Кундалик хабарлар - 09 April 2016

08 April 2016
  • 23:12Икки одамнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳамюртимиз Оренбургда ушланди

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси (Автомобил бошқариш қоидаларини бузиш, автоҳалокат) билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган шахс Оренбургдаги Сагарчинский чегара–ўтказиш пунктини кесиб ўтиш чоғида ҳибсга олинди. Бу шахснинг Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилмоқда. Маълум бўлишича, у Ўзбекистонда маст ҳолда автомобилни бошқариб, икки одамни босиб кетган. Шундан сўнг у жазодан қочиш мақсадида ўзи бепоён деб ҳисоблайдиган Ро...

  • 22:31Самарқандда коллеж раҳбари пора билан қўлга тушди

    Президент Ислом Каримнинг қайнижияни Акбар Абдуллаев 800 минг АҚШ доллари миқдорида зарар келтириб, қамалгани ҳақида лом-мими демайдиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанддаги Сартепа туризм ва маиший хизмат коллежи директори ўринбосари Зарина Муродованинг 200 доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, Зарина хоним 2015-2016 йилги ўқув йили учун қабулда Замира Шамсиева исмли аёлдан жиянини ўқишга киритиш эвазига дастлаб 200, кейин 300 доллар пора талаб қ...

  • 21:55“Пахтакор” клубини бедарак йўқолган шифокорининг жасади топилди

    Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокор-массажчиси Анвар Бисеровнинг шу йил 3 февраль куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик. Чирчиқда бедарак йўқолган Анвар Бисеров танаси жонсиз ҳолатда топилгани, аммо ИИБ ходимлари воқеа тафсилотларини билдирмаётганлари championat.asia сайтига асосланиб хабар қилинмоқда. 1969 йилда туғилган Анвар Бисеров шифокор-массажчилик фаолиятини "Навбаҳор" жамоасида бошлаган ва 1996 йили бу клуб билан че...

  • 21:12Булунғурда куёв ўғирлаган шахс 3,5 йилга кесилди

    Одатда келин ўғирлаб, қамоққа тушадиган ўзбеклар энди куёв ўғирлигида ҳам айбланмоқда. Масалан, булунғурлик ошиқ йигит севган қизининг бошқага турмушга чиқишининг олдини олиш макқсадида бўлажак куёвни ўғирлаган. Шу туфайли Нодир Абдуҳамидов Жиноят Кодексининг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) билан айбланиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Булунғур тумани суди томонидан 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум бўлишича, ошиқ йигит “куёв ўғирлаш операцияси”га амакиларини ҳам жалб этган. ...

  • 20:49Ўз боласини 10 000 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан айбланган фарғоналик Орзигул Аҳмадалиева 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум бўлишича, Фарғонада истиқомат қилган О.Аҳмадалиева оила аъзоларига билдирмай, бир эркак билан шаръий никоҳдан ўтиб яшаган ва орттирган боласини Зуҳра исмли фуқарога 10 минг АҚШ долларига сотган. Фарзандфуруш аёл чақалоқни сотиб олувчи фуқаро З.Маликовага нисбатан ҳеч қандай...

  • 20:24Қизиқ: Анқара шаҳар суди Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг навбатдан ташқари қурултойини чақириш қарори чиқарди

    Ўтган йили 1 ноябрда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловларида Миллиётчи Ҳаракат Партияси 10 фоизли тўсиқдан зўрға ўтиб, Туркия Буюк Миллат Мажлисига киролганидан кейин, партия ичида ички кураш оловланди. Партия раиси Давлат Боғчалига мухолиф бўлган партия аъзолари партия Уставининг ҳамма талабларини бажариб ва керакли ҳужжатларни тайёрлаб, навбатдан ташқари қурултой чақириш талабини ўртага қўйдилар. Аммо, Давлат Боғчали бу талабни рад этди. Шундан кейин талабгорлар судга мурожаат қил...

  • 11:42Сенсация: Нурсултон Назарбой Эрон ва Тукияга сафарларидан кейин Ўзбекситонга ҳам келмоқчи

    Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 11-12 апрель кунлари Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг таклифи билан шу мамлакатда бўлади. Ундан кейин икки кун, яъни 13-14 апрель кунлари Туркияда бўлиб, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг XIII Саммитида иштирок этади, бундан ташқари, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон билан алоҳида учрашади. Саммит доирасида Нурсултон Назарбой янга бир қатор давлатларнинг лидерлари ва туркиялик бизнесменлар билан ҳам кўришмоқчи. Бундан ҳам қизиғи, Нурсутон Назарбой уйига қа...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону