланишига ишонч билдирмоқдалар.
Расмда: Dow Jones индексининг сўнгги бир йил ичида зиг-загли ўсиши