11 December 2015
19:00 - Қизиқ: Ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олмоқда, уларнинг ичида ўзбек, уйғур, татарлар ҳам бор
Бир қатор қирғиз нашрларнинг хабарига кўра, бугун президент Алмазбек Атамбой 710 нафар шахсга Қирғизистон фуқаролигини бериш тўғрисидаги Фармонни имзолаган. Қизиғи, уларнинг 617 нафари мамлакатимизнинг собиқ фуқаролари бўлиб, уларга Қирғизистон фуқаролиги берилган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Жиззах ва Тошкент вилоятларида туғилиб, ўша ерда яшаган этник қирғизлардир.

Қирғиз фуқаролигини танлаган ўзбекистонликларнинг 41 нафари эса ўзбек миллатига мансуб. Шунингдек, фуқаролигини алмаштирганлар орасида шу кунгача Ўзбекистонда яшаб келган бир неча уйғур, тожик, татар ва корейс миллатига мансуб 20 нафардан ортиқ шахс номи ҳам келтирилган.