02 April 2016
10:07 - “Ҳаракат”: 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммитини масхарабозликда айблаб хато қилмаган эканмиз

Бугунги биринчи хабаримизда “Вашингтонда 4-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити масхарабозларча бошланиб, масхарабозларча тамом бўлди” деб иддао қилгандик ва шундай улуғ номли анжуман хусусида қўпол гапирмаяпмизми, деган ҳаёлга ҳам борган эдик.

Аммо, ҳар доимгидек ҳақ эканлигимиз тезда маълум бўлди. Вашингтондаги Саммитнинг расмий Баёнотномаси эълон қилинди. Баландпарвоз гапларга тўла Баёнотда бу саммит охиргиси бўлгани эълон қилинган ва ядровий хавфсизлик масалалари билан Атом Энергияси Халқаро Агентлиги (International Atomic Energy Agency) шуғулланишни давом эттиравериши урғуланган. Бу агентлик 1957 йилда яратилгандан бери атом энергиясидан тинчлик учун ишлатиш бўйича халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришдан ташқари, Ядровий Қурол Яратмаслик ва Тарқатмаслик бўйича Халқаро Шартнома қандай бажарилаётганини ҳам назорат қилар эди.

Шундай экан, 2010 йили АҚШ Президенти Барак Обаманинг ташаббуси билан яратилган Ядровий Хавфсизлик Саммити аввалданоқ ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган анжуман эканлиги ўз-ўзидан маълум.

Афсуски, бу саммитнинг масхарабозлик эканлигини тушуниб етмаган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг Ядровий Хавфсизлик Саммитлардан бирини Қозоғистонда ўтказиш таклифи ерда қолибди.

Вашингтондаги Саммитни бойкот қилган Россия Президенти Владимр Путин ва унга таклиф ҳам қилинмаган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ичларида роса хурсанд бўлишаётгани шубҳасиз.