09 October 2010
07:35 - Пахта терими туфайли ўқишдан ҳайдалган талаба ректорни судга берди
Шу йилнинг 23 сентябрь кунги хабарларимизда пахта терими пайтида нормани  бажармаган
Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс  талабаси Жавлон Тоғаевнинг
ўқишдан ҳайдалгани ҳақида хабар қилгандик. Кеча  талаба ўзини ўқишдан ҳайдаш ҳақидаги 
ректорнинг буйруғини бекор қилишни сўраб,  фуқаролик ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига
мурожаат қилди. Жавлоннинг  таъкидлашича, буйруқда пахта терими ҳақида сўз йўқ, аксинча,
“мавжуд  тартиб-қоидани бузди” деган мавҳум ибора мавжуд. Суд талабани ўқишга қайтарадими
 ёки ҳукуматнинг пахта борасидаги қаттол сиёсатини қонунлаштиридими, кўрамиз,  дейди 
маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари. 
 
Эслатиб ўтамиз, институтни битириш арафасида турган бу йигит нормани бажара  олмаган куни
 улар пахта тераётган туманга Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳамда  туманнинг пахта йиғим-терими
бўйича куратори, Ички ишлар вазирлигининг юқори  мартабали мулозими И.Сарабеков ташриф
 буюришганди. Институт маъмурияти ҳукумат  олдида маъсулиятни нақадар ҳис қилишини 
исботлаш учун ҳам фақат аъло баҳоларга  ўқиб келган талабанинг баҳридан ўтган.
 
Нима бўлганда ҳам, режимга қарши қаддини кўтараётган ёшларимиз борилигидан
севинишимиз керак. Бир маҳаллар "Уйғон Ўзбекистон" номи остида чет элда ёшларнинг
ташкилотини тузиб хунасалини кўрсатган, ичида тожикнинг ити Юсуф Расул ҳам бор бўлган
гуруҳдан фарқли ўлароқ эди, Ўзбекистондаги ёшлар курашларини ғалабагача олиб борадиар
деб умид қиламиз.