Кундалик хабарлар - 08 April 2016
09:23Ислом Карим коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича дунёда биринчи ўринга чиқолмай иккинчи ўринда қолишига “Ҳаракат” айбдор
Ҳа, ростдан ҳам Ислом Карим коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича дунёда биринчи ўринга чиқолмай, иккинчи ўринда қолишига “Ҳаракат” айбдор. Буни тушуниш учун аввалабор “Ҳаракат” сайтида 2013 йил 3 январда эълон қилинган қуйидаги хабар билан танишиш лозим. * * * * * 03 January 2013 Йилнинг одамини танлашда ниҳоят Ислом Каримни ҳам эслашибди - иккинчи ўрин, коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича Турли номинациялар бўйича йилнинг одамини танлаш касаликка айланиб кетганини аввал ёзган ...
22:46Таниқли актёр Бахтиёр Қосимов вафот этди
Бугун таниқли актëр Бахтиëр Қосимов 63 ёшида саратон хасталигидан вафот этди ва унинг жасади Тошкентнинг Хўжа Аламбардор қабристонида тупроққа берилди. Маъракада жамоатчилик вакиллари, унинг ҳамкасблари ва қариндош-уруғлар иштирок этишган. Бахтиёр Қосимов¸ “Келинлар қўзғолони”¸ "Шайтанат"¸ "Оловли йўллар", "Гумроҳлар", "Паризод", "Учар отлар", "Ёдгор" каби жами 37 та фильмдаги турли қиёфадаги роллари билан жамоатчиликнинг меҳрини қозонганди.
21:16Ўзбекистон ҳарбий соҳага қарийб 12 миллиард доллар сарфлайди, АҚШ ва Россиячи? Армиямизнинг аҳволи қандай?
Strategic Defence Intelligence номли гуруҳнинг кузатувларига мувофиқ, 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий салоҳиятини ривжлантириш учун 11¸8 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлайди. Ҳолбуки, сўнгги тўрт йил давомида Ўзбекистон қуролли кучларига 9¸7 миллиард доллар маблағ сарфланганди. Ширкат хулосаларида айтилишича, Ўзбекистоннинг 2012 йилги мудофаа чиқимлари 1¸8 миллиард доллардан 2016 йилга келиб 2¸1 миллиард долларга кўтарилган. Ўзбекистон эндил...
- 18:30Ўзбекистонда гиёҳванд ва психотроп моддалар рўйхати янгиланди
Norma нашрининг билдиришича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш Давлат комиссияси қарори билан мамлакатда 289 турдаги гиёҳванд моддалар таъқиқланди. Аввал бу рўйхатда 220 номдаги гиёҳванд моддалар қайд этилганди. Айни пайтда Ўзбекистонда айланмаси чекланган 81 номдаги психотроп моддалар рйхати ҳам тузиб чиқилган. Қарорда, шунингдек, жиноий ва маъмурий жазо берилиши мумкин бўлган наркотик миқдори ҳам белгилаб берилган. Масалан, 0,01 грамм морфин ...
- 18:27Финансовый кризис в «Эзгулик»: «Призываем общественность к помощи!» (Заявление Общества прав человека Узбекистана “Эзгулик”. 02.04.2016 год)
Общество прав человека Узбекистана “Эзгулик” прошла государственную регистрацию в Министерстве Юстиции Узбекистана 19 марта 2003 года при поддержке помощника государственного секретаря США по правам человека Лорна Кренера. На протяжении 13 летней деятельности, имеющее 76 отделений по стране, Общество “Эзгулик” издало более тысячи пресс-релизов, свыше 20 ежегодных и других аналитических отчетов, касающихся прав человека. В отличие от других негосударственных организаций нашей страны эта органи...
07:02Озорбайжон ва Арманистон 5 апрелда оташкес эълон қилдилар, аммо Нурсултон Назарбой тиниб-тинчимаяпти. Тинчликсевар Ислом Карим қани?
