27 August 2010
07:07 -
Роберт Блейк Тошкентни четлаб ўтиб Душанбе орқали Москвага боради
Русларнинг “Новости” агентлиги АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 31 август ва 1 сентябрь кунлари Душанбеда бўлади, кейин икки кунлик ташриф билан Москвага келади, деб хабар қилди.
Русларнинг хабарида Роберт Блейк Давлат Котибининг ўринбосари дейилган, аслида у Давлат Котибининг ёрдамчисидир. АҚШ Давлат Департаменти бошқармаларининг раҳбарлари Давлат Котибнинг ўринбосарлари ҳисобланади, бошқармалардаги бўлимларнинг (америкаликлар бюро дейишади) раҳбарларни Давлат Котибининг ёрдамчиси дейишади.
Роберт Блейк раҳбарлик қиладиган Жанубий ва Марказий Осиё Бюроси Марказий Осиё давлатларидан ташқари Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Малдивлар, Непал, Покистон ва Шри-Ланка билан алоқаларга маъсулдир.
Расмий хабарда Роберт Блейк тарафларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилиш учун келмоқда деб умумий шаклда гапирилса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, у Тожикистон ва Россияда Афғонистон муаммоаларини муҳокама қилади. Биз учун бу хабарнинг аҳамиятли жойи - Ўзбекистон яна муҳим воқеалардан четда қолаётгани.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим мамлакат ичида ўзини Афғонистон муаммоларини ечишда ҳам муҳим роль ўйнайдиган сиёсатчи деб пропаганда қилишига қарамасдан, аслида, у билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Маълумки, яқинда Россия президенти Дмитрий Медведев Сочидаги ёзлик қароргоҳига Афғонистон, Покистон ва Тожикистон президентларини таклиф қилиб Афғонистон муаммоларини муҳокама қилди. Ислом Каримни у ерга чақиришмади ҳам.
Бечора Ислом Карим Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойга Марказий Осиёда лидерликни бериб қўйганига анча бўлган. Энди Тожикистон прзиденти Имомали Раҳмон ҳам ундан олдинга чиқиб кетаётганга ўхшайди.