Кундалик хабарлар - 14 October 2015

  • 12:26Путин ва русларнинг иши яна чатоқ: Голландия Хавфсизлик Кенгаши Малайзия йўловчи учоғи Донецк устида русларнинг “Бук” ракетаси билан ердан урилганини исботлади

    Кеча Голландия Хавфсизлик Кенгаши 2014 йил 17 июлда Украинанинг жанубий қисми устида уриб туширилган Малайзиянинг MH17 йўловчи учоғи ердан отилган “Бук” ракетаси воситасида ҳавога учирилган 9N314M портлатгич (инглизча – warhead, русча – боеголовка) билан уриб туширилганини исботлади. Голландия Хавфсизлик Кенгашининг ҳисоботида айтилишича, портлатгич MH17 йўловчи учоқнинг учувчилар ўтирадиган кабинасининг чап тарафи устига урилган, учувчилар ўша заҳоти ўлган. “Бук” ракетаси отилган ер тахминан...

  • 07:47ИШИД руслар ва америкаликларга қарши жиҳод эълон қилди

    Reuters агентлигининг Бейрутдаги мухбирлари ИШИД тарафидан кеча тарқатилган аудио-баёнотга асосланиб билдиришича, бу давлат-ташкилот ўзига қарши руслар ва америкаликлар бошлаган “чормихчилар урушига” жавобан ўзининг муқаддас урушини эълон қилибди. Аудио-баёнотда ИШИДнинг матбуот сўзчиси Абу Муҳаммад ал-Аднанийнинг қуйидаги сўзлари бор: “Исломчи ёшлар мусулмонларга қарши чормихчилар уруши бошлаган руслар ва америкаликларга қарши ҳамма ерда жиҳод оловини ёқишлари керак.” Маълумки, АҚШ раҳб...

13 October 2015
  • 20:10Мамлакатлар бренди рейтинги бўйича АҚШ 1-чи, Россия 18-чи, Қозоғистон 44-чи ўринда, Ўзбекистон қаерда?

    “Бренд” деганда мутлақо кўпчилик биронта маҳсулот ёки ширкатнинг имиджи, қўполроқ қилиб айтсак, обрўсини ўзида акс эттирувчи номни тушунади. Бу мутлақо тўғри. Аммо, ҳозир “бренд” сўзи кенгроқ маънода тушуниладиган иборага айланди. Иш шунгача етиб бордики, мамлакатларнинг “бренди” ўлчанишга бошланди. Англиядаги Brand Finance ташкилоти жаҳондаги 100 мамлакатнинг брендларини ўзича ҳисоблабди. Биринчи ўрин, табиий, АҚШга берилган. Унинг бренди $19,7 трлн деб баҳоланибди. АҚШ билан билан биргал...

  • 13:30Россиянинг Дамасқдаги элчихонаси ҳужумга учради, бу ҳали ҳолва

    Ҳа, бундай воқеа биринчи марта бўлиши. Руслар Сурияда Башар Асаднинг душманларини йўқ қилаверамиз, бизга қарши ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди, деб ўйлаган бўлсалар, бошларига совуқ сув тўкилди. Россиянинг Сурия пойтахтидаги элчихонаси бугун эрталаб минометлар билан ўққа тутилди. Ҳеч ким ўлмади, ҳеч ким ярадор бўлмайди. Аммо, бу воқеа руслар учун сигналдир. Агар, Башар Асаднинг ИШИДдан бошқа душманлари Россия билан очиқ урушга кирсалар, Путиннинг бошига яна битта дард тушади. Рус ахборот вос...

  • 09:31Остонада 16 октябрда МДҲ саммити бўлади, аммо Путин бир кун аввал бу ерга давлат ташрифи билан келади

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар беришича, Россия Президенти Владимир Путин 15 октябрда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади. Икки давлат президенти Россия-Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қиладилар. Ҳамкорлик икки тарафлама ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида олиб борилиши кўзда тутилади. 16 октябрда эса Остонад МДҲ давлатлари раҳбарларининг Кенгаши йиғилади. Қозоғистон, тўғрироғи, Нурсултон Назарбой йиғилишда раислик қилади. Бу йиғилишни МДҲ самм...

12 October 2015
  • 22:33Ўзбекистон инфраструктурани ривожлантириш учун “Эксимбанк”дан 1 миллиард доллар қарз кўтаради

    Кейинги 4 йил давомида Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и Ўзбекистон ҳукуматига инфраструктурани ривожлантириш учун бир миллиард доллар қарз бермоқчи. Ўрисларнинг "Регнум" агентлигига кўра, мазкур кредитга нефть ва газ, кимё ҳамда тоғ-металлургияси инфраструктураси ривожлантирилади. Кейинги 25 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматига бир миллиард доллардан ортиқ қарз берган “Эксимбанк” мамлакактимизнинг автомобилсозлик, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларини ривож...

  • 21:54Қатарда 6 нафар боксчимиз ярим финалга чиқди

    Дохада давом этаётган ҳаваскор боксчилар ўртасида жаҳон чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз турли вазн категорияларида ярим финалга чиқди. Чорак финалда баҳс олиб борган етти нафар боксчимизнинг аксарияти ярим финалга чиқишиш муваффақиятли натижадир. Мазкур спортчиларимизнинг шу поғонага етиб келишининг ўзи умумжамоа кўрсаткичлари бўйича натижаларимизни яхшилайди. Ярим финал ва финал мусобақалалари 13-14 октябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

  • 21:18Мини инқилоб: Ўзбекистонда давлат ҳокимяти органларига ишга ёллашни шаффофлаштиришмоқчимиш

    Ўзбекистон ҳукуматининг “Жойларда давлат бошқаруви ва ижроия ҳокимияти органларига ишчиларни ёллаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш тўғрисида”ги қарорига кўра, мамлакатда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига ишчиларни қабул қилиш тартибининг қонуний базаси яратилади. Маҳаллий матбуотга кўра, ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳужжатдан кўзланган мақсад давлат органларига кириш жараёнининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаб бер...

  • 20:41Ростовда фожиа: 4 нафар ҳамюртимиз ёниб кетди

    Cа-News агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг Ростов вилояти Владимир Красносулинск туманидаги қурилишда рўй берган ёнғинда тўрт нафар ўзбекистонлик мардикор фожиали равишгда ҳалок бўлишди. Чиққан ёнғин бартараф этилгандан кейин 4 нафар ҳамюртимиз жасадларининг қолдиклари топилган. Қурилишда ёнғин бошланганда ҳамюртларимиз ўша ерда ишлаётган экан. Тахминларга кўра, об-ҳавонинг кескин совиб кетгани боис мардикорларимиз қўлбола печка ясашган ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабл...

  • 19:22Турк элчиси Ислом Каримнинг ҳамдардлигидан миннатдор бўлибди

    Бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Анқарада содир этилган террористик акт муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритилибди. Шунингдек, мазкур китобга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номига Президент Ислом Каримнинг далда ва ҳамдардлик сўзлари битилган номаси ҳам тиркалган. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, турк элчиси Намик Гунер Эрпул Ислом Каримнинг дардга тўла сўзлари ва қалб изтироблари учун ўзида йўқ хур...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону