24 May 2016
00:55 - Бечора Ислом Карим Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди ва Хитой раҳбарининг Ўзбекистонга расмий ташрифини олқишлади
Аввалги хабарларимиздан маълумуки, июнь ойи бошида Тошкентда бўладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидан олдидан, аниқроғи, кеча Тошкентда ШҲТга крувчи давлатлар ташқи ишлари вазирларининг анаънавий йиғилиши ҳам бошланиши керак эди. Бу йиғилишда қатнашиш учун Хитой ташқи ишлари вазири Ван Иннинг Тошкентга келишини маҳаллий ахборот воситалари расмий ташриф деб баҳолашлари масхабарабозликдан бошқа нарса эмас.

Аммо, Хитой Халқ Республикаси раиси (президенти деса ҳам бўлаверади) Си Цзиньпиннинг ШҲТ саммитида қатнашиш учунгина Тошкентга келишига давлат ташрифи мақомини бериш – масхарабозликнинг квадрадитир. Жойи келгани учун айтиш керакки, Тошкентда бунда олдин ўтказилган ШҲТ саммитига қатнашиш учун Си Цзиньпиннинг келишига ҳам давлат ташрифи мақоми берилган эди.

Демак, қўшнимиз Хитойнинг раҳбари Ўзбекистонга алоҳида давлат ташрифи билан келишни ўзига эп ҳам кўрмайди. Ўзбекистон Президенти эса, Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилшни ўз мажбурияти деб ҳисоблаб, кеча Ван Инни шахсан қабул қилди. Ваҳолнгки, маҳмон вазирни қабул қилиш мезбон вазирнинг вазифасидир.

Маълумки, бу каби учрашувларда Ислом Каримнинг ўзи қабул қилаётган маҳмон билан расми ҳам берилмайди. Бу сафар берилибди. Бу расмдан ҳам кўриниб турибдики, Ислом Каримнинг ғариб аҳволини ҳадеб кўрсатавермаслик учун унинг расмини бермайдилар. Ҳар замонда бериладиган расмларда эса, Ислом Карим қирчиллама ёш йигитдек қилиб кўрсатилади.

Афтидан хитойлик вазир билан учрашиш олдидан Ислом Каримни турли дорилар билан шишириб, ёш йигитдек қилиб кўрсатишга вақт бўлмаган.