Кундалик хабарлар - 12 December 2015

  • 07:29АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп мусулмонларга ташланди, аммо республикачи номзодлар ичида биринчи ўринда қолди

    АҚШда 2016 йилда бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясидан номзод бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп 7 декабрда мусулмонларнинг АҚШга кўчиб келишини тақиқшлаш кераклигига ҳақида гапирган эди. Оқ Уй расмийлари ва АҚШ Конгрессининг иккала палатаси раҳбарлари дарҳол Доналд Трампнинг бу таклифини қораладилар. Ғарб давлатларининг бир қатор сиёсатчилари ҳам бу қоралаш кампаниясига қўшилдилар. Аммо, 8 декабрь куни АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи, 407 га қарши ...

11 December 2015
  • 21:48Балиқчида миршаб ўзини осди, бошқа туманларга миршабошилар жўнатилди

    Андижон вилояти Балиқчи тумани Чинобод шаҳар ИИБ қўриқлаш хизмати нозири, 28 ёшли Диёрбек Давлатов кеча тунда ўзини осиб ўлдирди. Миршабнинг нега ўз жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас. Айни пайтда, Ички ишлар вазири А. Аҳмадбоев мамлакатимизнинг бир қанча вилоят ва туманларига янги миршаббошилар йўллади. Мана уларнинг рўйхати: Мирсобит Мусаҳожиев Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, майор Асилбек Эшқобулов Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи...

  • 20:15Отарчиларимизга янги бошлиқ тайинланди

    Президент Ислом Каримнинг қарорига мувофиқ, Фарҳод Жўраев Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори этиб тайинланди. Мазкур лавозим, таъбир жоиз бўлса, ёғлилиги туфайли ҳар қандай вазир рутбасидан юқори туради. Тайинлов муносабати билан тарқалган хабарда мамлакатимиз маданияти ва миллий эстрада санъатини ривожлантиришдаги ишларида Фарҳод Ўктамоивчга муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз, дейди бирлашма матбуот хизмати. ...

  • 19:42Россия Ўзбекистоннинг 29 тонна сабзавотини ортга қайтарди

    Россия Федерациясининг “Россельхознадзор” идораси Ўзбекистондан борган 29 тонна сабзавотни чегарадан ўтказмади. Ўрис матбуотининг ёзишича, ўзбеклар тарафидан сабзавотларни қадоқлашда маркировка қоидаларига амал қилинмаган. Матбуотнинг ёзишича, худди шу хилдаги айбловлар билан шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга тегишли жами 205 тонна мева ва сабзавотни чегарадан ўтказилмаган.

  • 19:00Қизиқ: Ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олмоқда, уларнинг ичида ўзбек, уйғур, татарлар ҳам бор

    Бир қатор қирғиз нашрларнинг хабарига кўра, бугун президент Алмазбек Атамбой 710 нафар шахсга Қирғизистон фуқаролигини бериш тўғрисидаги Фармонни имзолаган. Қизиғи, уларнинг 617 нафари мамлакатимизнинг собиқ фуқаролари бўлиб, уларга Қирғизистон фуқаролиги берилган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Жиззах ва Тошкент вилоятларида туғилиб, ўша ерда яшаган этник қирғизлардир. Қирғиз фуқаролигини танлаган ўзбекистонликларнинг 41 нафари эса ўзбек миллатига мансуб. Шунингдек, ф...

  • 15:38Ҳиндистон мусулмонлари ва уламолари икки юзламачилик билан терроризмни қоралашибди, икки юзламачиликдан қутилиш учун Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилиши шарт

    Бу мамлакатда инглиз тилида чиқадиган The Times of India газетаси ёзишича, исломда янги оқим яратган маҳаллий Мужоҳид Имом Аҳмад Ризохон Қадрийнинг ўлимини 79 йиллиги бағишланган маросимда қатнашиш учун Урсдаги масжид атрофида тўпланган 70 минг Ислом уламоси ҳамма террористик ташкилотларни, жумладан, ИШИД Ал-Қоида ва Толибонни исломий эмас, уларнинг аъзолари мусулмон эмас деб фатво беришибди. Бу маросимда қатнашиш учун келган 1,5 одам бу фатвони имзолаган ҳам эмиш. Шу масжиднинг имоми Муҳамма...

