Кундалик хабарлар - 14 December 2015
18:48Калифорнияда иккита мачитга ҳужум бўлди, бу ҳали ҳолва
Шу кунларда АҚШнинг Колифорния штатидаги мачитларнинг бирини номаълум одам ёки одамлар ёқиб юборишга ҳаракат қилдилар, аммо ёнғин тезда ўчирилди. Бошқа бир мачитга эса гранатанинг муляжи, яъни гарнатага ўхшатиб қилинган бир нарса отиб кетилди. Табиий, мачитларга қарши қилинган ҳужумларнинг сабаби - "террор" ва "исломий террор" тушунчаларининг синонимга айланиб бораётганидан ташқари, 2 декабрь куни эр-хотин мусулмон террористи айнан Калифорния штатида 14 кишини ўлдириб, 17 кишини ярадор қилшанла...
- 18:22“Қора бозор”да АҚШ долларининг қиймати пасайди
14 декабрь куни тушдан сўнг АҚШ долларининг Ўзбекистон “қора бозори”даги қиймати сезиларли даражада туша бошлади. Саррофлар бир АҚШ долларини 5000 сўмгача харид қилишмоқда. Ҳолбуки, бу қиймат ўтган ҳафта охирида 5800 сўм эди. Саррофлар АҚШ валютаси қийматининг янги йилга қадар пасайиб боришини, бунинг сабаби эса хорижга савдо иши билан чиқадиганларнинг камайгани ва сўм тақчиллиги билан изоҳлашмоқда.
- 17:16Озорбайжонда Миллий Хавфсизлик Вазирлиги иккига бўлинди, Ўзбекистонда ҳам шундай қилиш керак
Бу мамлакатда 1991 йилдан бери Миллий Хавфсизлик Вазирлиги деб айтилаётган муассаса Совонт замонидаги КГБнинг ўзи эди. Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг бугунги фармони билан бу вазирлик асосида Ташқи Истиҳборот Хизмати ва Давлат Хавфсизлик Хизмати тузилди. Бу иики "хизмат" бир ой ичида ўзларининг вазифалари, струтуралари ва штатлари ҳақида ҳужжат лойиҳалари тайёрлашлари керак. Аслида, дейди мухбиримиз, битта муассасанинг иккига бўлиниши эмас, уларнинг вазифалари, функциялари қайтадан бел...
15:15Рус демократлари "Демократик коалиция"да бирлашиб, янги "қайта қуриш" бошлашди, номи - "Ўзгаришлар тўлқини". Абдураҳим Пўлат нима дейди?
2016 йилда бўладиган парламент сайловлари олдидан Россия демократлари бирлашиш йўлида навбатдаги қадамни қилдилар ва 11 декабрь куни "Демократик коалиция" Форуми номли йиғилиш ўтказдилар. Россия демократларининг ҳозирги аҳволини билиш ва тушуниш учун уларнинг энг камида сўнги йилларга оид тарихини билиш керак. Тарих эса қуйидагича. Аввалдан парча-парча бўлган Россия демократларининг катта бир қисми 2010 йилнинг декабрь ойида қурултой ўтказиб, Халқ Эркинлиги Партияси (Партия Народной Свободы &n...
16:18Референдум натижаларига кўра, Арманистон президентлик давлатидан парламент давлатига айланади. Нима учун?
6 декабрда Арманистонда мамлакaтни парламентар бошқарув системасига ўтказиш бўйича референдум ўтказилган эди. Ҳокимиятдаги Республикачилар Партиясининг ташаббуси билан ўтказилган референдумда сайлов ҳаққига эга бўлганларннинг 50,74 фоизи қатнашгани ва уларнинг 63,37 фоизи янги бошқарув системасига ўтиш учун овоз бергани бугун Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан тасдиқланди. Демак, Арманистон президентлик давлатидан парламент давлатига ўтиши аниқ бўлди. Эслатиб ўтиш керакки, президентлик бошқ...