Бу икки мамлакат Россиянинг воситачилигида 5 апрель кундузи соат 12 дан ҳамма ҳарбий ҳаракатлар ва ўқ отишни тўхтатиш ҳақида келишдилар. Турклар бундай воқеани, яъни оташларни кесишни “оташкес” дейдилар. Ўзбеклар ҳам бу атамани қабул қилсалар ёмон бўлмасди. Хуллас, оташкес эълон қилинди, охирги кунларда авжига чиққан жанглар тўхтади, аммо тарафлар бир-бирларини оташкесни майда-чуйда бузишда айбламоқдалар. Бунинг устига, Озорбайжон тарафи айтишича, арманилар Туркия ва Арманистон орас...
02:17НАТО Бош Котиби Столтенберг Вашингтондаги бир мажлисда терроризм хавфи узоқ давом этишини айтибди, Абдураҳим ПЎлат ўша мажлисда бўлса эди, ҳамма нарса бошқача бўларди
Ўрисларнинг “Новости” Агентлигининг хабарига кўра, НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг (расмда) кеча Вашингтондаги Атлантик Кенгаш номли ташкилот ўтказган қандайдир йиғилишда нутқ сўзлаб, жумладан, шундай дебди: “ИШИД ва у каби бошқа террористик ташкилотларнинг хавфи биз билан узоқ замон яшайди... НАТОга Яқин Шарқ ва шимолий Африкадан келаётган хавфларга қарши жавобларни кучайтиришимиз лозим.” Бундан ташқари, у Ироқ ҳарбий кучларига ИШИДга қарши урушда ёрдам бериш кераклигини ҳам гапирибди. Бунд...
22:04Путин Россияда меҳнат муҳожирларини назорат қилувчи хизматнинг мақоми ўзгартирди, тахтини мустаҳкамалаш ҳаракатига тушди
Россия президенти Владимир Путиннинг қарорига мувофиқ, Федерал Миграция Хизмати ва Наркотиклар Назорати бўйича Россия Федерал Хизмати Ички ишлар вазирлигига бириктирилди. Улар эндиликда ўз фаолиятларини полиция таркибида амалга оширадилар. Шунингдек, Путин ўз ҳокимятининг хавфсизлигини ошириш мақсадида бевосита ўзига бўйсинувчи Миллий Гвардия ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан шуғулланадиган “Юнармия” (Юная Армия –Ёшлар Армияси) ҳаракатини таъсис этди. “Биз ФМХни ИИВ ти...
- 20:50Киракашларнинг 6,5 миллиард сўмдан тортиқ пули тортиб олинди
Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Ботир Парпиевга кўра, йил бошидан бери лицензиясиз ҳолда ишлаган киракашларга 6,5 миллиард сўм миқдорида жарима солинди. Солиқ қўмитасининг ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказган махсус рейдлари натижасида 5,5 мингга яқин киракаш аниқланган. Қонунга мувофиқ, лицензиясиз киракашлик билан шуғулланаётган хусусий автомобиль эгасига энг кам ойлик иш ҳақининг (1...
- 18:41“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ҳаракат” агентлиги SoundCloud номли системада ҳам иш олиб борса яхши бўларди
Ассалoму Алайкум. Кўп вақтлар давoмида Файcбукдаги "Ҳаракат" агeнтлигининг янгиликларини ўқиб бoраман. Биламан Ўзбeкистoнда ҳар бир ҳақиқатни oчадиган, тўғри гапни сoзлайдиган шу каби пoртал, weб-сайт ва саҳифаларга дoимo тўсиқ қўйишади. Ишoнаманки, 21 аср, яъни инфoрмация асрида бу каби амалиётлар самарали эмас. Бундан буён энди ҳeч кимни oғзини ёпа oлмайсиз, ҳамда ҳeч кимни ўрганмoқчи бўлган, ёки ўқимoқчи бўлган маълумoтларига тўсиқ қўя oлмайсиз, чунки бу тўсиқларни айланиб ўтиш мумкин бўлган ...