27 April 2011
11:15 -
Dow Jones индекси араб мамлакатлари ва Япониядаги воқеалар натижасида букилган қаддини ростлади
2008 йилнинг ёзи охирида бошланган молиявий-иқтисодий кризисдан аввал 13-14 минг атрофида ўйнаб турадиган Dow Jones индекси 2009 йилнинг бошларида 7 мингларга тушди, кейин кўтарила бошлади ва шу йил февраль ойида биринчи марта 12400 га чиқди. Аммо, аввал араб мамлакатларида, айниқса, нефтга бой мамлакатларда бошланган турли инқилоблар, кейин Япониядаги даҳшатли зилзиланинг фожеали натижалари таъсирида Dow Jones индекси ўпирилиб, шу йил 17 март куни 11613,30 гача тушганди.
Мана, орадан 10 кун ўтди. Dow Jones ўзини тиклаб олди. Кеча Нью-Йорк фондлар биржаси бекилганда, унинг қиймати 12595,37 эди.
Бу рақам АҚШ молиявий-иқтисодий кризисдан бутунлай чиқиш остонасига келиб қолганини кўрсатади.
АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системасининг раҳбари Ben Bernanke (расмда) бугун баёнот бериб, ўз муассасининг бу йўналишда қиладиган кейинги қадамларини очиқлаши кутилмоқда, дейилади Reuters агентлигининг сўнги хабарларида.