12 October 2015
21:18 - Мини инқилоб: Ўзбекистонда давлат ҳокимяти органларига ишга ёллашни шаффофлаштиришмоқчимиш
Ўзбекистон ҳукуматининг “Жойларда давлат бошқаруви ва ижроия ҳокимияти органларига ишчиларни ёллаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш тўғрисида”ги қарорига кўра, мамлакатда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига ишчиларни қабул қилиш тартибининг қонуний базаси яратилади. Маҳаллий матбуотга кўра, ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳужжатдан кўзланган мақсад давлат органларига кириш жараёнининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаб беришдан иборатдир.

Хусусан, бундан кейин иш ўрни бўшаганида ҳужжат қабул қилиниши ҳақидаги хабарнома матбуотда, шунингдек, тегишли идоранинг расмий сайтларида эълон қилинади. Эълонда, шунингдек, номзодлар келтириши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳам кўрсатилади.

Демократия йўқ, ҳеч бир соҳада ошкоролик йўқ бўлган диктаторликда фақат давлат идораларига ишга олиш бўйича ошкоралик яратилишига, табиий, бу қарорни яратганлар ҳам, имзолаганлар ҳам ишонмайди. Бу қарор - навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас.