20 October 2010
07:17 -
Қирғиз ўзбекни қозоқ қилмоқчи ёки Қирғизистон жанубидаги воқеаларни ўрганиш бўйича халқаро комиссия ҳақида
Авваламбор ўзбекларнинг “Гап келганда отангни аяма” деган мақолини эслатиб ва ундан келиб чиқиб, хабаримизнинг сарлавҳаси қозоқларга тегиб кетмаслигини истардик. Чунки, Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ўзбеклар бировни алдаш, лақиллатишни ифодалаш учун “қозоқ қилиш” иборасини ишлатишади. Яхши эмас, аммо ўзгартирилиши керак бўлган тарихий одат. Хабардаги воқеанинг моҳиятини лўнда ва истеҳзо билан билдирмоқчи бўлсак, “қирғиз ўзбекни қозоқ қилмоқчи” эканлиги энг тўғри таърифдир.
Қирғизистон оммавий ахборот воситаларининг ўтган куни тарқатган хабарларига кўра, бу мамалакт жанубида июнб ойида юз берган қонли воқеаларни ўрганиш ва текшириш учун Халқаро Мустақил Комиссия иш бошлаган эмиш. Ўша маъшум воқеалардан кейин, тўғрироғи, ўзбеклар қирғин қилингандан бери, мустақил комиссия тузиш ҳақида гапирмаган бекорчи қолмади.
Тушуниш керакки, мустақил комиссия деганда, манфаатдор тарафлардан мустақил бўлган комиссия ҳақида гапирилмоқда. Хўш, Қирғизистон ахборот воситалари билдираётган “Халқаро Мустақил Комиссия” мустақилми ва у қаердан пайдо бўлди?
Хабарларда айтилишича, бу комиссия БМТ, Европа Иттифоқи каби обрўли ташкилотлар билан маслаҳатлашиб тузилган эмиш. Эълон қилинган комиссия аъзоларининг рўйхати бу комиссияга ҳурмат уйғотади. Аммо, кўриниб турибдики, комиссия Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати тарафидан тузилган. Шу сабабли, у мустақил бўлолмайди. Шуни билатуриб бу комиссияга киришга рози бўлган одамларга ҳурмат ҳам дарҳол йўқолади. Мустақил Халқаро Комиссия обрўли, жаҳон жамоатчилиги сўзсиз тан оладиган ташкилотлар томонидан тузилиши керак.
Финляндия, Австралия, Туркия, Франция, Эстония, Россия ва Буюкбританиялик шахслардан иборат комиссиянинг раиси финландиялик Киммо Кильюнен экан. Аммо, текшириш ишларининг раҳбари - исмига кўра - миллати рус бўлган Анна Матвеева эмиш. У қаердан пайдо бўлди, маълум эмас.
Хуллас, Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни текшириш мақсадида тўсатдан ўртага чиқиб қолган Халқаро Мустақил Комиссия Қирғизистон Вақтли ҳукумати ва унинг раҳбари Роза Отунбаеванинг навбатдаги масхарабозлигидан бошқа нарса эмас.
Аниқроғи, қирғиз ўзбекни қозоқ қилмоқчи. Яъни, Роза Отунбоева Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинганда оғзини очмаган, Қирғизистон жанубида жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бир кунга бекор қилиш эвазига ўтказилган референдум масаласида Вақтли ҳукуматга хизматкорлик қилган, ёш боладек алданганини тушунганидан кейингина БМТ минбаридан туриб, у воқеаларни ўрганиш лозимлигини гапирган Ислом Каримни қозоқ қилмоқчи.
Қирғизлар Ислом Каримни қозоқ қилиши мумкин, аммо ўзбекларни қилолмайди. Ўзбек миллати бундай “мустақил комиссияни” ҳам, унинг текширишини ҳам тан олмайди.
Ўзбеклар қирғизларни қирғиз фашизмини қоралашга, Қирғизистондаги ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бошқа бузилмаслига кафолат берувчи механизмлар яратишга мажбур қилишлари лозим. Лекин, Ўзбекистонда ўзбек миллатига нисбатан хоинлик қилаётган ҳукумат бор экан, буни қилиб бўлмайди.