11 March 2011
12:40 -
Араб мамлакатларидаги воқеалар Dow Jones индeксининг оёғидан урди
АҚШда ва балки бутун дунёда бизнес фаоллиги ва молиявий система барқарорлигининг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси барқарор йилларда 13-14 минг орасида ўйнаб турадиган рақам эди. 2008 йил августида бошланган аввал иқтисодий, кейин иқтисодий кризис даврида бу индекс тахминан 2 баравар пастга тушиб, 7 минг атрофида бўлиб қолгани ҳам маълум. 2009 йилнинг бошидан АҚШда молиявий система тикланишга бошлагач, Dow Jones ҳам ортишга бошлади ва ўтган ойнинг ўрталарида тахминан 12400 га чиқди.
Араб мамлакатларида, айниқса, нефтга бой мамлакатларда бошланган турли инқилоблар жаҳон молиявий системасини ҳам оёғидан урди. Сўнгги бир ой ичида (9 март кечқурунгача) Dow Jones индексининг ўзгаришлари расмдаги диаграммадан кўриниб турибди. Кеча, яъни 10 март куни ҳам, бу индекснинг тушиши давом этди. Кеча Нью-Йоркдаги фондлар биржаси бекилган соатларда унинг абсолют миқдори 11984,61 га тенг бўлди.
Ваҳоланки, 2 февраль куни бу индекс инқироз бошланган бери биринчи марта 12 минглик маррани ошиб ўтганини хабар қилган эдик.