АҚШда фонд бозорларининг активлигини ёки энг катта 40 ширкат акцияларининг қиймат даражасини кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси кеча Нью-Йорк биржасининг бекилиш вақтида 11006 га тенг бўлди. Шундай қилиб, 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейинги ўпирилиб тушишдан сўнг кўтарилиб бораётган бу индекс шу йилнинг апрель ойидан бери иккинчи марта 11 минглик маррани ошди.
Эслатиб ўтамиз, Dow Jones индекси инқироз бошланмасдан олдин 13-14 минг орасида тебраниб турар ва умуман олганда секин аста бўлса ҳам ошиб борарди. 2008 йилнинг августида бошланган молиявий инқороздан кейин, тўғрироғи, шундан кейинги 2-3 ой ичида, бу индекс тахминан 7 мингга тушиб қолган эди. Аммо, АҚШ ҳукуматининг молиявий струтураларни ҳимоя қилиш йўлидаги ҳаракатлари натижасида, молиявий муҳит тузалабошлади, Dow Jones ортабошлади. Зиг-заг шаклида ортиб бораётган Dow Jones шу йилнинг апрелида 11 мингни ошган бўлса ҳам, кейин яна тушганди. Ниҳоят, кеча у яна 11 мингдан ошди.
Расмдан кўриниб тургандек, бу индекс сўнгги йил ичида зиг-заг шаклида бўлса ҳам ортиб бормоқда. Бу ортиш АҚШ иқтисодининг тузалиб бораётганининг ҳам кўрсатггичидир.
Шуни алоҳида урғулаш керакки, айнан молиявий кризис Ғарбда иқтисодий инқирознинг бошланишига йўл очган эди. Ғарб давлатларининг ҳукуматлари молиявий кризиснинг олдини олгач, секин аста бўлса ҳам иқтисодий кризисдан чиқиш ҳам бошланди. Ўзбекистон каби молиявий системаси ибтидоий даражада бўлган, ёки Россия каби заиф молиявий системага эга бўлган мамлакатларга дунё молиявий кризиси ортиқча таъсир кўрсатмади. Аммо, молиявий кризиснинг таъсирида бошланган иқтисодий кризис бу мамлакатларга барибир етиб келмоқда.
Кризис "системный" бўлгани сабабли, табиий, у авалабмор иқтисодий системаси ривожланганроқ мамлакатларни уради. Ҳозир Россия шундай кризиснинг остонасига келиб бўлди. У ерда бўлаётган сиёсий бўҳрон, хусусан, Москва мэри Юрий Лужковнинг ишдан олиниши билан бошланган жараёнлар - иқтисодий кризиснинг олдидан Путин-Медведев командаси ичида бошланган паниканинг натижасидир.
Ўзбекистонда молиявий система феълан йўқлиги сабабли бизни жаҳон молиявий кризиси урмаганлиги билан мағрурланиб юрган Ислом Карим ва унинг командаси яқинда келадиган иқтисодий кризисни тушуниш даражасидаги ҳам одамлар эмас. Ваҳоланки, иқтисодий кризисга тайёрланиш лозим. У Ўзбекистонда жуда чуқур бўлади.