Кундалик хабарлар - 07 December 2015

06 December 2015
  • 11:13ИШИДга қўшилган жиҳодчилар Афғонистонда Жалолобод вилоятининг шарқий қисмини босиб олдилар

    ИШИДга қасамёд қилган жиҳодчиларнинг 1,6 минг кишилик гуруҳи Жалолобод вилоятининг шарқий қисмидаги 4 туманни босиб олди, дейилади The Times газетасининг хабарида. Кўринишида, бу воқеа кеча юз берган. Жангариларнинг бу гуруҳи аввал Толибон таркибида эди, аммо ички бўлиниш туфайли у ИШИДга ўтганини эълон қилган. НАТО қўшинларининг асосий қисми Афғонистондан олиб кетилгандан кейин жиҳодчилар қайтадан оёққа турмоқдалар. Ҳозир минглаб қишлоқлар уларнинг қўлига ўтиб бўлди, дейди газетанинг мухбири...

  • 10:32Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг учинчи қисмини ўқинг

    Ҳурматли ўқувчиларимиз! 29 ноябрдаги хабаримизда "Ҳаракат" агентлиги машҳур ўзбек шоири Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли қиссасининг 1-чи ва 2-чи қисмлари эълон қилинганини билдирган эди. Ҳозир бу асарнинг 3-чи қисми ҳам "Ҳаракат" сайтига қўйилди. Уларни сайтнинг "Актуал мавзу" рукнида ўқишингиз мумкин. Бу асра ҳақидаги ҳар қандай фикрларни эшитишга ҳозирмиз ва уларни кутамиз.

05 December 2015
  • 21:40Ислом Карим исми ҳам айтилмаган бир даста одамга давлат мукофотлари топширди

    Давлатнинг расмий ЎзА хабар агентлиги билдиришича, Ислом Карим аллақачон ўтиб кетган мустақиллик куни муносабати билан мукофотланганларга мукофотларни бугун Оқсарой қароргоҳида топшириш маросими ўтказибди. Ўзбекистонда ҳаёт жаннатсимон эканлигини кўрсатувчи баландпарвоз гаплар гапирган Ислом Карим исми ва сони айтилмаган одамларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар топширгач, мукофотланганлардан тахминан 10 киши Ислом Каримга раҳматлар айтиб, нутқ сўзлашибди. Энг қизиғи, хабарга ҳеч қандай...

  • 15:21Нью-Йорк биржасининг бунчалик ҳассослиги ислом терроризмининг фойдасига ишламоқдами?

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, дунёда бўлаётган баъзи воқеалар, масалан, ислом террористларининг бутун дунённи шокка солган қонли ишлари Нью-Йорк биржасига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида истеҳзоли ҳазиллар қилган эдик. Нью-Йорк биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси Парижда 130 кишининг ўлими билан тамомланган исломчи террористларнинг ҳужумидан бир кун аввал ўпирилиб тушиши , кейин ўзини тиклаб олиши ҳақида берган таҳлиллармиз шулар жумласидан. Бу ҳафта ҳам яна қонли терр...

04 December 2015
  • 22:36Калифорниядиги отишма ислом террористларининг иши экан, демак, америкаликлар Исломда ислоҳотлар лозимлигини, Абдураҳим Пўлат ҳақлигини тезроқ тушунишга бошлайдилар

    2 декабрь куни АҚШнинг Калифорния штатидаги шаҳарлардан бирида отишма чиққиб, 14 киши ҳалок бўлган ва 18 киши яраланган воқеа АҚШ оммавий ахборт воситаларининг диққат марказида ҳали ҳам турибди. Федерал Терговлар Бюроси ўша куниёқ бу воқеани террор акти деб баҳолаганда, кўпчилик унга ортиқча эътибор ҳам бермаган эди. Мана орадан икки кун ўтгандан кейин журналистларга ўша кунги воқеалар билан боғлиқ тафсилотлар сиздириб бўлинди. Маълум бўлдики, ҳужум уюштирганлар мусулмонлар экан. Ўша куни полиц...

  • 18:50Ислом терроризмининг ғалабаси: Данияликлар евроинтеграцияни кенгайтиришга қарши овоз бердилар

    Бу мамлакатда ўтказилган референдимнинг ташаббусчиси - ҳокимиятдаги коалицияда асосий роль ўйновчи Либерал партия эди. Унинг мақсади - евроинтеграцияни кучайтириш ва бу муҳим масалада халқнинг дастагини олиш бўлган. Аммо, Дания халқи евроинтеграцяини чуқурлаштирилишга қараши эканлигини кўрсатибди. Рефеерндумда қатнашганларнинг 53,1 фоизи евроинтеграциянинг кенгайтирилишига қарши, 46,9 фоизи тарафдори бўлиб овоз бериби. Ҳеч шубҳа йўқка, данияликлар ичида евроинтеграцияга қарши кайфият - асо...

  • 18:00Толибон ичидаги жанжалда лидерларидан бири ўлдирилибди, қадамма-қадам ҳаммаси ўлдирилади, Ислом инқилобий ислоҳотлар йўлида

    Хитойларнинг "Синхуа" агентлиги Афғонистон расмийларидан бугун олинган маълумотга асосланиб хабар беришича, Толибон лидерларидан бири Мулла Ахтар Мансур чоршанба куни ўз ичларида чиққан низо-отишмалар пайтида яраланган экан, энди оламдан ўтибди. Маълумки, Толибоннинг аввалги ва ягона лидери Мулла Муҳаммад Умар ўлдирилганидан кейин, ички низо ва бўлинишлар бошланганди. Айнан ўшандан Мулла Ахтар Мансур Толибон ичидаги радикал гуруҳнинг раҳбари эди. Мана энди гуруҳлар ичидаги навбатдаги жанжал ...

  • 15:07Гуржистон режими Михаил Саакашвилини фуқароликдан чиқарди

    Бу мамалакатнинг мухолифатга яқинлиги билан танилган "Грузия-Online" Интернет-нашрининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Гуржистон Президенти Георгий Маргвелашвили собиқ Президент Михаил Саакашвилини фуқароликдан чиқарувчи фармонни имзолди. Бир қатор гуржиларнинг фуқароликдан чиқарувчи фармон Президент Георгий Маргвелашвилининг сайтида эълон қилинибди, фуқаролаликдан чиқарилганлар рўйхатида Саакашвили ҳам бор. Маълумки, 2004 йилдан 2013 йил 17 ноябргача президентлик қилган Михаил Са...

  • 08:21Эргаш Булоқбоши: Салом Туркистон (Ватанга атаб)

    Ассалому алейкум, улуғ Туркистон, Юртлар ичра тенги йўқ, ягона жаҳон. Юзинг тўлиқ шуълага, гўё олтин нур, Ўтмишингни достони қават-қаватдир. Борми эди ўтмишда сендан ҳам ортиқ, Ёки шоҳлик, хоқонлик ёки амирлик, Борми эди дунёда сандан ҳам ёриқ, Бой, бадавлат мамлакат, ҳусни чиройлик. Саломим-ла ушбуни, мендан армуғон, Қабул этгин меҳримдан куйладим баён. Сен улуғсан, қоматинг чексиз бепаён, Аммо сенга ўзгалар берди кўп зиён. Кўзим тўла муҳаббат, қаршингда туриб, Тикиламан ҳуснингга қалбим жўш...