  • 12:31Хабарчиликда қирғизча масхарабозлик: Кеча Бишкекда террористик гуруҳ йўқ қилинибди, улардан иккитаси қандайдир халқаро террористик ташкилотнинг бўлими эмиш

    Қирғизларнинг мустақиллиги билан танилган 24.kg Интернет нашри Миллий Хавфсизли Комитетига асосланиб хабар беришича, кеча кечаси Бишкекнинг Восток-5 микрорайонида махсус операция ўтказилиб, террористик гуруҳ қуршаб олинибди. Гуруҳдагилар қаршилик кўрсатгач, уларни йўқ қилишибди. Қанча террорист йўқ қилингани ҳам айтилмаган хабарда террористларнинг иккитаси халқаро террористик ташкилот билан алоқаси борлиги аниқлангани урғуланади, аммо гап қайси халқаро террористик ташкилот ҳақида эканлиги айтил...

  • 09:33"Ҳаракат" яна ҳақ чиқди: АҚШда исломофобия кучаймоқда, Америка-Ислом Муносабатлари Кенгаши офисидагилар эвакуация қилинди. Ислом дини ислоҳотларга муҳтож!

    Вашингтон Пост газетаси хабар қилишича, кеча кечқурун Америка-Ислом Муносабатлари Кенгаши (Council on American-Islamic Relations) номли ташкилотнинг пойтахт Вашингтон марказида, Капитолийнинг биқинида жойлашган қароргиоҳидаги ҳамма одамлар бу ерга почта орқали келган конвертда шубҳали кукун топилганидан кейин бинодан ташқарига чиқарилган. Конвертни очган ва унинг атрофида бўлган бир неча киши дарҳол текшириш учун қаергадир олиб кетилган. АҚШнинг тегишли хизматлари икки соатлик текширувлардан ...

  • 03:28Росстат: Россияда камабағаллар сони ўтган йилга нисабатан 2,3 миллионга ортган. "Ҳаракат": Ортиш давом этади, натижа бутун дунё учун ёмон бўлиши мумкин

    Россиянинг Давлат Статистика Федерал Хизмати тарқатган расмий маълумотларга кўра, бу мамлакатда камбағалларнинг сони 20,3 миллионга чиқибди. Ваҳолангки, ўтган йили 18 млн бўлган экан. Яъни, камабағалларнинг сони 2,3 миллионга кўпайди. Кабағаллик даражаси ўтган йили 12,6% экан, ҳозир 14,1% бўлибди. Маълумки, Россия бюджети даромадининг катта қисми нефть, газ ва бошқа табиий бойликларни сотиш ҳисобига тўлатиларди. Ғарбнинг санкциялари натижасида нефтнинг нархи 2 баравардан кўпроққа тушиб кетди....

  • 02:17Ироқдаги шиалар режими Ғарбдан юз ўгириб, Россия-Эрон иттифоқига қўшилиш йўлидан кетмоқда, қўшилолса, Ўзбекистоннинг келажаги бўлмайди

    Авваламбор айтиш керакки, Яқин Шарқдаги жараёнлар маълум маънода Туркия-Россия совуқ урушининг таъсири остига тушиб бормоқда. Туркия ва Россия бир-бирини ИШИДдан нефть сотиб олишда айблаш, Россия тарафидан Туркияга қарши киритилган санкциялар ўз фойдасига бўлишини урғулаш ва шу каби ваъзхонликлар билан овора. Аммо, Ғарбнинг ёрдамисиз бу маслада Туркия енгилишга маҳкум. АҚШ ҳукумати эса, Республикчилар Партиянинг президентликка номзод бўлиши аниқлашиб бориётган Дональд Трампнинг шок терапия ус...