Кундалик хабарлар - 04 April 2016
- 22:25Фирибгар ҳамюртимиз Брянскда ҳибсга олинди
Сурхандарё вилояти ИИБнинг Жиноят қидирув бўлими томонидан фирибгарликда айбланиб, халқаро полиция қидирувига берилган ҳамюртимиз Майсара Давлатова ҳибсга олингани хусусида ўрис мтабоути ёзди. Маълум бўлишича, Майсара Давлатова Россияга кириш пайтида чегарада ушланган. Майсара Давлатова икки йил муқаддам сурхондарёликлардан бирига тегишли бўлган уйни сохта ҳужжатлар асосида 93 миллион сўмга (қора бозор курсида 14,3 минг АҚШ доллари) сотган ва пулини олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Майсара...
21:40Рақамлар шундай ойнаки, у Ислом Карим режимининг ҳақиқий башарасини кўрсатди
АҚШнинг Global Finance Magazine нашри эълон қилган “Дунёнинг бой давлатлари” рейтингида Ўзбекистон 127-чи ўринни эгаллади. Рўйхатнинг 185 давлат миқёсида ўтказилганини инобатга олсак, Ўзбекистондаги аҳволнинг нақадар аянчли эканини кўрамиз. Бу борада қўшнимиз Қозоғистон 50-чи ўринда, Туркманистон ҳам биздан қарийб икки баравар олдинда, яъни 77-чи ўринда! Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) аҳоли жон бошига 2,4 минг доллардан тўғри келиши айтиладиган Ўзбекистонга ташкилотчилар тағинам ён босган ...
- 20:43Британия делегацияси Ўзбекистонга келмоқда, Нидерландия вакили келиб кетиб бўлди
Эртага, 5 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Тобиас Эллвуд бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ва бошқа бир қатор учрашувлар ўрин олган. ...
20:13Ҳеч нарса унутилмайди: “Панама ҳужжатлари” дунёни қалқитмоқда
АҚШда жойлашган Журналистик Суриштирувлар Халқаро Консорциуми (International Consortium of Investigative Journalists - ICIJ) амалдаги ва собиқ жаҳон етакчиларининг офшор ҳисоб рақамлари ҳақидаги 1977 йилдан 2015 йилгача олиб борилган 11,5 млн ҳужжатни чоп этди. "Панама ҳужжатлари" деб номланган ҳисоботларда офшор компанияларни рўйхатдан ўтказишда ҳуқуқий ёрдам берувчи Панаманинг Mossack Fonseca ширкати сирлари фош қилинади. Чоп этилган ҳужжатларда Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакдан торти...
19:24Бухорода МДҲ доирасидаги энг йирик мобил қуёш электр станцияси қурилди
Маҳаллий матбуотда тарқатилаётган хабарларга кўра, Бухорода МДҲ бўйича энг улкан экани айтилаётган 1,2 МВт кучланишга эга мобил қуёш электр станцияси қуриб битказилган. Enesol ширкати томонидан қурилган станция кундузи 5000 кВтгача, тунги пайтда 1000 КВт энергия ишлаб чиқариш имконига эга. Enesol маълумотига кўра, янги станция Россиянинг “Лукойл” ширкатининг Қандим конидаги лойиҳаси доирасида ERIELL компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. Янги станция марказий электр таъминоти тармоқлар...
17:17Озорбайжон-Арманистон урушида биринчи марта озорбайжонларнинг қўли баланд келаётганга ўхшайди
Гап СССР замонида Озорбайжон таркибида бўлган Тоғли-қорабоғ мухтор вилоятига эгалик қилиш учун СССРнинг охирги ойларида бошланган озорбайжон-арман уруши ҳақида кетмоқда. Бу мухтор вилоятнинг миллий таркиби ҳақида қарама-қарши фикрлар кўп. Ҳатто энциклопедияларда 19 асрда бу ерда озорбайжонлар кўп бўлгани, аммо 1923 йилдаги аҳоли рўйхатга олинганда арманилар 94 фоиз, озорбайжонлар 6 фоиз чиққани айтилади. 1989 йили эса, арманилар 76,9 фоиз, озорбайжонлар 21,5 фоиз бўлибди. СССР парчаланиши...
22:07Дональд Трамп АҚШ умумий рецессияда эканлигини, аммо ўзи ҳамма нарсани тузатишини айтди, “Ҳаракат” ва Абдураҳим Пўлат нима дейди?
АҚШда бу йил бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун кураш олиб бораётган Доналд Трамп кеча Вашингтон Пост газетасига берган ва газетанинг Интернетдаги сайтида кеча кечқуруноқ эълон қилинган интервьюсида ўз мамлакати кучли рецессияда, яъни тушишда эканлигини айтиб, президент бўлиб сайланса, уни бу аҳволдан олиб чиқа олишини урғулади. Доналд Трамп биринчи навбатда молиявий ва иқтисодий рецессияни назарда тутаётган эди. Шу сабабли, ҳозир фондлар бозорид...
01:30Туркия Президенти Вашингтонга яқин жойда АҚШдаги энг катта жоменинг очилишида нутқ сўзлаб, Ғарбни исломофияда айблади
Кеча АҚШнинг пойтахти Вашингтонга ёпишган Мэриленд штатида, таркибида АҚШнинг энг катта жомеси ҳам бор бўлган, Америка Диёнат Маркази расман очилди. Очилишни Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон қилди ва катта нутқ сўзлади. Бу жоме АҚШдаги энг катта бўлишидан ташқари икки минорали биринчи жоме бўлди. Шундай гўзал жоменинг пайдо бўлиши муносабати билан Оллоҳга чексиз миннатдорчиликлар билдирган Туркия Президенти мусулмонларга қарши кайфият кучайиб бораётган пайтда Вашингтоннинг биқинида мусулмонларни...
- 10:07“Ҳаракат”: 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммитини масхарабозликда айблаб хато қилмаган эканмиз
Бугунги биринчи хабаримизда “Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити масхарабозларча бошланиб, масхарабозларча тамом бўлди” деб иддао қилгандик ва шундай улуғ номли анжуман хусусида қўпол гапирмаяпмизми, деган ҳаёлга ҳам борган эдик. Аммо, ҳар доимгидек ҳақ эканлигимиз тезда маълум бўлди. Вашингтондаги Саммитнинг расмий Баёнотномаси эълон қилинди. Баландпарвоз гапларга тўла Баёнотда бу саммит охиргиси бўлгани эълон қилинган ва ядровий хавфсизлик масалалари билан Атом Энергияси Х...
- 08:44Юсуф Жума: Абдулла Орифнинг 75 йиллигига Юбилейнома
Битдим беш-ўн шеъру шоҳга ҳамд, Сўз мулкида ўзимдирман бий. Бор ишингни бас қил, ҳукумат, Ўтказ менга катта юбилей. Ким Валмаки, ким у Шайхзода, Қошимда ким, бари олсин тин. Ҳой, БМТ, тўй эт дунёда, Ҳой, тождор, тақ тилимга орден. Қани менинг мардикор халқим, Борингни йиғ, улуғ жаноб қўй. Ҳайкал тикла - қонуний ҳаққим, Қолганига ўтказ шонли тўй. Ордан кечдим, кечган ҳамма ҳам, Нафсга кўчдим, чоғир бўлсин жўй. Беномусга ҳар куни байрам, Ҳар бир дами беномусга т...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведенияЧитать дальше...