Кундалик хабарлар - 15 December 2015

  • 21:02Рустам Азимнинг иқрори: “Ўзбекистон ШҲТ савдо ҳудудига киришни ўйлаб кўришга ҳам тайёр эмас”. "Ҳаракат": Чунки президент яккамохов

    Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашаётган Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим Ўзбекистон ШҲТ доирасида эркин савдо ҳудудини яратиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эмаслигини айтди. Қўшни Қозоғистон аллақачон Жаҳон Савдо Ташкилоти аъзосига айланган айни пайтда Ўзбекистоннинг ҳатто ШҲТ ҳудудидаги эркин савдо ҳудудига кира олмаслиги аянчли ҳолдир. Аммо масхарабоз Рустам Азим ...

  • 12:03Юсуф Жума: Шарқий Туркистон ҳоқони, ҳикмату журъат машъали Алихонтўра Соғиний ҳазратлари хотирасига

    Шарқий Туркистон давлати 1944 йил охирида бино бўлди. 1945 йида Хитойнинг қудратли армиясини енгди. Чин қўшини турк қўшинидан уч карра кўп эди. Бу буюк ғалабага улуғ Маршал Алихон Тўра Соғиний раҳномолик этдилар. Бугун Алихонтўра Соғиний таржимон эди деб ёзилади номуссиз қўрқоқ авлодлар томонидан. Шарқий Туркистон бир ярим йил яшади, шонли тарих қолдирди. Бугунки Марказий Осиёда Москванинг уйинчоқлари ўттиз йилдан буён ҳукмрон. Биз ядросиз зона деб Туркистон бойликларини, уранни Россия ва Хито...

  • 11:42Дин эркинлини борлигини иддао қиладиган Швециянинг икки юзламачилиги: Икки мусулмон ИШИД билан бўлгани учун умрбод озодликдан маҳрум этилди

    Стокгольм суди 30 ёшдаги икки Швеция фуқароси - Хасан Ал-Мадлави ва Ал-Амин Султанни 2 йил ИШИД сафларида бўлганлари сабабли, қотиллик ва терроризм айблари билан умр бўйи озодликдан маҳрум қилди. Швеция прокуратураси бу икки айбланувчи Сурияда одамларни қатл этишаётганини кўрсатувчи видеоларни ҳам судга топширган экан. Бу воқеа - ўзида дин эркинлиги борлигини иддао қиливчи Швециянинг ики юзламачи эканлигини кўрсатадаи. Агарда Швецияда дин эркинлиги бор бўлса, мусулмонларга 3 тагача хотинга эг...

  • 11:40Президенликка номзод бўлиш учун имзо тўплаш ҳажми 5 бараварга қисқартирилди

    Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президентлигига сайловларда қатнашмоқчи бўлган номзодлар 200 минг имзо тўплаши кифоя қилади. Шу пайтга қадар бу миқдор 1 миллион атрофида эди. Парламент қуйи палатаси муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасида президент сайловига оид яна бир неча ўзгаришлар назарда тутилган. Депутатларнинг таъкидича, мазкур ўзгариш ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги сайловлар кузатувидан сўнг берган тавсияси асосида қонунчиликка киритилмоқда.

  • 09:47Украина ички ишлар вазири: Саакашвилини урмоқчи эдим, аммо юзига сув сепиш билан чекландим

    Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, кеча Ислоҳотлар Миллий Радаси (Кенгаши) номли ташкилотнинг навбатдаги йиғилиш бўлди. Ислоҳотлар Миллий Радаси президент, бош вазир, вазирлар, парламент раиси ва параламент комитетларининг раҳбарлари ва 4 нафар фуқаролар жамиянинг вакилларидан иборат бўлиб, унинг вазифаси Украинани ЕИ талабларига мос келтириш учун ўтказилиши керак бўлган ислоҳотларни амалга оширишдир. Бу йиғилиш пайтида Ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилоятининг г...

  • 01:25Бечора ўзбегим: Инсоний тараққиёт индекси бўйича фақат Тожикистон ва Қирғизистондан олдиндамиз

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти давлатларнинг инсоний ривожланиш индекслар рўйхатини эълон қилди. Бу индексни ҳисоблашда одамларнинг бу давлатлардаги ўртача умри, неча йил ўқиши, киши бошига ўртача миллий даромад каби кўрсатгичлар ҳисобга олинган. Биринчи ўринларда ҳар доимгидек Норвегия, Австралия, Швецария, Дания, Голландия, Германия, АҚШ давлатлари турибди. Туркия 72-чи ўринда. Табиий, биз ўзбеклар учун МДҲ давлатлари ичида қандай ўринда турганимиз қизиқ. Болтиқбўйи давлатлари биринчи элл...

14 December 2015
  • 23:21Бечора Америка: Барак Обама ИШИДга қарши стратнгиясини эълон қилди

    Ҳозиргина АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда журналистлар олига чиқиб, ўз мамлакатининг ИШИДга қарши кураш стратегиясини эълон қилди. АҚШнинг стратагияси Барак Обаманинг бугунги баёнотисиз ҳам маълум эди - ИШИДни йўқ қилиш. Бугун ИШИДнинг қачон йўқ қилишини эълон қилиндими? Йўқ, ҳеч қандай муддат тилга олинмади. Масхарабозлик шундан иборатки, дунёнинг энг кучли давлати АҚШ ўзини Халифалик ёки Ироқ Шом Исломий Давлати (ИШИД) деб атаса ҳам, аслида, бир ҳовуч террористдан бошқа наса бўлмаган гуруҳ...

  • 21:45Наманганда икки ҳоким алмаштирилди

    Халқ депутатлари Наманган вилояти Поп тумани кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида 46 яшар Жавлонбек Йўлдошев туман ҳокими этиб тайинланди. У сўнгги 7 йил давомида Наманган тумани ҳоким бўлиб ишлаб келаётганди. Собиқ ҳоким Баҳодир Рaҳмоновни эса муқаррар жавобгарлик кутмоқда, сессия ишида қатнашган вилоят ҳокими уни тинч қўймаслигини билдирди. Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Абдували Бойхонов лавозимидан озод этилди. Шу кунга қадар Чуст т...

  • 21:03Ўзбекистонда йиғилаётган автоуловларнинг нарзи 37 фоизгача оширилди

    Бугундан эътиборан GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонасида йиғилаётган автомашиналарнинг нархи 37 фоизгача оширилди. Масалан, Cobalt LTZ/AT аввал 54125930 сўмдан сотиларди, энди унинг баҳоси 78600000 сўм қилиб кўрсатилган. Nexia DOHS GLE-нинг нархи 35750830 сўм эди, янги баҳоси 49040000 сўм бўлади. Табиийки, автоуловлар нархининг оширилиши сўм қийматининг жуда пасайиб кетиши билан боғлиқ. Мамлакатда коррупцион схемаларнинг энг пишиқ тизими ҳисобланган автомобилсозлик тўғридан-тўғри ҳук...

  • 19:33Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади

    Янги йилнинг илк кунидан бошлаб, пиводан ташқари барча спиртли ичимликларнинг минимал нархи оширилади. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарорига биноан 1 литр спиртли ичимликларни сотувга чиқаришнинг минимал нархи ичимлик турига қараб 15,6 фоиздан 25,2 фоизгача кўтарилади. Масалан, 1 литр винони савдога чиқариш нархи 3800 сўмдан, 4500 сўмга оширилади. Харидорларга эса 4600 сўмдан 5400 сўмгача бўлган нархда сотилади. Ароқни сотувга чиқариш...