10:05Яккамохов "Туркманбоши-2" ўз мамлакати нейтралитетининг 20 йиллигини масхарабозларча байрам қилибди
"Туркманбоши-2" номи билан танилиб бўлган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад аҳмоқона "нейтралитет", яъни ҳеч қандай иттифоқ ёки бирлашмаларга қўшилмаслик ҳақида қонун қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан кеча катта байрам уюштирди. Байрамга, Марказий Осиёнинг Қозоғистондан бошқа давлатлари ҳамда Туркия, Афғонистон ва Белорусиянинг президенлари, Хитой, Россия, Эрон ва Озорбайжон каби давлатларнинг иккинчи-учинчи даражали раҳбарлари билан бир қаторда кўплаб мамлакатларнин...
16:30Ислом дунёсида оддий кундалик воқеалар давом этмоқда: Афғонистондаги терактда 7, Суриядагисида 22 киши ҳалок бўлди
Associated Press агентлиги Афғонистон ички ишлар вазиргининг матбуот котиби Сидиқ Сиддиқийга асосланиб тарқатган хабарига кўра, Қобулдаги Испания элчихонаси олдида бир автомобилнинг террористлар тарафидан портлатилиши натижасида 4 афғон полиция офицери, 2 испан полициячиси ва яна бир киши ҳалок бўлди. Террористлар билан отишма ҳам бўлган, тасодифан шу ердан ўтиб кетаётган одамлардан 7 нафари ярадор бўлган. Афғон полицияси ҳамма террористларни йўқ қилган, элчихона яқинидаги қандайдир меҳмонлар уй...
12:20Саудия дунёвий давлатга айланиш йўлида: Хотин-қизлар бугун биринчи марта сайловларда иштирок этмоқдалар
Маълумки, Саудия Арабистони расман исломий давлат, бу ердагилар шариат қонунлари билан яшайдилар, демак, хотин-қизлар иккинчи сортли одам ҳисобланади. Тўғрироғи, ҳисобланарди, хотин-қизларнинг автомобиль ҳайдашни қўйиб туринг, сайловларда иштирок этиш ҳаққи ҳам йўқ эди. Аммо, бугун бу мамлакатда тарихий кун. Айнан бугун хотин-қизлар биринчи марта сайловларда, аниқроғи, маҳаллий сайловларда иштирок этмоқдалар. Нафақат сайловчи сифатида, балки, номзодлар сифатида ҳам. Номзодлар ичида 5 минг эркак...
10:37Нью-Йорк фондлар биржасида сабабсиз ўпирилиш бўлди, бу ерда ҳам ислоҳотлар керакмасми?
Ўтган ҳафта Нью-Йорк биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси бор-йўғи 50 поғанага ортган бўлса ҳам, унинг абсолют миқдори юқори даражада бўлгани ва ўша юксакликда зиг-загли барқарорлик кўрсатганини, яъни АҚШ иқтисоди кучли ва барқарор эканлигинини ўзида акс эттирганини билдирган эдик. Аммо, жорийдаги ҳафтанинг иш кунларида Dow Jones фақат пастга тушиб борди. Кеча, яъни жума куни тушиш 309 га тенг бўлди. Ҳафталик тушиш эса 583 (!!), яъни 3,27% бўлди. Хуллас, биржа бекилганда Dow Jo...
08:05“Ўзнефтмаҳсулот”: яқин йилларда Ўзбекистонда бензин муаммоси бўлмайди
Ўзбекистонгнинг бир қанча маҳаллий нашрларига кўра, мамлакатда яқин бир неча йил ичида метанолни қайта ишлаш орқали ундан бензин олиш ҳажмини оширилади. 2016 йилдан Хитойнинг China САМС Engineering Со. компанияси томонидан олиб бориладиган замонавий поливинилхлорид комплекси қурила бошлайди. Мазкур муассаса томонидан поливинилхлориддан ташқари йилига 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади. “Комплекс 2018 йилда ишга туширилади. Биз бунга тайёр туришимиз лозим. Ҳозирда метанолни бошқа маҳсулот...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадабоев Яхъёхон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...