14 August 2010
06:38 -
Россиянинг шимолий пойтахтида ўқишни истаганлар ичида ўзбеклар борми?
Санкт-Петербургнинг олий ўқув юртларига кирган чет эллик студентлар 3% бўлди, уларнинг асосий қисми МДҲ давлатларидандир, ўтган йили бундайларнинг фоизи 2.6 эди, дейди Санкт-Петербург олий ўқув юртларига қабул қилиш кенгашнинг раиси Анатолий Оводенко махсус матбуот конференциясида. Лекин у қозоғистонлик мухбирнинг Санкт-Петербург олий ўқув юртларига кирган қозоқларнинг сони тўғрисидаги савлига жавоб беролмаган ва бундай статистик маълумотлар тўпланаётганини айтган. Табиий, у ўзбек студентлари хусусида шундай саволга ҳам жавоб беролмаган бўларди.
Матбуот конференциясида айтилишича, бу йил Россиянинг шимолий пойтахтидаги олий ўқув юртларига кириш учун 249 минг ариза берилган, бу ўтган йилга нисбатан 3,5 мингга кўпдир. Шаҳардаги 50 олий ўқув юртининг 34 таси студент қабул қилиш бўйича бюджет режаларини битириб бўлган. Қолганлар режани пул тўлаб ўқийдиган студентлар ҳисобига бажаришмоқчи. Пулли жойлар учун студент қабул қилиш 1 сентябргача давом этади.
Бу шаҳарнинг олий ўқув юртларида ўқишни истаган ўзбек ёшлари ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни тахмин қилиш мумкинки, уларнинг сони кўп эмас. Чунки, Ўзбекистон Ислом Каримов раҳнамолигида шундай ҳолга келдики, кўпчилик ёшлар фақатгина диплом олиш учун пул эвазига олий ўқув юртларни битиришга ўрганишмоқда. Илм-фанга қизиқиш, балки, бутун тарихимизда энг паст савияга тушди. Санкт-Петербург университетларига пул билан кириш мумкиндир, аммо, уни Тошкентда каби, бутунлай пулга битириш мумкин эмас.