02 October 2010
01:14 - Электр энергияси нархи ошди, матбуот президентни эсламаяпти
Бугундан мамлакатимизда электр энергияси учун тўловларнинг янги реестри амалга киритилди. Шу пайтга қадар аҳоли фойдаланилган электр энегриясининг 1 кВт и учун 70,50 сўм миқдорида ҳақ тўлаб келган бўлса, бу сумма эндиликда 76,80 сўм қилиб белгиланди. Ўзбекистон Молия вазирлигининг билдиришномаси орқали жамоатчилик ххабардор қилинган бу маълумотдан табиийки ҳеч ким хурсанд бўлгани йўқ.

Ўзбекистон режими бино бўлибдики, унда нархлар ошади. Тўғри, сўнгра бироз маошлар оширилади, аммо унинг кетидан дарҳол нархлар юқорига сакрайди.

Ҳозир яна шундай бўлди. Яқинда маошлар оширилганди, оммавий ахборот воситалари роса президентни олқишлашди. Мана энди электр энергиясининг нархи орттирилди. Аммо, оммавий ахборот воситалари президенти эслашмаяпти.