17 August 2010
02:19 - Туркия президенти расмий ташриф билан Бокуга келди, стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Бугун Туркия президенти Абдуллоҳ Гул уч кунлик расмий ташриф билан Озорбайжонга келди. Пойтахт Бокуда ўтказилган расмий кутиб олиш маросимдан кейин Абдуллоҳ Гул аввал Озорбайжон президенти Илҳом Алиев билан яккама-якка, сўнгра кенгайтирилган ҳайъатлар даражасида музокаралар ўтказди.

Шундан кейин икки президент “Озорбайжон Жумҳурияти ва Туркия Жумҳурияти ўртасида стратегик ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам шартномаси”ни имзоладилар. Расмий ташриф кун тартибининг асосий нуқтаси шу бўлса керак.

Абдуллоҳ Гул Бокудаги “Шаҳидлар Аллеяси”, Озорбайжонннинг аввалги президенти Ҳайдар Алиевнинг қабри ва ҳалок бўлган турк аскарлари хотирасига қўйилган монументни зиёрат қилди.