11 December 2015
20:15 - Отарчиларимизга янги бошлиқ тайинланди

Президент Ислом Каримнинг қарорига мувофиқ, Фарҳод Жўраев Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори этиб тайинланди. Мазкур лавозим, таъбир жоиз бўлса, ёғлилиги туфайли ҳар қандай вазир рутбасидан юқори туради. Тайинлов муносабати билан тарқалган хабарда мамлакатимиз маданияти ва миллий эстрада санъатини ривожлантиришдаги ишларида Фарҳод Ўктамоивчга муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз, дейди бирлашма матбуот хизмати.

Биз эса отарчиларимизнинг янги раҳбарига миллат ва унинг ҳуррияти йўлидаги тароналарни кўпайтириш, айни замонда, маддоҳлик ва масхарабозлик руҳидаги ҳиргойиларни тўхтатишни тилаймиз.