04 April 2016
20:43 - Британия делегацияси Ўзбекистонга келмоқда, Нидерландия вакили келиб кетиб бўлди
Эртага, 5 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Тобиас Эллвуд бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ва бошқа бир қатор учрашувлар ўрин олган.

Шунунгдек, вазирликнинг яна бир хабарида бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Ян-Пол Дирксе қабул қилингани ва элчи билан учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилгани айтилади.