14 August 2010
07:35 - Ифторлик атрофида сиёсат қилиш Туркияда оддий ҳолга айланмоқда
Кеча Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Истанбулда, Босфор кўрфази бўйидаги муҳташам Дўлмабоғча саройида террорга қарши урушда ўлганларнинг яқинлари ва уруш қаҳрамонларига ифторлик берди, дейилади бу мамлакатнинг расмий Анадўли Агентлигигининг хабарида.

251 кишининг иштирокидаги ифторда митингда каби нутқ сўзлаган Абдуллоҳ Гул “Ўз шоҳидлари ва қаҳрамонларига соҳиб чиқмаган миллатнинг келажаги йўқдир” деб тўғри сўзлар айтган ва шундан кейин бошланган қарсакбозликни зўрға тўхтатган. Тўтатмаса, ифтор масхарабозликка айланган бўларди. Чунки, кечагина ўз яқинларидан айрилган одамларнинг ифторда ибодат қилиш ўрнига чапакбозлиқ билан шуғулланишини бошқача тарифлаб бўлмасди.

Аслида, ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тикланиш Партияси ва унинг вакили бўлган Абдуллоҳ Гулнинг мақсади шу - одамлар шоҳидларни ҳам унутиб, келаётган референдум ва сайловларда ўзларига давлатнинг машҳур Долмабоғчасида ифторлик берган партияга овоз берсинлар.

Сиёсатда политтехнологиялар керакли нарса, аммо, Турк исломчи-сиёсатчиларининг иши охир-оқибатда Исломнинг обрўсини тўкади.