12 August 2010
12:02 - Турк давлатлари саммитининг навбатдагиси Истанбулда бўлади, Ислом Карим унда қатнашмаса керак
Ўтган ҳафта Туркиянинг Эгей денгизи бўйидаги Бодрум шаҳрида бўлиб ўтган Турк давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Турк давлатлари 10-чи саммитини шу йил 15-16 сентябрь кунлари Истанбулда ўтказишга қарор қилинган, дейилади Туркия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот марказига асосланиб тарқатилган хабарда. Саммитда доимий равишда фаолият олиб борадиган Турк Дунёси Кенгаши котибияти тузиш режалаштирилган.

Биринчиси 1992 йили Анқарада ўтказилган саммитларда Озорбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари иштирок этишади, сўнгги саммит 2009 йилнинг 2-3 октябрь кунлари Нахичиванда ўтказилган эди.

Аммо, шуни айтиш керакки, Ўзбекистон президенти Ислом Карим охирги йилларнинг саммитларида иштирок этмаяпти ва Турк Дунёсини бирлаштириш йўлтида асосий тўсиқ бўлмоқда. Бу сафар ҳам у саммитга қатнашмаса керак.