Кундалик хабарлар - 02 April 2016

  • 05:41Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити масхарабозларча бошланиб, масхарабозларча тамом бўлди

    31 март – 1 апрель кунлари Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити бўлиши ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги аввал хабар берар экан, шундай таҳлил ҳам берган эди: “Жуда кўп халқаро анжуманлар каби, бу саммит ҳам асосий мавзу бўйича жиддий масалаларни муҳокама қилгани, жиддий қарорлар қабул қилгани маълум эмас. “Бола баҳона – дийдор ғанимат” деганларидек, бу саммит доирасида турли мамлакатларнинг лидерлари ўзаро муносабатларига оид масалаларни гаплашиб олишар...

  • 00:35Америкаликларнинг ярми Доналд Трампнинг мусулмоналрга қарши баёнотларини қўллаб-қувватламоқда

    The Hill нашрига асосаланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Morning Consult ташкилоти сўровномалар ўтказиб, америкаликларнинг ярмидан кўпи АҚШ президентлигига Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун курашаётган Доналд Трампнинг мусулмонларга нисбатан салбий муносабатда бўлган баёнотларини қўллаб-қувватлаётганини аниқлабди. Яна ҳам аниқроқ қилиб гапирсак, америкаликларнинг ярмидан кўпроғи Доналд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киритмаслик ҳақидаги таклифи тарафори экан. Бундан ташқари қуй...

01 April 2016
  • 22:33Куласизми, йиғлайсизми? Ўзбекистон Сенатида прокуратурани назорат қилувчи комиссия тузилибди!! Яқинда сенаторларимизга арқон етишмай қолмайдими?

    Ҳа, ҳақиқий ҳуқуқий давлатларда прокуратура органлари қонунчилик органи бўлган параментнинг назорати остида, демак, қонун назорати остида бўлиши керак. Парламентимизнинг юқори палатасида бу аксиомани эслаб қолганлари ва махсус комиссия тузганлари олқишланиши керак. Аммо қонун устивор бўлмаган, парламент режимбошининг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистондек давлатнинг Сенатида қўлбола механизм - Сенат комиссияси тузилиши кулгидан бошқа нарса эмас. Нимамиш, турли вилоятлардан сайланган 15 нафар сенатор...

  • 20:36Сенсация: пенсионерларнинг пенсиясини кечиктирган банк мулозимлари жазоланадиган бўлибди. Аввал Ислом Каримни жазолаш керакмасми?

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг хабар беришича, Фарғона вилоятида пенсионерларга пенсия пулларини вақтида бермаслик ҳолатлари учрабди (!). Фарғона вилояти прокурори ўринбосари Ўктамали Йўлчиевга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” Фарғона минтақавий филиали 2279 нафар пенсионернинг 849 миллион сўм пенсия пулларини беришни пайсалга солиб келган. “Ҳамкорбанк” Фарғона филиали ҳам 3100 нафар пенсионернинг 1 миллиард 75 миллион сўмлик пенсиясини ўз вақтида бермаган. Да...

  • 19:07Петербургда бир ўзбек аёли ўзини ёқмоқчи, иккинчиси чақалоғини сотмоқчи бўлди

    Piter.tv телеканалининг хабарига кўра, Санкт-Петербургдаги "Южный полюс" савдо марказида устига бензин қуйиб, ўзини ёқмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл қутқариб қолинибди. Ҳамюртимиз бўлган муштипар аёл савдо марказининг одамлар гавжум жойига бориб, устига бензин қуйган ва гугурт чақмоқчи бўлганда одамлар уни тўхтатиб қолган. Аёл эрининг доимий калтаклашлари боис ўзини ўлдирмоқчи эканини айтган. Шунингдек, ўзининг туққан 6 ойлик боласини 800 минг рублга (11900 АҚШ доллари) пулламоқчи бўлган 33 я...

  • 18:231 апрель ҳазили эмас: Вилоятлардан пойтахтга келганлар милиция рўйхатидан ўтиши керак

    Ҳа, бу ҳазил эмас, ростакам хабар. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 26 февралда қабул қилинган 54-сонли қарорига асосан вилоятлардан Тошкентга меҳмонга келганлар милиция ҳисобида турмаса, жаримага тортилади. Мазкур тартиб бугундан кучга кирди. Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ, ташриф сабабидан қатъий назар, эндиликда пойтахтда доимий пропискаси бўлмаган шахс 5 кун ичида милиция рўйхатидан ўтиши ва рухсатнома олиши шарт. Бундан ташқари ишлаш ҳуқуқи ҳақидаги лицензияга эга бўлмаган мардикор Тошк...

  • 17:38“Болалар” эстрада гуруҳининг собиқ солисти Баҳодир Пўлатов Фарғонага иккинчи раҳбар этиб тайинланди

    Баҳодир Пўлатов Фарғона вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган бу йигит мустақилликнинг дастлабки йилларида “Болалар” эстрада гуруҳининг хонандаси сифатида жамоатчиликка танилганди. Маълум бўлишича, отарчиликдан бир юмалаб прокурорга, сўнг ҳокимнинг биринчи ўринбосарига айланган Баҳодир Пў...

31 March 2016
  • 19:36Нурсултон Назарбой Ўзбекистонга янги элчи тайинлади, аввалги элчи Жамбил вилоятида ўзбекча мактабларни бекитган одам эди

    Қозоғистон президенти матбуот хизмати.хабарига кўра, Нурсултон Назарбой Ўзбекистонга Ерик Утембаевни элчи этиб тайинлаган. Ерик Утембоев сўнгги 4 йил давомида мамлакатнинг Польшадаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди. У турли йилларда Эрон (2006-2009) ва Люксембургда (2009-2012) Қозоғистон элчиси сифатида фаолият кўрсатган. Шу билан бир вақтда Утембоев Европа Иттифоқи ва НАТОда Қозоғистон ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарган, дейилади матбуот хизмати хабарида. Утембоев 2001 йилдан бошлаб...

  • 18:27Қашқадарёда ота ўз ўғлини чавақлади

    Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Касби тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси айбланган фуқаро Обиджон Мустафоқулов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ўз ўғли Эркин Мустафоқуловни пичоқлаб ўлдирганликда айбланган. Касбиликлар ўртасида шов-шув бўлган мазкур ҳодиса тафсилотларига кўра, узоқ йиллардан бери оилада носоғлом муҳит ҳукмрон бўлган ва ота-бола ўртасида зиддият бор эди. Жиноят иши материалларига кўра, ўз отасига қўл кўтарган Эркинни қўрқитиб қўйиш уч...

  • 17:40Сирдарё вилоятига тайинланган янги прокурор ҳеч нарса қилолмайди

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шерзод Облоқулов Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди. 35 яшар прокурор навоийлик бўлиб, у хизмат фаолиятини Навоий вилояти Конимех туман прокуратураси терговчи лавозимидан бошлаган. Шерзод Облоқулов 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ишга ўтиб, бошқарма прокурори ҳамда бошқарма катта прокурори лавозимларида ишлаган. 2011 йилдан Хатирчи туман прокурори, 2013 йилдан ҳозирги пайтгача Жиззах вилоят прокурорининг би...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону