Кундалик хабарлар - 16 December 2015
- 20:03Контрабанда йўли билан кирган дори-дармонлар аҳолига сотилади ва тўғри қилинади
Рodrobno нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган 6 миллиард сўмлик дори воситалари “Дори-дармон” ширкати томонидан сотувга чиқарилади. Шу йил мусодара қилинган мазкур дори воситалари мамлакат ҳудудида сотилади, аммо уни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирган ширкат номи сир тутилмоқда. Контрабанда маҳсулотларини аҳолига сотиш ва пулини давлат ҳисобига ўтказиш борасида суд қарори мавжуд. Сотувга фақат сифатлидорилар чиқарилади, яроқлилик муҳлати ўтиб кет...
18:42“Эзгулик”чилар дипломатлар иштирокида йилни сарҳисоб қилишди
Бугун Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари билан учрашди. Жамият фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Болгария сингари мамлакатларнинг дипломатлари ҳузурида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат, диний эркинликлар, фуқаролик жамияти вакилларига муносабат ва қийноқлар вазияти борасидаги фикрларини ҳавола этдилар. “...
18:35Украинада Аваков-Саакашвили жанжали оловланишни давом эттирмоқда, ўзбекларга нима?
Аввалги хабаримиздан маълумки, Украинадаги Ислоҳотлар Миллий Радаси (Кенгаши) номли ташкилотнинг 14 декабрдаги йиғилиши пайтида Ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилоятининг губернатори, собиқ Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили билан жанжал чиқарди. У Саакашвилидан коррупция ботқоғида қолган Одесса порти қошидаги қандайдир заводни хусусийлаштириш масаласи бўйича нима учун россяилик олигарх, Уралхимнинг эгаси билан гаплашганини сўрганда, Саакашвили бу саволдан ғазабга келиб, Авваковга "се...
17:49Қозоқча масхарабозлик: Қозоғистон бугун қандайдир мустақиллик кунини байрам қилмоқда
Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни - бош миллий байрамимиз, дейилади Қозоғистоннинг ҳамма ахборот воситаларида. Нурсулон Назарбой ҳам шуни такрорлаш билан овора. Аммо, ҳақиқат бутунлай бошқача. Бу мамлакат 1920 йили руслар тарафидан РСФР таркибида Қирғизистон автоном республикаси сифатида тузилган. Ҳозирги Қирғизистон эса, унинг ичида Қора-қирғизистон автоном вилояти бўлган. Руслар кайф остида қилган ишларининг аҳмоқона эканлиги тушуниб қолгач, Қирғизистоннинг номини Қозоғистонга, ...
15:52АҚШ Давлат Котиби Москага келди, Путиннинг боши осмонга етди, бошқа гап йўқ
Кеча Москвада бўлган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри аввал россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан кўришди, кейин у Сергей Лавровнинг иштирокида Владимр Путин билан бирнеча соатлик учрашув ўтказди. АҚШ ахборот воситаларида Керрининг бу ташрифига ортиқча эътибор берилмаганидан тушунса бўладики, ҳеч ким бу учрашувдан жиддий натижалар кутмаган, натижа бўлмади ҳам. Аммо, расмдан ҳам кўриниб турганидек, Путин жуда хурсанд. Унинг тушунса бўлади, чунки яккамаховга айланиб бораётган, турклар рус учоғинин...
15:21Юсуф Жума: Уйғур болалари ва Абдулла Ориф
Куни кеча Шарқий Туркистондан - Уйғуристондан келган АҚШлик дўстим ўзи гувоҳ бўлган бир воқеани айтди: Уйғур ерига кўчиб борган оила фарзандига мактабда уйғур болалари "нега бизнинг юртга кўчиб келдинг, юртингга кет" дейишган. Оила боласининг хавфсизлигини ўйлаб Чинга қайтган. Энди “қаҳрамон”, “даҳо” Абдулла Орифни ҳарамдан ҳайдалган маддоҳни ўқинг: Амир Қушбегиниг кетига тепди Шу зум Петербургни оламан дебди. Шаксиз у бекорнинг бештасин ебди, Бундан фақатгина қўрқм...
14:27Олмалиқдаги комбинатдан олтин ўғирланган
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Бош директорининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Фурқат Каримқулов Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан ҳибсга олинган. У олтин ўғирлаганликда гумонланмоқда. Ҳатто бир қанча матбуот нашрлари комбинат бош директори Александр Фармоновнинг ҳам ишдан бўшатилгани ҳақида ёзди. Аммо комбинат мулозимлари буни инкор қилмоқда. “Фурқат Каримқуловни Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсга олди. Биз олган маъл...
- 23:05Президенликка номзодликка имзо тўплаш ҳажми 5 бараварга қисқартирилди
Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президентлигига сайловларда қатнашмоқчи бўлган номзодлар 200 минг имзо тўплаши кифоя қилади. Шу пайтга қадар бу миқдор 1 миллион атрофида эди. Парламент қуйи палатаси муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасида президент сайловига оид яна бир неча ўзгаришлар назарда тутилган. Депутатларнинг таъкидича, мазкур ўзгариш ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги сайловлар кузатувидан сўнг берган тавсияси асосида қонунчиликка киритилмоқда.
22:54Обид қорига суиқасдда айбланган шахс 18 йилга қамалди
Бугун Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида таниқли ўзбек имоми ҳисобланадиган ва ҳамма ислом уламолари каби тузуккина Қуръонни ҳам тушунмайдиган Обид қори Назаровга суиқасдда айбланган Юрий Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августида Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган ва ноябр ойининг иккинчи ўн кунлигида маҳкамага тортилганди. Швед давлат айбловчиси Кристер Питерссен унга умрбод қамоқ жазоси сўради. Аммо суд Жуковскийга швед қонунл...
22:13Тошкент маҳаллалари ва кўп қаватли уйларга видео камералар ўрнатилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, кейинги йил давомида Тошкент шаҳридаги мавжуд кўп қаватли турар-жойлар, маҳалла ва мавзеларда ташқи видео-кузатув мосламалари ўрнатилади. Видео-кузатув мосламалари ўрнатилишидан мақсад қайд этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳисобга олиш ва тегишли идораларга хабар беришдан иборат. Маҳаллий матбуот видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш хизмати махсус ташкил этилган корхона ва ташкилотлар, бошқарув сервис компаниял...