14 October 2015
07:47 - ИШИД руслар ва америкаликларга қарши жиҳод эълон қилди
Reuters агентлигининг Бейрутдаги мухбирлари ИШИД тарафидан кеча тарқатилган аудио-баёнотга асосланиб билдиришича, бу давлат-ташкилот ўзига қарши руслар ва америкаликлар бошлаган “чормихчилар урушига” жавобан ўзининг муқаддас урушини эълон қилибди.

Аудио-баёнотда ИШИДнинг матбуот сўзчиси Абу Муҳаммад ал-Аднанийнинг қуйидаги сўзлари бор: “Исломчи ёшлар мусулмонларга қарши чормихчилар уруши бошлаган руслар ва америкаликларга қарши ҳамма ерда жиҳод оловини ёқишлари керак.”

Маълумки, АҚШ раҳбарлигидаги коалиция ойлардан бери, Россия эса 2 ҳафтадан бери ИШИДни осмондан бомбардимон қилмоқдалар. Кўринишидан, русларнинг ҳужумлари самаралироқ бўлмоқда, шу сабабли, жиҳод эндигина эълон қилинган.

Табиий, дейди мухбиримиз, жиҳод эълон қилиш осон, аммо амалда уни бажариб бўладими? Йўқ, бажариб бўлмайди, аммо Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом расман дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, Толибон ва ИШИД каби террористик ташкилотлар у ерда, бу ерда бош кўтараверади. Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, одамзод автоҳалокатларга чидашга ўргангани каби, ислом терроризми ҳаётимизнингн ажралмас бир қисмига айланиб боришига чидашга мажбур бўлади.