Кундалик хабарлар - 08 October 2015
- 18:31Ўзбеклар геноциди учун жазоланмаган қирғизлар ҳаддан ошмоқда, улар энди сувни тўсишди
Ўзбекистоннинг бир қатор веб нашрлари Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилояти Олабуқа туманидан Наманганнинг Янгиқўрғон тумани Оқтом аҳоли пунктига сув узатиш 20 мартага камайгани ҳақида ёзмоқда. Совет Иттифоқи даврида бир қишлоқ бўлган бу икки қишлоқ ўртасидан ҳозирда ўзбек-қирғиз давлат чегараси ўтган, бироқ Ўзбекситон ҳудудида қолган аҳоли пункти ҳам Қирғизистондан бошланадиган Қўштерак каналидан сув ичади. Янгиқўрғон туман ҳокимлиги қирғизлар билан музокара қилиб кўрди, аммо ариқ бошидаги...
17:13Қозоқча махарабозлик: Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан қандайдир Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги нишонланмоқда
Бугун Нурсултон Назарбой Тараз шаҳрига келиб, “Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги” деб номланган монументнинг очилишида қатнашди. Ҳар бир миллат ўз тарихининг диққатга сазовор кунларини байрам қилади, уларга бағишлаб ҳайкаллар ўрнатади, ёшларни тарихга ҳурмат руҳида тарбиялайди. Ўзбекларнинг тарихида Исмоил Самоний, Амир Темур, Бобур каби буюк хонликлар яратган шахслар борлигини бутун дунё юз йиллардан бери билади. Русларнинг Иван Грознийсидан тортиб Улуғ Петргача бўлган хонлари ҳақида ...
14:38Кечагина ўткан кунларимиз: Иқтисоднинг кучи ва ўртача ойлик бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадамиз, санъатдачи? Муслим Магомаевнинг 75 йиллигини Тошкентда нишонлаш керак!
(Бу хабар-чақириқ “Ҳаракат”нинг сайтида ва Фейбукдаги саҳифамизда 2015 йил 8 апрелда эълон қилинган эди. Ўзбекларнинг у билан иши бўлмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Аммо бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, аҳволимиз шунақа.) Ҳар қандай давлат иқтисодининг қуввати киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан ўлчанади. Бу кўрсатгич бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан 20-30 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 2005 йили 5,5 баравар орқада эдик, ҳо...
09:57Қирғизистон Президенти парламент сайловлари ҳақида Путинга ҳисобот бериш учун Сочига келди
Табиий, Алмазбек Атамбаев Сочига бугун эмас, кеча бориб олган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди, чунки, кеча Путиннинг туғилган куни бўлиби, Путин уни Сочида нишонламоқда, унинг малайи Алмазбек Атамбаев ўша ерда бўлиши кераклиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Владимир Путин ва Алмазбек Атамбаев Сочида Россия-Қирғизистон муносабатларига доир аҳволдан ташқари, Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижа...
06:18Глобаллашув асрида қутблашишув: АҚШ, Япония ва яна 10 Тинч океани давлати савдо иттифоқи яратдилар
Қутблашув ҳар доим кимгадир қарши бирлашишдир. Бу 12 давлат Хитойга қарши бирлашдилар дейиш мумкин. АҚШнинг иқтисодий ва молиявий мавзуларга алоҳида эътибор берадиган Wall Street Journal газетаси хабар қилишича, АҚШ, Япония ва Тинч океани соҳилларида жойлашган яна 10 давлат товарлар ва хизматлар учун савдо тўсиқларини камайтириш ҳамда жаҳон иқтисодиётининг бешдан иккиси учун тижорий йўл қоидалари белгилаш мақсадида бирлашдилар. Бирлашув натижасида ТрансТинч океани Ҳамкорлиги (ТТҲ) номли ташки...
- 21:22Тошкент учун ўзбеклардан кўра, афғонларга электр энергияси бериш фойдали
Маҳаллий электрон нашрлар Тошкентга Ўзбекистондан Афғонистонга электр қуввати етказиб бериш бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун афғон делегацияси келаётганини хабар қилди. Мазкур хабарларда икки давлат расмийлари ўртасида бўлажак сўзлашувлар 2016 йил учун шартнома имзолаш билан якунланиши кутилаётгани айтилади. Маълум бўлишича, Афғонистоннинг электр қувватига эҳтиёжи йил сайин 10 фоизга ортиб бормоқда ва буни Ўзбекистон томони қоплаб бермоқчи. 2007 йилда тузилган шартнома...
20:56Жуда қизиқ: Россия Мудофаа вазирлиги делегацияси Тошкентга келади
Эртага Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов бошчилигидаги ҳарбий делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда вазирликка таяниб хабар қилаётган ўрис ахборот агентликлари: “Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар давомида минтақа хавфсизлиги ҳамда ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади”, деб ёзди. Айрим таҳлилчиларга кўра, Россия ҳарбий делегациясининг ташрифи бевосита Афғонистонда...
19:47Россия Сенати раиси Матвиенко ўзбек мардикорининг ғамини емоқчими?
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко мамлакатга келаётган меҳнат муҳожирларига берилаётган патентлар нархини тушириш ва уларнинг рус тили саодхонлиги борасидаги талабларни бироз юмшатиш ташаббуси билан чиқди. Кенгаш президиумида гапирган Матвиенко патентлар нархларининг юқорилиги туфайли муҳожирларнинг бир қисми Россияни тарк этаётгани, қолгани эса ноқонуний ишлашга мажбур бўлаётганини таъкидлади. Россия федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, меҳнат миграциясидан тушаёт...
19:22Кимё бўйича бу йилги Нобель мукофоти 3 кишига берилди, улардан бири асли туркиялик Азиз Санжар
Туркияниннг энг обрўли ва энг катта “Миллиёт” газетаси кимё бўйича бу йилги Нобель мукофоти уч олимга берилганини хабар қилди. Булар – англиялик олим Томас Линдаҳл (Tomas Lindahl), АҚШдаги Ховард Институти ва Дюк университетларининг олими Пауэл Модрич (Paul Modrich) ва АҚШдаги Шимолий Королина Университетининг олими, асли туркиялик Азиз Санжар. Бу олимлар кимё соҳасидаги тадқиқотлари натижаларини саратон касаллигини даволашда ишлатишган. Азиз Санжар Туркиянинг Ироқ билан чегар...
18:39Россия Сурияда ҳаддидан ошмоқдами, ёки у шунчaлик кучли?
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бугун 63 йиллигини нишонлаётган Президент Владимир Путинга Суриядаги воқеалар бўйича ҳисобот берди. Унга кўра, рус ҳарбий учоқлари 30 сентябрдан бери Суриядаги ИШИД жангариларига оид 116 объектга ҳужум уюштирдилар. ИШИДнинг 12 та қурол-аслаҳа омбори, 71 дона бронетехникаси, портловчи қурилмалар ишлаб чиқарадиган 6 та заводи йўқ қилинди. ИШИД объектларига қарши Каспий денгизида жойлашган 4 та кемадан ҳам ракеталар отила бошлабди. Ҳозирча 26 ракета отилган. Су...