14 August 2010
01:43 -
Ўзбекистон фондлар бозорининг ачинарли аҳволи ва ҳожатхонада ўтирган ўзбекларнинг бошқалар устидан кулиши ҳақида
Бугун Ўзбекистонда фақат инглиз ва рус тилларида маълумотлар тарқатадиган “Advanced Financial Solution” Инвестицион ширкатининг Молиявий аналитики Владимир Бичков uzdaily.uz сайтида Ўзбекистон фондлар бозорининг июль ойидаги аҳволини кўрсатувчи мақола эълон қилди. Тўғрироғи, аянчли аҳволини дейиш мумкин.
Табиий, мақола муаллифи аҳволни фақат яхши томондан кўрсатишаг ҳаракат қилган, аммо унинг анализини ўқиган мутахассис эмас, оддий одам ҳам аҳволни аянчли деб баҳолган бўларди.
Мана баъзи фактлар.
Июль ойида Ўзбекистоннинг “Тошкент” фондлар биржасида (инглизчаcига Нью-Йоркдаги The New York Stock Exchange - NYSE биржасига тақлид қилиб Uzbekistan Stock Exchange – UZSE деб аталаган) акциялар билан савдо ҳажми аввалги ойга нисбатан 5,7 марта ортиб 4,27 млрд сўмга (Ўзбекистон марказий Банкининг курси бўйича $2,66 млн) чиқибди. Ўзбекистондек мамлакатда бир ойда бор-йўғи $2,66 миллионлик акциялар сотилишини аянчлидан ҳам кўпроқ кулгили эканини айтиб ўтириш ортиқча.
Маълумки, Нью-Йоркдаги The New York Stock Exchange NYSE биржаси ўз ичида бўлаётган воқеаларга доир маълумотларни сонияма-сония ўз сайтда кўрсатиб боради. Қозоғистоннинг Остонадаги биржасида нима бўлаётгани ҳақида давлатнинг расмий хабар агентлиги кунига уч марта маълумот тарқатади.
Ўзбекистонда ҳам Нью-Йорк ёки Остонадагига ўхшаб тез-тез маълумотлар бериб турилса, уни кўрган одамлар кулгидан йиқилиб қолишлари ёки ундан баттар бўлишлари мумкин. Шу сабабли, Ўзбекистон биржаси ойда бир мартагина маълумот тарқатиб, одамийлик қилаётгани учун миннатдор бўлишимиз керак.
Дарвоқе, мақолада айтилишича, йилнинг биринчи ярмида умумий савдо $7,62 млн бўлибди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 марта оз эмиш. Яъни, аҳвол охирги ойда ижобий ўзгарган бўлса ҳам, ўтган йилга нисбатан 4,7 марта ёмон аҳволдамиз.
Мақолада Ўзбекистонда фондлар бозорига доир унчалик муҳим бўлмаган бир қатор иккинчи даражали маълумотлар ҳам келтирилган Улар фақат мутахассисларга қизиқ бўлиши мумкин, лекин аҳволнинг аянчли эканлиги ҳақидаги фикрни ўзгартиролмайди.
Мақола аслида қуйидаги сўзлар билан тамомланиши керак эди : “Ўзбекистон президенти Ислом Карим раҳнамолигида янги уй қурмасдан эски уйда ўтиришни давом эттираётган ўзбеклар иқтисоднинг мотори ҳисобланадиган молиявий соҳада ғариб аҳволда ўтираверадилар. На замонавий иқтисод на молиявий системани тушунмайдиган Ислом Карим бор экан, бу соҳада ижобий ўзгаришлар кутиш қийин.”
Ўзбекистон янги уй қурмасдан эскисида яшашни қандай давом эттираётгани жаҳон иқтисодий кризиси бошланган кунларнинг бирида, аниқроғи, 2008 йил 17 сентябрдаги хабаримизда шундай таърифланган эди:
“Фараз қилинг, бир маҳаллада одамлар ҳамма қулайликларга эга бўлган (газ, сувқувурлари, электр, иситгич ва совутгич системалари билан таъминланган) янги уйларга, кўп қаватли “дом”ларга кўчиб ўтишди. Фақат бир оила эски бостирмада яшашни давом эттирмоқда. Қандайдир офат келди ва газ, сув, электрда муаммолар чиқди. Бу муаммолар ҳамманинг аҳволини ёмонлаштиради, фақат бостирмада яшайдиган одам хурсанд. Чунки, бўлаётган воқеалар унга таъсир қилмайди. У сувнинг бор-йўғлигига қарамасдан ишлайверадиган ҳожатхонасида ўтириб, бошқаларни кулги билан кузатиши табиий.
Янги уй қурмаган ва ва бостирмада ўтиришни давом эттираётган Ўзбекистон ҳам бутун дунёни киноя ва истеҳзо билан кузатишга ҳаққи бор, кузатмоқда ҳам.”
Ўзбекистондаги аҳволга икки йил аввал сайтимизда берилган баҳо ҳали ҳам тўғри эканлигини Владимир Бичковнинг мақоласидаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди.