13 October 2015
13:30 - Россиянинг Дамасқдаги элчихонаси ҳужумга учради, бу ҳали ҳолва
Ҳа, бундай воқеа биринчи марта бўлиши. Руслар Сурияда Башар Асаднинг душманларини йўқ қилаверамиз, бизга қарши ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди, деб ўйлаган бўлсалар, бошларига совуқ сув тўкилди. Россиянинг Сурия пойтахтидаги элчихонаси бугун эрталаб минометлар билан ўққа тутилди. Ҳеч ким ўлмади, ҳеч ким ярадор бўлмайди.

Аммо, бу воқеа руслар учун сигналдир. Агар, Башар Асаднинг ИШИДдан бошқа душманлари Россия билан очиқ урушга кирсалар, Путиннинг бошига яна битта дард тушади.

Рус ахборот воситаларининг бу воқеа бўйича хабарида айтилишича, ўтган йили сентябрь ойида Россиянинг Дамасқдагии элчихонасига биттагина снаряд отилган эди. Аммо, бугун элчихонага битта снаряд отиш эмас, уни миниметлар билан ўққа тутиш ҳақида кетмоқда.