Кундалик хабарлар - 19 October 2015

  • 20:23Долларнинг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги курси ҳам ошди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тарқатилган хабарда 2015 йилнинг 19 октябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилангани айтилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 23 тийинга қимматлашиб, қиймати 2663,45 сўмни ташкил қилмоқда. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг харид нарзи 52...

  • 19:50Марғилонлик 18 нафар шахс ИШИД сафларига қўшилган

    “Озодлик” радиосининг Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги манбаларига таяниб хабар қилишича, прокуратура органи ҳозирги кунда шаҳарнинг 18 нафар фуқароосига нисбатан қидирув эълон қилган ва бу фуқаролар жиҳод амалиётларини ўташ учун Сурияга кетган. Уларнинг кўпчилигини шаҳарнинг Галатой маҳалласида истиқомат қилиб келганлар ташкил қилар экан. Маълум бўлишича, 3 ҳафта муқаддам шаҳар прокуратураси, ИИБ, ҳокимият ва маҳалла қўмиталлари кенгаши раҳбарияти барча масъул шахсларни ҳокимиятга йиғиб, ...

  • 19:19Ўзбекистон Осиё Тараққиёт Банкидан қарз олмоқчи

    Бир қанча медиа воситалари хабарига кўра, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электроэнергетика ва тозалаш тизимларини таъмирлаш учун 800 миллион АҚШ долларига тенг 3 та кредит лойиҳалари ажратди. Лойиҳаларнинг дастлабкиси 150 миллион долларга тенг бўлиб, бу маблағ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларидаги иссиқлик электростанцияларни модернизациялаш мақсадларига йўналтирилади. Хусусан, узунлиги 364 километрлик электр энергияси узатувчи линияларининг тортилиши, янги электр станцияларини қуриш...

  • 18:35ЕИ делегацияси Ўзбекистонга келди

    Бугун Ўзбекистон Тшақи ишлар вазири Абдулазиз Комил Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руа ошчилигидаги делегацияни қабул қилган. ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, ЕИ нинг мамлакатимиздаги элчиси Юрий Штерк ҳам иштирок этган учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинган. Умумий руҳдаги хабарларда демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласидаги муҳокам...

  • 17:42“Ҳаракат” диверсион деб атаган ҳукумат қарори қисман бекор қилинди, аммо...

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ҳукуматнинг 2015 йил 28 августидаги мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг фақат темир йўл орқали ёки авиатранспортда ташилишига доир қарорини иқтисодий жиҳатдан диверсия деб атаганди. Буни қарангки, орадан бир ой ўтиб, яъни шу йилнинг 9 октябрида ҳукумат ўз қарорининг бир қисмини бекор қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг автотранспортда экспорт қилинишига ҳам қисман рухаст берибди. Қарорга мувофиқ, 2016 йилнинг 1 январига қадар автотранспорт орқали картошка, ...

  • 17:10Хоразм вилоятига янги миршаббоши юборилди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазири буёруғига кўра, полковник Рустам Жўраев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб таийнланди. Вилоятдаги манбаларимизга кўра, вазирликнинг терроризмга қарши кураш бошқармасида фаолият кўрсатган бу одам Хоразмда диний экстремизм ривожланиб бораётгани боис ўша ерга жўнатилгани шубҳасиз, дейдми мухбиримиз. “Постда” газетаси хабарига кўра, ИИВ Қоровул қўшинлари штабида ҳам ўзгаришлар бўлибди. Подполковник Зафар Юлдашев ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – шт...

  • 01:34Ғарбнинг катта хатоси: Эронга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиш бошланди

    Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш бўйича Эрон ва “олтилик” деб ном олган Франция, Германия, Россия, Буюбритания, Хитой, АҚШ давлатларининг 10 йилдан кўп давом этган музокаралари шу йил 14 июлда шартнома имзолаш билан битган ва ҳамма давлатларниннг тегишли органлари бу шартномани тасдиқлагандан кейин, Эронга қарши киритилган санкициялар, биринчи навбатда, Эрондан нефть ва газ сотиб олиш эмбаргоси бекор қилиниши эълон қилинган эди. Шартнома ҳам...

18 October 2015

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону