27 August 2010
08:44 -
Dow Jones индекси 10000 дан ҳам пастга тушди
Сўнги кунларда мунтазам тушиб бораётган Dow Jones индексинининг абсолют миқдори кеча Нью-Йорк биржаси бекилган вақтда 9985.81 га тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда қимматли қоғозлар (акциялар, ҳиссалар) бозорининг, айни замонда, иқтисоднинг умумий аҳволининг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 2008 йил август ойида бошланган молиявий кризиснинг иқтисодий кризисга айланиши даврида 13-14 мингдан 7 мингларга тушиб кетганди. Бу индекснинг машаққатли ўсиш даври 2009 йил февраль ойидан бошланди ва шундан кейин у мунтазам ортиб борди.
Dow Jones индекси ўтган йилнинг охирги ойларида 10 мингдан ошган бўлса ҳам, бу йил икки марта қисқа вақтга 10 мингдан тушган эди. Кечаги тушиш ҳам қисқа вақт давом этадими, ёки иқтисодий-молиявий инқирознинг, баъзи экспертлар башорат қилганидек, иккинчи тўлқини бошландими? Бу саволниннг жавоби тез кунларда маълум бўлади.