13 August 2010
23:37 -
Туркиянинг ҳокимиятдаги партияси ифторлик қилди ва ифтор диний моҳиятини йўқотиб, сиёсий ўйинлар қуролига айланганини кўрсатди
Кеча Туркиянинг ҳокимиятдаги исломчи партияси – Адолат ва Тикланиш Партияси (АТП) ўзининг Анқарадаги Марказий қароргоҳида чет мамлакатларнинг элчилари ва матбуот вакиллари учун ифторлик уюштирди. Партия раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон ҳам қатнашган ифторликка мусулмон ва мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг, Исроилдан ташқари, ҳамма элчилари чақирилган. Туркия матбуотида қайси мамлакатларнинг элчилари ифторликка келгани санаб ўтилмайди, аммо, Ғарб мамлакатларининг ҳам элчилари шу ерда ҳозир бўлгани умумий шаклда айтиб ўтилади.
Исроил элчиси Gаby Levy ифторга чақирилмаганиниг сабаби сифатида бу мамлакатнинг ҳарбийлари Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган турк кемаларига ҳужум қилгани, 9 киши ўлдирилгани, Исроил бу ҳужум учун кечирим сўрамаётгани айтилган. АТП расмийлари аввалги йиллари бундай ифторликларга чақирилган Исроил элчисининг бу сафар чақирилмаслигини Исроил халқига эмас, Исроилнинг ҳозирги ҳукуматига нисбатан салбий муносабат намойиш қилиш эканлигини расман айтишган.
Маълум бўлишича, АТП партияси чет эллик элчилар учун 4 йилдан бери шундай ифторликлар бермоқда экан. Кечаги ифторликка яҳудийларнинг Туркиядаги бош роҳиби – Ҳаҳамбоши Исак Ҳалева ва Туркия Яҳудийлар Жамиятининг раиси Сами Ҳерман чақирилгани ва улар ифторда иштирок этишгани хабарларда алоҳида урғуланади.
Сиёсий мажлисга айланган ифторликда нутқ сўзлаган Ражаб Эрдўғон сўнгги ойларда ўз ҳукумати Ғарбдан юз ўгириб, Араб мамлакатлариа бурилаётганини назарда тутиб, бу - Туркиянинг ўз иши эканлигини, бу масалада ҳеч ким Туркияга йўл кўрсатиш ҳаққига соҳиб эмаслигини алоҳида таъкидлади.
Расмни каттайтириш учун уни курсор билан босинг.